Мактаб саҳнасида Бобур сиймоси

Болаликда олинган билим – тошга ўйиб ёзилган каби мустаҳкам бўлади, инсон

қалбига бир умрга нақшланиб қолади.

Камолот ёшидаги талабалар билан бир қаторда мактаб ўқувчилари қалбига ҳам ана шундай эзгу мақсадда маънавият ва маърифат нурини сочишни ўз бурчи деб билган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари қатор таълим муассасаларида, мактабларда маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказмоқда.

ма1 ма2 ма3

Олмазор туманидаги 165-мактабда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни муносабати билан “Бобурнинг маърифий бўстони” мавзуида ўтказилган ижодий кечада ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбек буюк аждодимизнинг шоҳ ва шоир сифатида мангу из қолдиргани ҳақида қилган маърузаси ўқувчи-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда иштирок этишган республика Маънавият ва маърифат маркази Илмий экспертиза бўлими етакчи мутахассиси Ҳаёт Нуриллаев, Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева халқ депутатлари Олмазор Кенгаши депутати Бахтиёр Сагатов, туман халқ таълими бўлими услубчиси Нодира Мансурова ва мазкур мактаб директори Шоҳиста Мирзахожаевалар буюк аждодларимизнинг бетакрор маънавий мерослари ёш авлодда она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб, Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур боболаримиз асарларини ҳар бир ўқувчи ҳозирданоқ қунт билан ўқиб-ўрганиши зарурлигини таъкидладилар.

Мактабнинг истеъдодли ўқувчилари атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида ижро этишган саҳна асари барчада катта таассурот қолдирди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *