Малакали педагог: у қандай бўлиши керак?

Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак!

Бу ҳикматли гап тараққиёт юксак чўққилари сари ўрлаётган бугунги кунда янада улканроқ маъно кашф этмоқда. Ахборот асрида интеллектуал салоҳияти юксаклаб бораётган ёшларга коммуникация технологиялари сирларини мукаммал эгаллаётган ёшларга таълим-тарбия беришга бел боғлаган педагог ходимлар шунга яраша бўлиши талаб этилади.

Бугунги педагог замонавий коммуникация технологияларини мукаммал билмаса электрон таълим тизимида ишлай олмайди… Ҳар дарсидан сўнг электрон журналини юритишга қийналади… Жорий, оралиқ, якуний назорат баҳоларини қўйишни эплай олмайди… Булар кундалик оддий юмушлар. Ундан салмоқлироғи ҳали олдинда. Ҳар бир педагог ходимдан электрон дарслик, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, мажмуалар яратиш ва уларни йил сайин такомиллаштириб бориш талаб этилади.

Бугунги педагог инглиз тилини пухта билиши шарт! Илғор давлатларда қатор университетлар ўзаро талабаларни алмашиб ўқитишар экан. Яъни, айтайлик, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетидан 50 нафар талаба Англияда, айни пайтда англиялик тенгдошлари бизда бирор семестр таҳсил олиши йўлга қўйилар экан. Бу эзгу иш амалга ошган тақдирда англиялик талабаларга математика, физика, тарих, фалсафа ёки журналистика мутахассисликларидан инглиз тилида дарс беришга тўғри келади. Бунинг учун аввало ўқув ва ишчи дастурлар англияликларники билан бир хил бўлмоғи лозим! Бир-биримизнинг дастурларимизни тегишли порталларимиз орқали ўрганган ҳолда ишга киришсак бўлар экан.

Шу ниятлар тўлақонли амалга ошган кезда биз ёшларимиз дунёдаги энг илғор мамлакатдаги тенгдошлари билан том маънода бўйлашди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Хўш, бугун педагог ходимларимиз ана шундай замон талабларига мос равишда фаолият кўрсатишга қай даражада тайёр?

оп2

Ана шу савол моҳиятини англаган педогог Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрда “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 278-сонли қарорига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг улуғвор мақсадларини теран англаб етади.

Айтиш жоизки, марказнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланган. Яъни, 5 та ўқув ва 2 та компьютер хоналари, 4 та интерактив проектор, 9 та видеопроектор, иккита электрон доска, 3 та кенг экранли телевизор ҳамда юқори тезликка эга оптик толали, замонавий видеоконференц-алоқа воситаси малака оширувчилар ихтиёрида. 80 та компьютер интернет тармоғига уланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 242-сонли Қарори бу борада ғоят муҳим қадам бўлди.

оп1

Мазкур минтақавий марказ навбатдаги иш режаларини ана шу муҳим ҳужжатлар асосида янада такомиллаштирди. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш намунавий ўқув режа ҳамда дастурлари ишлаб чиқилиб, уларга “Замонавий таълим ва инновацион технологиялар бўйича илғор хорижий тажрибалар”, “Амалий хорижий тилни ўрганишнинг интенсив усуллари”, “Тизимли таҳлил асослари”, “Олий таълим жараёнини бошқаришда қарор қабул қилиш технологиялари” каби янги ўқув модуллари киритилди.

Ҳар бир модул дастурини ишлаб чиқишда тингловчиларнинг касбий тайёргарлигини ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлантириш, уларда зарур билим, кўникма ва малакаларни замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда шакллантириш, замонавий билимларни тез ва мустаҳкам ўзлаштиришлари учун замин яратиш, инновацион таълим технологияларини ўқув жараёнига тадбиқ этиш, педагогик технологиялар бўйича саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув режа ва дастурлар асосида марказда 17 та йўналиш бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари шакллантирилди. Махсус фанлар блокидаги модуллар бўйича электрон форматдаги ўқув ресурларнинг (слайдлар, кейслар, силлабуслар, соҳага оид бошқа турдаги адабиётларнинг электрон нусхалари) базаси шакллантирилди. Айни пайтда 50 та ўқув услубий мажмуа тайёрланиб, уларнинг электрон вариантлари компьютерлар воситасида тингловчилар фойдаланишлари учун етарли шарт-шароит яратилди.

Минтақавий марказда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар салоҳиятини янада ошириш мақсадида “Таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришнинг қонунчилик нормалари”, “Замонавий педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” ҳамда “Амалий хорижий тил” бўйича қисқа ва узоқ муддатли курслар ташкил этилмоқда.

Таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорлиги, олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кўчма машғулотлар, замонавий таълим технологиялари билан жиҳозланган ташкилотларга тингловчиларни олиб бориш, ҳамкорликда учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилган. Айни вақтда минтақавий марказда 17 та илмий тадқиқот ва таълим муассасаси билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

– Профессор-ўқитувчилар ўқув машғулотларини илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, амалий ўқитишнинг интерактив усулларидан, электрон дарсликлар ҳамда мультимедиа воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда олиб боришлари қатъий белгилаб қўйилган,– дейди марказ директори Фахриддин Эсанбобоев.– Тегишли ўқув режа ва дастурлар асосида 28 та ўқув услубий мажмуа, 77 та маъруза матни, 100 дан зиёд тарқатма материал ва слайдлар, 400 дан зиёд электрон форматдаги ресурслар тегишли порталга жойлаштирилиб, малака ошириш жараёнларига жорий этилди. Шу аснода ўтган йили анча салмоқли ишлар амалга оширилди. Яъни, республикамиз олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилардан бир неча гуруҳлари математика, социология, психология; журналистика ва ахборот, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика фанлардан малакаларини оширдилар. Шуни таъкидлаш жоизки, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув машғулотлари сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг дарс жараёнлари таҳлил қилиб борилади. Тингловчилар билан доимий равишда суҳбатлар олиб борилади ва анкеталар орқали уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, шу асосида тегишли қарорлар қабул қилинади. Малака оширувчилар олий таълим тизими норматив-ҳуқуқий асослари, касбий кўникмалар ва педагогик маҳорат, маънавият асослари йўналишидан оширган малакалари таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Дарҳақиқат, мазкур марказда малака оширган педагог ходимларнинг фаолиятлари сифат жиҳатдан анча ошганини ортиқча изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Шу билан бир қаторда сўнгги йиллар мобайнида малака оширган педагог ходимлар томонидан 8 та дарслик, 31 та ўқув қўлланма, 11 та услубий қўлланма, 22 та услубий кўрсатма, 6 та монография нашрга тайёрланган бўлса, республикамиз илмий журналларида 50 та, чет эл журналларида 40 та мақола ёритилди, навбатдаги ихтиролар учун 6 та патент олинди. Юксак малакали педагог ходимларнинг кўпчилиги халқаро ҳамда республика миқиёсидаги инновацион ва амалий тадқиқотлар грантларида иштирок этаётганлари ҳам эътиборга моликдир.

о9

Буларнинг барча олий таълим муассасаларида ўқитиш сифати янада ошишига хизмат қилади.

Сўзимизни донишмандларнинг дурдона фикрлари билан бошлагандик. Яна бир ҳикматда: Бешикдан – қабргача илм изла, дейилади. Зотан, илм бўстонида ўз ўрнини топаётган кўплаб педагог ходимлар малакаларини муносиб тарзда ошириб, замон билан ҳамнафас бўлаётганлари келгусида албатта ўз самарасини кўрсатади. Бу саъй-ҳаракатлар талабаларнинг келгусида етук кадрлар бўлиб камол топишларига хизмат қилади, албатта.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмат раҳбари

You may also like...

7 Responses

  1. Murodjon O‘rinov:

    Bugunimiz va etamiz davomchilari sanalgan yoshlarni zamon ruhida tarbiyalash ustozlarimiz qo‘lida albatta shuning uchun ham ta’lim tizimiga katta e’tibor qaratilmoqda. Ammo o‘z sohasini ham yaxshi tushunmaydigan pedagoglar ham uchraydi afsus. Qani endi biz yoshlarga ham yevropa, osiyoda yetuk hisoblangan mutaxasis ustozlar dars o‘tsa.

  2. Maqolada bugungi kun pedagogi ingliz tilini bilishi shart degan qat`iy fikrni bildiribsiz. Darvoqe, bu zamon talabidir. Nafaqat pedagoglar, balki bugungi kun talabasi ham ingliz tilini bilishi shartdir.

  3. Avallo hozirgi zamon pedagogi har bir yigit-qizga o’rnak bo’lishi kerak. Bir paytni o’zida ham ta’lim va tarbiya bera olishi kerak…

  4. Bugungi kunda yuksak ma’naviyatli kadrlarni yetkazib berishda pedagoglarimizning o’rni alohida ahamiyat kasb etadi.

  5. Õrol Hamidullayev:

    Vazirlar maxkamasining 2012-yildagi qaroriga asasan pedagog kadrlarni qayta tayorlash va ularning malakasini yanada oshirishga qaratilgan e’tibor o’qtuvchilarimizning ilmiy saloxiyatini yanada oshirishga muhim omil vazifasini o’tamoqda. By esa o’z navbatida ijobiy ta’sirini ko’rsatmoqda.

  6. Pedagog so’zi yunoncha bo’lib, «bolani yo’lda kuzatib boruvchi»degan ma’noni bildiradi. Agarda pedagog malakali,bilimli bir so’z bilan aytganda o’zi kabi kadrlarni tayyorlay olmasa unda uning nima keragi bor?

  7. So’nggi paytlarda kutubxonalar va kitob do’konlarida pedagoglarga atalgan kitoblar, o’quv jarayonini tashkil etish haqida qo’llanmalar ko’plab uchrayapti. Avvallari bunday qo’llanmalar asosan rus va ingliz tilida bo’lardi. O’zbek tilidagilarining sanog’i kam va faqat domlalar qo’lida ko’rardik. Ammo har kuni kutubxonada guvohi bo’laman barcha soha pedagoglari uchun bunday qo’llanmalar, dasr ishlanmalari tobora ko’p nashr etib borilmoqda. Demak, ustoz ko’tarayotgan mavzu yetarlicha asos va e’tiborga muhtoj

Добавить комментарий для Shohsanam TURSUNALIYEVA Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>