Машҳаргача уйғоқ буюк Навоий

Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой

маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Бугун 9 февраль санасида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбони ҳудудида қад ростлаб турган Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ҳам муносиб иштирок этишди.

Унда университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори бошчилигида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, декан ўринбосарлари ҳамда навоийшунос олимлар, шоирлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида адабиётшунос, тилшунос олимларимизнинг Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий борасидаги қизғин маърузалар тингланар экан, университет ректорининг бадиий-адабий маслаҳатчиси, филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоев Алишер Навоий ҳақида бебаҳо фикрларини баён қилди. Жумладан, “унинг дўсти, мухлиси Ҳусайн Бойқаро “Анинг назми васфида тил қосир ва баён ожизтурур”, деса, Давлатшоҳ Самарқандий “Бу улуғ амир дину давлат ҳомийси, шариат ҳамда миллатнинг пушти паноҳидир”, деб таъкидлади.

Алишер Навоийнинг таваллуд айёми халқимиз, бутун дунё учун адабиёт байрами десак арзийди, – дейди проректор Камолиддин Мирзааҳмедов.– Боиси, Алишер Навоий ўзининг ижоди, инсоний ғоялари билан бутун дунёда эзгуликни, инсонпарварликни, яхшиликни тараннум этган. Ҳазратнинг сўз мулкининг султони, деб аталиши ҳам бежиз эмас. Шу пайтгача дунё адабиётида улуғ мутафаккир бобомизчалик бирон ижодкор ўз ижодида кўп ва хўб сўз ишлатган эмас. У кишининг маънавий мероси халқимиз учун битмас-туганмас хазинадир.

 Университет ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат тизими

https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/1599

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>