Анжуманда юздан ортиқ қатнашчилар, жумладан, Исроил, Россия, Мексика ва Қозоғистондан ташриф буюрган 30 дан зиёд дунё тан олган олимлар ҳамда республиканинг соҳадаги етакчи олимлари иштирок этади.

Очилиш маросимида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдуард Шапиро, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Миллий Университети ректори Мараҳимов Авазжон, Холон теника институти президенти Эдуард Якубов сўзга чиқиб, ушбу конференциянинг икки давлат илмий ҳамкорлигидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди ва барча илм аҳлини амалга оширилажак буюк ишлар билан қутлади.

Ушбу конференция Ўзбекистон ва  Исроил олимлари алоқаларини ривожлантиришга, илм-фанни амалиётга кенг тадбиқ қилиш бўйича тажриба алмашишга, шунингдек, республиканинг ёш изланувчилари томонидан олинган натижаларни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган.

Конференция тўрт кун — 6 октябрдан 10 октябрга қадар давом этади.

http://kun.uz