Мукофот олиш насиб этсин-у… маҳрум этмасин

Ваҳоланки, шундай бахтнинг қадрига етмаганлар учун ҳам чора кўрилишини унутманг, дейди Дониш домла

http://dia.uz сайтида ёритилган «Ўзбекистон Давлат мукофотларидан кимлар маҳрум этилади?» сарлавҳали хабарни ўқигач, ҳар ким ўзига тегишли сабоқ чиқариб олса ажабмас.
 12.04.2018 13:19:39

 510 ЎЗБЕКИСТОН

Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қандай ҳолатларда бу мукофотлардан маҳрум этилиши мумкинлигига аниқлиқ киритилди.

Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қуйидаги ҳолларда улардан маҳрум этилиши мумкин:

- шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинганда — суднинг тақдимномасига биноан;

- шахс ўз шаъни ва қадр-қимматини бадном этувчи хатти-ҳаракат содир этганда — тақдирлаш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки ташкилотнинг тақдимномасига биноан;

Давлат мукофотларидан маҳрум этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.

Давлат мукофотларидан маҳрум бўлганлик белгиланган имтиёзлар бекор қилинишига сабаб бўлади.

Давлат мукофотидан маҳрум этилган шахсга тегишли давлат мукофоти ва унга доир гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга қайтарилиши лозим.

“Халқ сўзи” нашри хабарига кўра, Қонунга зид равишда ҳукм қилинган ва тўлиқ оқланган шахсларнинг давлат мукофотларига бўлган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тикланади.

http://dia.uz/uz/yangiliklar/ozbekiston/2018/04/12/ozbekiston-davlat-mukofotlaridan-kimlar-mahrum-etildi

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>