Мураббийлар ўзаро фикр алмашдилар

Оилада ота-она фарзандига қандоқ ибрат, намуна кўрсатса, университетда мураббий ҳам худди шундай йўл тутмоғи лозим.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган навбатдаги семинар-тренингда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

мх1

мх2 мх3

– Мураббийлар фаолияти самарадорлигини тобора ошириб бориш давр талабига айланган,– деди ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров.– Бу айниқса, “Мураббийлик ва ахборот соатлари” машғулотларида ўз аксини топмоғи зарур.

– Бугунги глобаллашган дунёда айниқса ёшлар ижтимоий тармоқларда узлуксиз тарқатилаётган ахборотларга қизиқиш билан қараётганини эътиборга олган ҳолда мураббийлар бошқа дарсларда ҳам муҳим янгиликлар ҳақида сўз юритишлари мақсадга мувофиқдир,– деди ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек.– Талабаларга ҳар бир ахборот мазмун-моҳиятини теранроқ тушунтириб бера олсаккина айрим ёшлар бузғунчи ғоялар гирдобига тушиб қолишининг олди олинишига ҳисса қўшган бўламиз.

Семинар-тренингда ЎзМУ ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси Гули Яҳёева, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Лаълихон Муҳаммаджонова, Ижтимоий фанлар факультети Психология кафедраси доценти Лутфулла Турсунов ва бошқалар мураббийлар олдида турган длзарб вазифалар ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

Маълумки, таълим жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида ЎзМУ ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Қуролли кучлари академияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Битим имзоланган эди. Унда турли конференциялар, семинарлар, симпозиум ва маҳорат дарсларида профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишлари ҳамда тажриба алмашишлари кўзда тутилган.

Шу муносабат билан мазкур семинар-тренингда фаол иштирок этган бир гуруҳ офицер-мураббийлар ҳам ўзаро фикр алмашдилар.

 

Жамшид Юсубов,

ЎзМУ Маънавият ва маърифат, иқтидорли талабалар ишлаш бўлим бошлиғи

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>