Оилаларни мустаҳкамлаш йўлида

ЎзМУ фаолияти ҳақида ҳозиржавоблика билан ёритаётган ЎзА

жамоасига самимий миннатдорчилик изҳор этамиз, дейди Дониш домла устозларидан штаётган шогирдларини дуо қилиб.

о3

Оилаларни мустаҳкамлаш йўлида

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжатда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оила қуришда ёшлар масъулиятини ошириш, қадриятларни асраш, жамиятда оиланинг ўрнини янада юксалтириш каби муҳим ҳаётий масалалар қамраб олинган.
Мазкур университетда “Ижтимоий иш” йўналишида мутахассислар тайёрланади. Маълумки, ижтимоий иш соҳаси ходимлари болани оиладан асоссиз ажратишнинг олдини олиш чораларини кўради. Ижтимоий заиф оилаларга кўмак бериш ва боланинг оиладаги ҳуқуқини ҳимоялашда иштирок этади. Шунингдек, уларга нисбатан зўравонлик, камситиш ва бепарволикка қарши курашиб, жамиятда оилаларнинг барқарорлиги учун хизмат қилади.
Мутлақо янгидан шакллантирилган “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг асосий вазифалари давлат ва жамоат ташкилотларини оилаларни мустаҳкамлашдек эзгу ғоя атрофида бирлаштириш, барқарор ривожланаётган жамият яратиш, оила жамият ва давлат ҳимоясида экани тўғрисидаги конституциявий принципни кенг тарғиб этишдан иборат.

Б.Мелиқулова, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>