Оролбўйида ЎзМУ боғи барпо этилмоқда

Эрта тонг. Экспедициянинг иккинчи иш куни. Ҳаво совуқ. Изғирин шамол

эсмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташаббускор-ёшлар енг шимариб ишга киришдилар. Қорақалпоқ диёрида қахратон қишнинг сўнгги совуқ шамоллари кўклам фаслига ўрнини бўшатгиси келмаганга ўхшарди. Ғувиллаган шамол гоҳо ёмғир томчиларини сепалаб қўяди. Бу манзарадан ғайрати жўшган ташаббускор ёшлар енг шимариб ишга киришадилар.

photo_2019-03-17_13-45-43

photo_2019-03-17_13-45-36

photo_2019-03-17_13-46-10

Об-хавонинг бундай инжиқликлари уларга чўт эмас. Мўйноқда боғ барпо этиш истаги билан ёниб ишга киришган ёшлар манзарали дарахт кўчатларини пайдар-пай экишда давом этдилар.

photo_2019-03-17_13-46-14

photo_2019-03-17_13-46-51

Ҳаво хароратининг пастлиги ва ёмғир ёғаётган бўлишига қарамасдан ЎзМУ Биология факультети декани Тўхтасин Абдураҳмонов бошчилигида ёш мутахассислар назарий билимларини амалда кўрсатишмоқда. Факультет раҳбарининг саъй-ҳаракатлари талабаларга ўзгача кайфият бағишлади. Улар ким ўзарга меҳнат қилишмоқда. ЎзМУ жамоасининг ташаббусидан хабар топган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Мурод Жуманов ташаббускор ёшлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. У Мўйноқ тумани мутассадди рахбарларига Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув-илмий полигонидан доимий хабардор бўлиб, меваларни ўз вақтида суғориб туриш вазифасини юклади.

photo_2019-03-17_13-47-01

photo_2019-03-17_13-47-21

Мутасаддининг бундай қўллаб-қувватлаши ташаббускор талаба-ёшларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Кун давомида худудга олхўри, ўрик, олма, олча, жийда, узум каби мевали дарахт кўчатлари экилди. Улар қаторида қовоқ уруғи, акация, заранг, гўзал каталпа, япон сафораси ўсимликлари кўчатларини ерга қадалганида замин ўз саховатини кўрсатишга шайланаётгандек ажиб таассурот қолдирди.

Ўз навбатида барча кўчатларга шакл берилиб, оқлаб чиқилди.

Кўчатларнинг ерга мослашиб олиши ва намликни ушлаб туриши учун ҳар бирига махаллий ўғит солиниб, юк машинасида келтирилган сув контейнеридан бир челакдан қуйиб чиқилди.

Шундай қилиб бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани Шағрли овулида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқув-илмий полигонида серфайз боғ яратиш учун улкан замин яратилди.

Бўлғуси боғдан қайтар чоғимизда Қорақалпоқ Давлат университети талабаларидан бир гуруҳи ташаббус учун миннатдорчилик билдириб, ЎзМУда таҳсил олаётган тенгдошлари билан бирга эсдалик учун суратга тушдилар.

Бўлғуси боғ ўрнида ишлар поёнига етди.

Экспедиция режаси 3 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич, 2 гектар майдонда боғ барпо этиш. Иккинчи босқич Мўйноқ туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари  ўқувчиларига экологик тарбия, экологик онг, маданият, табиат неъматларининг хил-хусусиятлари хақида тақдимот маърузалар ўтиш. Учинчи босқич эса Оролбўйи тупроқлари таркиби, хосса ва хусусиятларини илмий ўрганиш учун намуналар олиш ҳамда Оролбўйича тизимли тадқиқот ишларини йўлга қўйишдан иборат.

Бизни кузатишда давом этсангиз сиз она диёримиз табиатининг бир-биридан сирли ва жумбоқли синоатларига гувоҳ бўласиз.

Равшан Омонов,

ЎзМУ экспедицияси Ахборот хизмати раҳбари.

http://uzmu.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>