Поездда талабаларга мазза бўлар экан!

Янги йил байрами муносабати билан талабалар ва бошқа бир гуруҳ фуқаролар

учун поезд чипталарига чегирмалар эълон қилинганидан устозлари ҳам мамнун, дейди Дониш домла талабаларини ўйлаб.

Поездларнинг чипталарига чегирмалар эълон қилинди

01:00 12 Декабрь 2018 Жамият

Архив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрда “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати томонидан хабар қилинишича, фуқароларимизнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ва дам олиш кунларида юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришларига имконият яратиш мақсадида қабул қилинган мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар “Afrosiyob” поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди:

— Пенционерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилгани учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда)– 50%;

-Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50%;

-Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда– 30%;

— Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, коллеж, ва лицей ўқувчиларига – 20%.

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

Тақдим этилган чегирмалар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига соат 08:00 дан 20:00 гача қўнғироқ қилиб мурожаат қилишингиз мумкин:

http://xs.uz/uzkr/post/qoshimcha-poezdlarning-chiptalariga-chegirmalar-ham-elon-qilindi

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>