Президент Ислом Каримов Владимир Путин билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

MN3_4202.JPGИслом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, мамлакатларимиз стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги барча соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. 2015 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,4 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Ёқилғи-энергетика соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Россиянинг «Лукойл» ва «Газпром» нефть-газ компаниялари мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва ўзлаштиришда фаол иштирок этмоқда.

MN3_4218.JPG

Учрашувда 2016 йил апрель ойида Москвада ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

Президентлар Ўзбекистон – Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди. ШҲТ саммити асносида бўладиган музокаралар барча соҳаларда минтақавий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

 ЎзА
***

Ислом Каримов Путин билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни кечқурун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари учун уюштирилган концертдан сўнг Кўксаройда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди.

ЎзА хабарига кўра, президентлар Ўзбекистон-Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Ислом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, мамлакатларимиз стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади.

Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди. ШҲТ саммити асносида бўладиган музокаралар барча соҳаларда минтақавий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

«Ҳиндистон ва Покистон каби икки йирик мамлакатнинг ШҲТга домий аъзоликка ҳақиқатдан ҳам қайд этилиши… ташкилот ҳаётида катта ҳодиса бўлади. Сўзсизки, мазкур ҳодиса айнан Тошкентда содир бўлиши билан ташкилотимиз тарихига киради», — дея Владимир Путин сўзидан иқтибос келтиради Кремль сайти.

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳамда Ҳиндистон бош вазири билан учрашувлар ўтказганди.

ШҲТ саммити иштирокчилари Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройида уларнинг шарафига ташкил этилган концертга ташриф буюришди.

http://kun.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>