Россия Ҳукуматлараро комиссияси аъзолари Ўзбекистон Миллий университети меҳмони

Таълим тараққиётида янги босқичлар самарали бўлади, дейди Дониш домла.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ олий таълим тизимида ҳам тубдан истиқболли ривожланиш даври бошланди. Айни пайтда Ўзбекистонда Россиянинг 10 та дунёга машҳур ва маълум бўлган  университетларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистонда Россия олий таълим муассасаларининг 6 та филиали ташкил этилди. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилиб, форум доирасида жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган. Унда Ўзбекистонда Россия Федерациясининг 6 та нуфузли олий таълим муассасалари филиали ҳамда 2 та факультетини очиш, шунингдек, 52 та қўшма таълим дастурини жорий этишга келишилган эди.

Истиқболли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун жорий йилнинг 10 сентябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Анжуман доирасида икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича имзоланган битим ва меморандумларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистонда Россиянинг ОТМлари филиалларини ташкил этиш, қўшма таълим дастурларини кенгайтириш, биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш, илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, олий таълим муассасалари ўртасида ахборот алмашинувини ўрнатиш каби масалалар кун тартибидан ўрин олди.

Куннинг иккинчи ярмида томонлар олий таълим сифати, аттестация ва аккредитация, илмий фаолият йўналишида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-meetings/830

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>