Саодатли кунлар шукронаси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида янграётган карнай-сурнай садолари пойтахт аҳли ва юртимиз меҳмонларини истиқлолимизнинг 25 йиллик тўйига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирга чорлади.

Саодатли кунлар шукронаси

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлимлари, Олмазор ва Юнусобод туманлари ҳокимликлари, шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган байрам сайлига маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, маънавият тарғиботчилари, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаси фидойилари, намунали оилалар, нуронийлар, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар ижтимоий жабҳадаги туб ижобий ўзгаришлар самарасида юртимиз таълим тизими тубдан янгилангани, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзгаришлар она ва бола саломатлигининг яхшиланиши, миллат генофондини соғломлаштиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида бу йўналишдаги эзгу чора-тадбирлар кўлами янада кенгайди. Шифо масканлари, оилавий поликлиникаларни тубдан қайта таъмирлаш, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини юксалтириш, мутахассисларнинг касб малакасини ошириш юзасидан тизимли ишлар бажарилмоқда.

– Барча соҳалардаги ислоҳотлар кучли ижтимоий йўналтирилгани, аҳолининг турли қатламлари манфаатларини кўзлаётгани, муайян дастур асосида изчил амалга оширилаётгани билан аҳамиятлидир, – дейди Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддам Расулова. – Фарзандлари камол топаётган, кексалари ҳурмат ва эҳтиром оғушида бўлган, аёллари ардоқланган тинч ва осойишта юртимизнинг, бахтиёр ҳаётимизнинг қадрига етиш, қалбда мудом шукроналик туйғуси билан яшаш бурчимиздир.

Тадбирда она-Ватанни, истиқлолни, меҳр-оқибат, тинчлик, ҳамжиҳатликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Намунали оилалар, иқтидорли ёшлар, маҳалла ҳаётида фаол иштирок этаётган нуронийларга эсдалик совғалари топширилди. Халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, бахтли ва фаровон ҳаётимиз, ёшлар бадиий ижодиётига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

 Назокат Усмонова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
***

“Уч илдиз” сайти таҳририятидан:

Карнай-сурнай садолари остида бошланган байрам тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул ходимаси, шоира Мунаввара Усмонованинг Ватанни мадҳ этувчи ажойиб шеъри, таниқли санъаткор Тўти Юсупованинг саҳнада дилтортар чиқишлари барчага олам-олам завқ улашди.

ол1 ол2 ол3 ол4 ол5 ол6 ол7 ол8 ол9 ол10 ол11 ол12

ол13

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги томонидан тақдирланганлар орасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган файласуф олима Жамила Шермуҳаммедова, Журналистика факультети доценти Тўлқин Эшбеков, Ижтимоий фанлар факультети доценти Дилфуза Ҳабибуллаева ва бошқалар ҳам бор.

Шундай ажойиб байрам сайлини ташкил этган тадбир иштирокчиларига самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

Дониш домла

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>