Сафарнома: САМАРҚАНД САЙҚАЛИ (5-мақола)

Пастдарғом туманига анча йиллар илгари келганимда ўнқир-чўнқир йўлларда машинамиз силкинавериб жоним ҳиқилдоғимга келганди. Кимдир “бу йўллар яқинорада текис бўлмаса керак” деб нолигани ҳам ёдимда…

Бўлар-бўлмасга нолийдиган одамни ёқтирмайман. Унақаларга қулоқ тутсанг, кайфиятинг бузилиб, руҳинг тушиб кетади. Қўлинг ишдан ҳам совиб қолишидан ёмони йўқ. Болалигимда бир ҳикмат эшитган эдим, яъни, яратган эгамнинг шундай каломи бор экан: “нолиганнинг кўзига ёш, шукр қилиб сўраганнинг оғзига ош бераман…”

30571898

Шукрона қилиб юрганлар асло кам бўлмаган!

30843432

Бугун Самарқанддан Пастдарғом тумани маркази – Жума шаҳригача кафтдек текис ва равон йўлдан машинамиз елдек учиб бораркан, дилим яйраб кетди. Самарқанднинг замонавий сайқали қишлоқлар узра чирой бахш эта бошлабди. Бири-биридан чиройли иморатлар, иншоотларни кўриб кўзингиз қувнайди. Турнақатор енгил машиналарнинг деярли ҳаммаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган!

3

Йўл бўйларида турли ёзувларга (реклама, эълон, шиор ва ҳоказоларга) эътибор бераман. Имловий хатосиз ёзса ҳам бўлар экан-ку! (Баъзи жойларда шунақа ёзувлардаги имловий хатолар, услубий ғализликларга кўзим тушса фиғоним ошиб кетади…)

Жума шаҳрига етиб келганимда ҳайратга тушдим. Бу мўъжаз шаҳар чинакам чирой очибди.

30572384

Шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган Болалар истироҳат боғида жажжи ўғил-қизларнинг шодон кулгиларини кўриб “Соғлом бола йили”нинг моҳиятини яна бир бора теран англайсиз.

8

Маълумотларга қарагаганда, бу туман 1926 йил 29 сентабрда ташкил топган. Умумий майдони – 0,9 минг км2. Ҳудудда 12 та шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) қад ростлаган. 87 та маҳалла фуқаролари йиғинлари ва 151 та қишлоқ мавжуд бўлиб, аҳолиси 300000 дан ошиб кетган.

Туман ҳокимлигига қадам қўйганимизда ўрта бўйли, очиқ чеҳрали киши турган экан. Самимий салом-аликдан сўнг мақсадимизни тушунтирдик.

– Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети барчамиз учун жуда қадрли,– деди у киши ажиб бир самимият билан.– Ўша қутлуғ даргоҳда таҳсил олиб келган ёш мутахассисларга биз ҳамиша эҳтиром билан қараймиз. Уларнинг муносиб ишларга жойлашиши доимий эътиборимизда. Очиғи, ҳар бир корхона ва ташкилот яхши, етук кадрларга ҳамиша муштоқ. Бироқ, учқур қанот соҳиби бўлган айрим истеъдод соҳиблари пойтахт ва бошқа шаҳарларда ишлаб тажриба орттиришга аҳд қилганларини ҳам тўғри тушунмоғимиз даркор.

У киши биз тақдим этган ҳужжатлар билан танишиб чиққач, бу масалада туман хокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Аслиддин Усмонов ёрдам беришини тушунтириб, бир йигитга унинг хонасига бошлаб боришини тайинлади.

Йўл-йўлакай суриштирсак, бу ажойиб инсон – туман ҳокими Воҳид Раҳимовнинг ўзлари экан!

Туман нақадар файзли, маънавий нурдан мунаввар бўлаётгани боиси бу ёқда экан-да, деган ўй кўнглимиздан ўтди. Хосиятли инсон раҳбарлик қилган жойда файз-барака бўлади, деган гап бежиз айтмаган экан!..

Туман хокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Аслиддин Усмонов, туман Бандликка кўмаклашувчи маркази директори Обрўй Жуманов ва марказ демографи Рустам Пиримқулов билан биргаликда пастдарғомлик ёш мутахассисларнинг ишга жойлашиш ҳолатини таҳлил қилдик.

ЎзМУнинг Тарих факультетини тамомлаган Элмуратов Шуҳрат Абдиқодирович Тошкент шаҳар Олмазор тума 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб қолган, Ўзбек тили мутахассиси Аролова Нафиса Акбар қизи Самарқанд Давлат чет тиллар институти академик лицейида, Насридинов Дониёр Рустам ўғли ва Юсупова Замира Ўраловна ЎзМУ Кимё факультети магистранти, Кимё факультетида таҳсил олган Ташниязов Азамат Атаниязович Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида, Бекмуратов Ғайрат Хусанович эса Пастдарғом туманидаги 4-мактабда, Лингвистика (ўзбек тили) бўйича мутахассис Садинова Нигина Сафаровна Каттақўрғон коллежида, Гидрометеорология йўналишидаги ёш мутахассис Шукуров Содиқжон Кличович Пастдарғом туманидаги «Progress Nur» корхонасида, ёш физик Аликулов Азам Куваевич “Дурмонтепа” маиший хизмат ва сервис касб-ҳунар коллежида, Геодезия, картография ва кадастр соҳаси бўйича ёш мутахассис Юсупов Жасур Тойирович Пастдарғом тумани Кадастр бўлимида фаолият кўрсатаётган экан!

Энди бир тасаввур қилинг, орзуга тўла қишлоқларда, маҳаллаларда униб-ўсган шу йигит-қизлар мамлакатимиздаги карвонбоши университетда таҳсил олишиб, ҳавас қилса арзигулик касб эгаларига айланишибди!

30843443

Ҳаётда ҳам муносиб ўрниларини топганларига шубҳа йўқ, албатта.

Улар учун энг порлоқ келажак деганлари энди бошланмоқда.

ЎзМУда олган билимларини амалиёт билан мустаҳкамлайдилар. Соҳа сирларини мукаммал ўрганадилар. Масъул лавозимларга кўтариладилар. Бахтли оила қурадилар! Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Уч илдиз” романи ғоясида зуҳур этилганидек, комил инсон, етук мутахассис, бахтли оила соҳиб-у соҳибаларига айланиб, фаровон ҳаёт кечирадилар!

Уларни муносиб тарбиялаган ота-оналарига раҳмат, устозларига таъзим, бугун бағрига олган меҳнат жамоаларига, мутасаддиларга қуллуқ, десанг арзийди.

 

Тўлқин ЭШБЕК

(Давомини бир неча соатдан кейин ўқийсиз. Сайтимиздан узоқлашманг).

Ушбу сафарномани сайтимизга жойлаштиришга яқиндан кўмаклашаётган Оқдарё туман “Оқдарё овози” газетаси бош муҳаррири Йўлчи Муҳаммадиевга самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

Сайтимиз азиз мухлисларига ҳамиша мунтазир!

You may also like...

2 Responses

  1. Nilufar O'rinboyeva:

    Avvalo yoshlarning yuksak parvozlarida madad bo’layotgan Siz aziz ustozlar, qolaversa, ularning egallagan mutaxassisliklari bo’yicha faoliyat yuritishlariga yordam berayotgan har bir mutasaddi tashkilot rahbarlaridan minnatdormiz. Zero, mehr bilan yerga qadalib, avaylab parvarishlangan har bir nihol vaqti kelib meva beradi.

  2. Nodira Saydullayeva:

    Darhaqiqat, ustozlarimizning o’rgatgan ta’limlariyu, mehnat faoliyatimizda ish o’rganishga yaqindan yordam bergan insonlarning ko’magi bir umr yodimizda qoladi. Malakali ustozlardan ta’lim tarbiya olgan har bir har bir yosh hayotda o’z o’rnini topishi shubhasizdir.

Добавить комментарий для Nilufar O'rinboyeva Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>