«Сен миллат мулкисан — она тилим!»
Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий
бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига — Давлат тили мақоми берилди. Бу эса, мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида унутилмас, тарихий воқеага айланди.
Она тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институтида ҳам «Сен миллат мулкисан — она тилим!» мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбек ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Миллий стандарт” журнали масъул муҳаррири Зилола Хўжаниёзовалар иштирок этдилар.
Байрамона тадбир юқори руҳда ўтди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
O‘zTTSA O‘zbekiston standartlar instituti axborot xizmati
Сўнгги фикрлар