Сертификатлар топширилди

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш – етук кадрлар тайёрлаш жараёнининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

сер1 сер2 сер3 сер4 сер5

Айни пайтда бу борада қатор вазифалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 278-сон қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Минтақавий маркази ташкил этилган.

Мазкур марказда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Марказда таълим жараёни янги методик база асосида йўлга қўйилган. Бинобарин, малака талабларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида юқори самарали, замонавий таълим ва инновация технологиялари ҳамда илғор хорижий тажрибалар кенг жорий этилмоқда. Шунга монанд ўқув режалари, дастур ва услублари тубдан янгиланди. Ўқув дастурлари, янги ўқув-услубий мажмуалар хорижий экспертлар билан ҳамкорликда яратилди.

Республикамизда 2020 йилга қадар фан йўналишлари бўйича хорижий адабиётларни марказлашган ҳолда сотиб олиш йўлга қўйилган. Бу борада қатор имтиёзлар жорий этилган.

Шу йил 22 августдан 12 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказида олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида тренерлар тайёрлаш курслари ташкил этилди. Бу даргоҳда машғулотлар юксак савияда ўтказилди. Режага кўра машғулотлар ЎзМУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказида давом эттирилди.

Машғулотларда фаол иштирок этган ЎзМУнинг 42 нафар профессор-ўқитувчиларига махсус сертификатлар топширилди.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>