Тилимиз қадим, бой ва сержило

(Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи мисолида)     

Иқтидорли ёш тилшунос Дилдора Исакова Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган. Тошкент вилоят давлат дедагогика институти Филология факультетини тамомлаган. Илмий мақолалари “Ёшлик”, “Тил ва адабиёт таълими” журналлари, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Туркистон”, “Маърифат”, “Мингбулоқ” газеталарида ва қатор илмий-услубий тўпламларда чоп этилган.

п3п2

Бадиий асарнинг таҳлили масаласи долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай асарда тасвирланган даврнинг ижтимоий лексикаси яққол кўриниб туради. Айниқса, тарихий асарларда қўлланган айрим сўзлар ҳозирги адабий тилимизда истеъмолдан чиқиб, сўзларнинг қўлланиш доирасида, талаффузда ўзгаришлар рўй бериши, уларнинг маъносини очиб берувчи янги шакллар юзага келиши бу мавзуга эҳтиёжни кучайтирмоқда. Бадиий асар таҳлили жараёнида, сўзларнинг тарихий шакллари ва ҳозирги адабий тилимизда фаол қўлланилаётган шакллари, китобий, бадиий шакллари ўртасида синонимлик кузатилади. Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи ҳам шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган тарихий романдир. Муаллиф романда сўзларнинг ўша давирдаги фаол ва нофаол шаклларидан ўз ўрнида катта маҳорат билан фойдаланган. Масалан, бир “халқ” сўзининг халойиқ, эл, улус, оломон, авом, раият каби кўринишларидан, уларнинг орасидаги нозик фарқлари, маъноларнинг кенгроқ ёки торроқлигини ҳисобга олган ҳолда қўллаган. “Ҳар қалай,– деб Хумоюн Ҳиндубек ён босди,– подшо ҳазратлари махсус фармон чиқардиларки, ҳинд халқининг азалий удумларига ҳурмат билан қаралсин, эл-улуснинг нафсониятига тегадиган ҳаракат содир бўлмасин!” Келтирилган мисолдан халқ, эл-улус сўзлари семантик жиҳатдан бир маънони англатади. Бирор юртда, ватанда яшовчи аҳоли. Эл-улус жуфт сўзида таъкидни кучайтириш учун маънодош сўзлардан фойдаланилган. Эл сўзи – халқ сўзига яқинроқ, улус сўзи – бу икки синонимга нисбатан эскирган сўздир. “Бу уруғлар ҳаммаси ҳозир онҳазиратим Шайбонихон қўл остида бирлашиб, “ўзбек улуси” деган умумий ном олган экан, сизлар бу улуснинг тарихини эсдан чиқарманглар”. Улус сўзининг қўлланиш даври авом сўзи билан бир вақтни кўрсатади. Авом сўзи – кўпроқ содда, саводсиз, қора халқ маъносини беради. Тарихда бу сўз авом – нунос (халқнинг кўпчилиги, омма) шаклида қўлланган. “Ўтган сафар Самарқандга кирганда очларга нон улашиб, деҳқонларга уруғлик қарз бериб, авомнинг кўнглини овлаган экан. Авом сўзи билан бир даврда яна бир синоним “раият” шакли ҳам истеъмолда бўлган: “Дарвеш говнинг йиғлаб гапирган сўзлари гўё узоқдан эшитилди; Амирзодам! Адолат қилинг! Мен отангизнинг содиқ раиятлариданман! Сиз ёшсиз, беғуборсиз. Сиз ҳали бу бекларни билмайсиз! Буларнинг менда кеки бор! Бекларга ишонманг, амирзодам! Халқдан сўранг! Мени эл-улус билади! Раият билади!” Келтирилган мисолларда нутқнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида бир маънони берувчи бирнечта синонимлардан фойдаланилган. Синонимик қатордаги “раият” шакли ҳам ўша даврда фаол истеъмолда бўлган “раият” фуқаро маъносини билдиради. Тарихий шакли: “Раият” ва “раийят” (кўплиги раъоё) – халқ, уммат, фуқаро маъноларини беради. Муаллиф романда ушбу синонимлардан ташқари халойиқ, оломон шаклларини ҳам келтириб ўтган: “– Қолган навкарлар халойиқнинг йўлини тўсиб, Хўжа Абдулланинг кетидан боришга қўймади. Бобурнинг икки юзу қирқ кишиси ёнига беш-олти минг кишилик қасоскор оломон қўшилди”. Халойиқ, оломон сўзлари, эл, улус сўзларига нисбатан кўпроқ бир жойга тўпланган, йиғилган халқ маъносини англатади. Аммо бу маъновий фарқларига қарамай, булар синонимдир. Таниқли тилшунос олим Азим Ҳожиевнинг “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати” китобида бу сўзлар бир синонимик қаторда берилган: “Халқ, халойиқ, эл, улус, мардум – бирор давлат, мамлакат, юртда яшовчи (шу давлат, мамлакат, юртга мансуб) аҳоли. Эл – халқ сўзига нисбатан жуда кам қўлланади. Улус, мардум – эскирган, китобий. Халойиқ – асосан, маълум бир жойнинг одамлари, маълум жойда тўпланган одамлар маъносини англатади”. Бу синонимик қаторда халқ сўзи доминант сўз ҳисобланади. Халқ сўзи барча даврда ҳам фаол истеъмолда бўлган. Маҳоратли ёзувчи Пиримқул Қодиров мазкур романида тилимиздаги синоним сўзларни қўллашдан мақсади, қаҳрамон руҳияти ва воқеликка мос келадиган, аниқ шаклини топиб ифодалаган. Бунинг натижасида муаллиф маънодош сўзларнинг маъновий фарқларига эътибор бериб, ифодаланаётган мазмун учун энг мақбулини танлаб, китобхон кўз ўнгида воқеликни тўлиқ гавдалантира олган.

Дилдора ИСАКОВА,

ЎзМУ Олий журналистика курси тингловчиси

 

Бадиий асарнинг таҳлили масаласи долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай асарда тасвирланган даврнинг ижтимоий лексикаси яққол кўриниб туради. Айниқса, тарихий асарларда қўлланган айрим сўзлар ҳозирги адабий тилимизда истеъмолдан чиқиб, сўзларнинг қўлланиш доирасида, талаффузда ўзгаришлар рўй бериши, уларнинг маъносини очиб берувчи янги шакллар юзага келиши бу мавзуга эҳтиёжни кучайтирмоқда. Бадиий асар таҳлили жараёнида, сўзларнинг тарихий шакллари ва ҳозирги адабий тилимизда фаол қўлланилаётган шакллари, китобий, бадиий шакллари ўртасида синонимлик кузатилади. Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи ҳам шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган тарихий романдир. Муаллиф романда сўзларнинг ўша давирдаги фаол ва нофаол шаклларидан ўз ўрнида катта маҳорат билан фойдаланган. Масалан, бир “халқ” сўзининг халойиқ, эл, улус, оломон, авом, раият каби кўринишларидан, уларнинг орасидаги нозик фарқлари, маъноларнинг кенгроқ ёки торроқлигини ҳисобга олган ҳолда қўллаган. “Ҳар қалай,деб Хумоюн Ҳиндубек ён босди,подшо ҳазратлари махсус фармон чиқардиларки, ҳинд халқининг азалий удумларига ҳурмат билан қаралсин, эл-улуснинг нафсониятига тегадиган ҳаракат содир бўлмасин!” Келтирилган мисолдан халқ, эл-улус сўзлари семантик жиҳатдан бир маънони англатади. Бирор юртда, ватанда яшовчи аҳоли. Эл-улус жуфт сўзида таъкидни кучайтириш учун маънодош сўзлардан фойдаланилган. Эл сўзи – халқ сўзига яқинроқ, улус сўзи – бу икки синонимга нисбатан эскирган сўздир. “Бу уруғлар ҳаммаси ҳозир онҳазиратим Шайбонихон қўл остида бирлашиб, “ўзбек улуси” деган умумий ном олган экан, сизлар бу улуснинг тарихини эсдан чиқарманглар”. Улус сўзининг қўлланиш даври авом сўзи билан бир вақтни кўрсатади. Авом сўзи – кўпроқ содда, саводсиз, қора халқ маъносини беради. Тарихда бу сўз авом – нунос (халқнинг кўпчилиги, омма) шаклида қўлланган. “Ўтган сафар Самарқандга кирганда очларга нон улашиб, деҳқонларга уруғлик қарз бериб, авомнинг кўнглини овлаган экан. Авом сўзи билан бир даврда яна бир синоним “раият” шакли ҳам истеъмолда бўлган: “Дарвеш говнинг йиғлаб гапирган сўзлари гўё узоқдан эшитилди; Амирзодам! Адолат қилинг! Мен отангизнинг содиқ раиятлариданман! Сиз ёшсиз, беғуборсиз. Сиз ҳали бу бекларни билмайсиз! Буларнинг менда кеки бор! Бекларга ишонманг, амирзодам! Халқдан сўранг! Мени эл-улус билади! Раият билади!” Келтирилган мисолларда нутқнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида бир маънони берувчи бирнечта синонимлардан фойдаланилган. Синонимик қатордаги “раият” шакли ҳам ўша даврда фаол истеъмолда бўлган “раият” фуқаро маъносини билдиради. Тарихий шакли: “Раият” ва “раийят” (кўплиги раъоё) – халқ, уммат, фуқаро маъноларини беради. Муаллиф романда ушбу синонимлардан ташқари халойиқ, оломон шаклларини ҳам келтириб ўтган: “– Қолган навкарлар халойиқнинг йўлини тўсиб, Хўжа Абдулланинг кетидан боришга қўймади. Бобурнинг икки юзу қирқ кишиси ёнига беш-олти минг кишилик қасоскор оломон қўшилди”. Халойиқ, оломон сўзлари, эл, улус сўзларига нисбатан кўпроқ бир жойга тўпланган, йиғилган халқ маъносини англатади. Аммо бу маъновий фарқларига қарамай, булар синонимдир. Таниқли тилшунос олим Азим Ҳожиевнинг “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати” китобида бу сўзлар бир синонимик қаторда берилган: “Халқ, халойиқ, эл, улус, мардум – бирор давлат, мамлакат, юртда яшовчи (шу давлат, мамлакат, юртга мансуб) аҳоли. Эл – халқ сўзига нисбатан жуда кам қўлланади. Улус, мардум – эскирган, китобий. Халойиқ – асосан, маълум бир жойнинг одамлари, маълум жойда тўпланган одамлар маъносини англатади”. Бу синонимик қаторда халқ сўзи доминант сўз ҳисобланади. Халқ сўзи барча даврда ҳам фаол истеъмолда бўлган. Маҳоратли ёзувчи Пиримқул Қодиров мазкур романида тилимиздаги синоним сўзларни қўллашдан мақсади, қаҳрамон руҳияти ва воқеликка мос келадиган, аниқ шаклини топиб ифодалаган. Бунинг натижасида муаллиф маънодош сўзларнинг маъновий фарқларига эътибор бериб, ифодаланаётган мазмун учун энг мақбулини танлаб, китобхон кўз ўнгида воқеликни тўлиқ гавдалантира олган.

Дилдора ИСАКОВА,

ЎзМУ Олий журналистика курси тингловчиси

You may also like...

8 Responses

  1. Ҳаётда битта армоним улуғ ёзувчимиз Пиримқул Қодиров билан ҳамсуҳбат бўлмаганман, ҳатто ўзларини кўрмаганман. Унинг руҳини шод этган Дилдора қизимизга миннатдорчилик изҳор этаман. Илоҳим, Сизлар ҳам Пиримқул Қодировдек буюк ёзувчи ва аллома бўлиб юринглар.

  2. Maqolada ifoda etilgan misollar, tahlillar va xulosalarni a’lo bahodan yuqori. Misol keltirishda asarni juda to’g’ri tanlabsiz. Aynan shu asar ichidan yana ko’plab namunalar topsa bo’ladi. Joiz topsangiz maqolani yanada misollar bilan boyitsangiz.

  3. Maqolada ifoda etilgan misollar, tahlillar va xulosalar a’lo bahodan yuqori. Misol keltirishda asarni juda to’g’ri tanlabsiz. Aynan shu asar ichidan yana ko’plab namunalar topsa bo’ladi. Joiz topsangiz maqolani yanada misollar bilan boyitsangiz.

  4. Yaxshi chiqibdi. To’g’risi sizni ijodingiz bilan tanish emasdim. Endi ko’proq yozib turing, omad!

  5. Maxfirat Jumanova:

    «Yulduzli tunlar» dek romannini faqatgina haqiqiy o`zbek yoza oladi!!! Maqola esa juda ajoyib.

  6. Tarixdan o’rnak olib, kelajakka umid bilan qarab, bugungi kun bilan yashash -insonni ulg’ayishga yetaklaydi. Bugunimizni tarix yaratdi. Bugungi tilimizni tarix shakllantirdi. Bugungi avlod P.Qodirovdek buyuk iste’dod egalari ijodidan bahra olib, yangi bosqichga qadam qo’ymoqda.

  7. OLTINOY MADAMINOVA:

    TARIXSIZ KELAJAKNI TASAVUR QILA OLMAYMIZ. MAQOLA JUDA HAM AJOYIB

  8. Men bir qancha vaqt oldin Ustoz To’lqin Eshbekov qalamiga mansub maqolani «O’zbekiston adabiyoti va san’ati» gazetasida o’qib «Yulduzli tunlar» asarining nomlanish tarixi bn tanishgandim. Yuqoridagi maqola orqali fikrlarim ancha jamlandi Rahmat.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>