Тил – миллат руҳи

Миллий онг ва тафаккур маҳсули, маънавий муштараклик тил орқали

рўёбга чиқади. Маънавият кўзгуси – давлат тилига бўлган муносабат халқнинг миллат тақдирига бўлган муносабатини ҳам ифодалайди.

Тил – миллат руҳи

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишланган тадбир она тилига эътибор ва эҳтиром, унга давлат тили сифатида қарашнинг масъулияти каби туйғуларни ўзида мужассам этди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, уюшма аъзолари, ёзувчи-шоирлар, республикадаги бир қатор олий ўқув юрти ректорлари, профессор- ўқитувчилар,кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Абдуваҳоб Умаров, университетнинг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалари ҳам Навоий бобомизнинг муаззам ҳайкали атрофида жамулжам бўлишди.
Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид тилимиз ҳақида сўз юритар экан, ҳар қайси халқнинг турмуш тарзи, урф-одати, маданияти унинг тилида акс этишини, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши унинг маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида шаклланишида кучли омил бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнггида Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти томонидан туркий халқларнинг “шамсу-л миллати” бўлган Алишер Навоий бобомиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>