Тинчликпарварлик — дунё муаммоси

Тинчликка куч эмас, ақл-идрок, маънавий-маърифий ишларимиз билан эришиб

яшасак қандоқ яхши бўларди. ЎзМУ Журналистика факкультетида ўз маҳрат мактабини ташкил этган таниқли сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановнинг ЎзАда ёритилган қуйидаги мақоласини ўқиган талабаларимиз келгусида мана шундай ёзадиган даражага етсалар дўппимизни осмонга отардик, дейди Дониш домла.

ш3

29 май – БМТнинг Халқаро тинчликпарвар кучлари куни

29 май – БМТнинг Халқаро тинчликпарвар кучлари куни

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Халқаро Тинчликпарвар кучлари куни (International Day of United Nations Peacekeepers) 2003 йилдан бошлаб ҳар йили 29 майда нишонланади.
«БМТнинг Халқаро тинчликпарвар кучлари куни» 2002 йилда БМТ Бош Ассамблееясининг A/RES/57/129 резолюциияси бўйича жорий этилган. Бу кунни нишонлаш борасидаги таклиф БМТнинг тинчликни сақловчи амалиётлар бўйича махсус қўмитасининг БМТ раҳбариятига йўллаган ҳисоботида илгари сурилган эди. БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясида БМТга аъзо мамлакатларга, ноҳукумат ташкилотларига ва алоҳида олинган шахсларга мурожаат қилинар экан, бу кунни тинчликни сақлаш мақсадида БМТ амалиётларида иштирок этиш чоғида ҳалок бўлганлар хотираси ва хизмат қилаётганларга ҳурмат маъносида нишонлаш таклиф қилинган.
Тинчликни сақлаш йўлида халок бўлган тинчликпарвар ҳарбийлар хотираси учун уларни ўлимидан сўнг мукофотлаш мақсадида БМТ Бош котиби томонидан Даг Хаммаршельд номли медаль таъсис этилган. (Даг Хаммаршельд – хизматни ўтаётган вақтида вафот этган БМТ Бош котиби).
Резолюцияда таъкидланганидек, тинчликни сақлаш борасидаги БМТ Қуролли кучлари 1988 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. БМТнинг Халқаро тинчликпарвар кучлари куни муносабати билан ҳар йили БМТ бош котибининг мурожаати эълон қилинади.
БМТнинг биринчи тинчликни сақловчи кучлари 1948 йил 29 майда ташкил этилган. Ўшанда БМТ кичикроқ ҳарбий кузатувчиларни Яқин Шарққа юборган эди. 1948 йилдан бери БМТ байроғи остида фаолият юритадиган халқаро миссияларнинг 3800дан ортиқ тинчликни сақловчилари ҳалок бўлган.
БМТ тинчликни сақловчи кучлари ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан ташкил этилган қуролли кучлар ҳисобланади. Унинг асосий мақсади жаҳоннинг у ёки бу минтақасида юзага келган инқирозларни, агар иқтисодий ва сиёсий чоралар самара бермайдиган бўлса қўшма ҳаракатлар йўли билан хавфсизлик ва тинчликка бўлган таҳдидларни бартараф этишдан иборат. БМТ тинчликни сақловчи кучлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ташкил қилинади. Стратегик раҳбарлик Ҳарбий-штаб қўмитаси томонидан амалга оширилади.
БМТ тинчликни сақловчи кучларининг аввалбошдаги мақсади урушлардан кейин ўт очишни тўхтатиш борасидаги шартнома бажарилишини таъминлаш ва ўзаро низолашаётган томонларни яраштиришдан иборат эди. «Совуқ уруш» тугаганидан кейин тинчликни сақлаш борасида БМТ амалиётларининг характери кескин ўзгариб кетди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши тинчликни сақлаш масаласида давлатлараро можаролар иштирокчилари ўртасида эришилган тинчлик келишувларини бажаришга ёрдам кўрсатиш йўлида мураккаб ва катта амалиётларни бажара бошлади. Бундан ташқари тинчликни қўллаб-қувватлаш жараёни ҳарбий бўлмаган элементларни ҳам ўз зиммасига ола бошлади. Мана шу каби амалиётларни мувоффиқлаштириш мақсадида 1992 йилда БМТнинг тинчликни сақловчи амалиётлари Департаменти ташкил этилди.
Хавфсизлик кенгаши ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришилмаган ва можарода тинчликни сақловчи кучларнинг иштирокига томонларнинг розилик бермаган ҳудудларга ҳам тинчликни сақловчи кучларни юбора бошлади. Шу ўринда Сомали ва Босниядаги тинчликни сақловчи кучларини мисол сифатида келтириш мумкин. Таъкидлаш керак, мазкур тинчликни сақловчи кучларга юклатилган айрим вазифалар уларнинг қўлида мавжуд бўлган имконият ва ресурслар билан бажаришнинг имкони бўлмас эди. Мана шу муваффақиятсизликлар фонида 1995 йилда Сребреница (Босния)да оммавий қотилликлар ва 1994 йилда Руандадаги геноцид юз берди, бу эса ўз навбатида БМТ тинчликни сақловчи амалиётларини диққат билан таҳлил қилишга мажбур қилди.
Департамент миссия таркибига ҳарбий ва полиция маслаҳатчиларини юбориш билан бўлинмани мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.
 Шу тариқа янги бўлинма Тинчликни таъминлаш амалиётидаги зарбдор гуруҳ ташкил этилди. Бу гуруҳ тўпланган тажрибани таҳлил қилиши ва миссияга гендер масалалари бўйича тавсияларни тақдим қилиш; қуролсизланиш дастурини режалаштириш, аскарларни захирага бўшатиш ва тинч ҳаётга мослаштириш; тартиб-интизомни таъминлаши керак эди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, 1948 йилдан бери 130дан ортиқ мамлакат БМТ ўтказадиган тинчликни сақловчи амалиётларига ўзларининг ҳарбий ва полиция вакилларини юборган. БМТ байроғи остида тинчликни сақлаш амалиётлари бошланганидан бери бир миллиондан ортиқ ҳарбий хизматчи, полиция вакиллари ва фуқоролар унинг ишига жалб қилинган.
XX асрнинг 90 йилларидан бошлаб БМТнинг тинчликни сақловчи кучлари минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз фаолиятларини олиб бора бошлади.
Ҳар йили БМТнинг Халқаро тинчликпарвар кучлари куни турли шиорлар остида нишонланади. Бу йил «Фуқароларни ҳимоялаш – тинчликни ҳимоялаш» шиори остида ўтказилмоқда.
Халқаро кунлар глобал муаммоларни ҳал қилиш учун сиёсий ирода ва ресурсларни сафарбар этиш, инсониятнинг ютуқларини улуғлаш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенг жамоатчиликни тарбиялаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Халқаро кунлар БМТ ташкил этилишидан аввал ҳам мавжуд бўлган. БМТ Халқаро кунларни муайян масалаларни хабардор қилиш учун кучли восита деб билади.
photo5433767017313315583.jpg
Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ, ЎзА
http://uza.uz/oz/world/29-may-bmtning-khal-aro-tinchlikparvar-kuchlari-kuni-29-05-2019

 

You may also like...

9 Responses

  1. Tinchlik oliy ne’mat. Shunday ekan uning qadriga yetishimiz kerak. Sharofiddin To’laganovning maqolalaridan juda ko’p narsani o’rgandim va ma’lumotlarga ega bo’ldim.

  2. Домла албатта мана шундай ёзадиган даражага етамиз! Устоз Шарофиддин Тўлагановнинг мақолаларидан керакли маълумотларга эга бўлдим!
    Биз ҳам сиздек ёзишга эришамиз! Сизларга ташаккур!

  3. Мана шу мақола ҳам яхши чиққан эди.Афсус деярли хеч ким эътибор бермади
    http://uza.uz/oz/society/1-iyun-zha-on-sut-kuni-ni-am-nishonlasak—30-05-2019
    1 июнь – «Жаҳон сут куни»ни ҳам нишонласак…
    Бундан бир неча ойлар муқаддам туркиялик дипломатлардан бири билан суҳбатлашиб қолган эдим. Ўзаро суҳбатда у ўзбекларнинг кўплаб сўзлари, иш қуроллари истеъмолдан чиқиб кетаётганини айтар экан, “сиз журналистлар, зиёлилар мана шу сўзларни халққа эслатиб туришингиз керак, чунки улар сизнинг буюк тарихингиздир”, дея маслаҳат берган эди.

    Яқинда қишлоққа бориб турк қардошимизнинг эътирозлари нақадар ўринли эканига яна бир бор амин бўлдим. Чунки кўплаб иш қуроллари ишлатилмаётгани, бу эса вақт ўтиб, уларнинг эсдан чиқиб кетишига олиб келишига ишонч ҳосил қилдим.

    Масалан, ўт ўриш асбоби ўроқни биламиз, аммо чалғи кўпчиликнинг эсидан ҳам чиқиб кетган бўлса керак ёки сутдан сариёғ олишда ишлатиладиган кув (айрим минтақаларда “куви” дейилади) ва унинг таркибий қисми бўлмиш пишпак ҳақида ёки қурт қилишдан аввал сузма тайёрланадиган сузма тўрва ҳақида ёшларимиз билмаса ҳам керак.

    Энг аянчлиси, интернетнинг википедиясига кириб, бу сўзларни қидириб кўрсангиз, бирорта ҳам маълумот топа олмайсиз. Бу ҳам бўлса биз зиёлиларнинг дангасалигимиздир.

    Ҳаммамиз 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини яхши биламиз. Аммо ёзнинг биринчи кунида яна бир байрам – Жаҳон сут куни (World Milk Day) нишонланишини билмасак керак.

    Ёш авлодни соғлом тарбиялаш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида 2001 йилдан бери ана шу байрам нишонланади.
    Табиий сутни тарғиб ва ташвиқ қилиш мақсадида мана шу байрамни жорий қилиш ташаббуси БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги ташкилоти томонидан илгари сурилган эди.

    Шу тариқа уларнинг мақсади жаҳон ҳамжамиятини, аҳолининг барча қатламларини табиий сутнинг фойдасига қаратишдан иборат эди.

    • Устоз Шарофддин Тўлаганов фикрингизга қўшилган ҳолда шуни айтишим мумкинки ижтимоий тармоқларда иш қуроллари ҳақда деярли маълумотлар йўқ. Яна байрам куни бўлган- жаҳон сут куни (World Milk Day) ҳақда ҳам кўпчилик ёшлар, нафақат ёшлар балки катталар ҳам маълумотга эгамаслар деб ўйлайман. Албатта биз журналистлар мана шулар ҳақда халқга эслатиб туришимиз керак.Маълумотлар базасини кучайтириш ва уни қандай етказиш эса ўз қўлимизда

  4. To’g’ri aytasiz Kamola tinchlik oliy ne’mat uni qadriga yetishimiz kerak. Manashunday tinch davlatda tug’ulganimizni o’zi bir baxt desak yangilishmagan bo’lar edik.

  5. Shunday tinch va osoyishta vatanda yashayotganimiz bizning baxtimiz. Tinchlikga erishishimiz uchun milatimiz qancha yo’larni bosib o’tdi qanchadan qancha buyuk insonlarni yo’qotdi shunday ekan biz tinchligimizni qadriga yetishimiz kerak.

  6. Malika Mo'minova:

    Tinchlik kelajakning eng ulug’ poydevori. BMTning bu yilgi «fuqorolarni himoyalash-tinchlikni himoyalash» shiori ostidagi harakatlari tinchlikni asrash uchun yana muhum qadam bo’lib hizmat qiladi. Bu maqola orqali BMT haqida bilmagan malumotlarimni bilib oldim. Kelajakda biz ham albatta shu ustozlarimiz kabi qadam tashlaymiz deb niyat qilamiz.

  7. Malika Mo'minova:

    Tinchlik kelajakning eng ulug’ poydevori. BMTning bu yilgi «fuqorolarni himoyalash-tinchlikni himoyalash» shiori ostidagi harakatlari tinchlikni asrash uchun yana muhum qadam bo’lib hizmat qiladi. Kelajakda biz ham albatta shu ustozlarimiz kabi qadam tashlaymiz deb niyat qilamiz.

  8. Tinchlik bu ulug’ ne’mat. Vatanimizni tinchligiga barchamiz birdek ma’lum bo’lishimiz kerak.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>