Тинч ва осойишта муҳитда ишлар баракали бўлади

Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимизнинг, миллатимизнинг қон-қонига,

суяк-суягига сингиб кетган ноёб фазилатдир. Дунёнинг турли минтақаларига туташиб кетган темир йўллари бўйлаб ҳар куни ҳаракатланаётган темир йўл транспортида қанчадан-қанча фуқароларни кўрамиз. Улар орасида тадбиркорлар ҳам кам эмас. Бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланаётган бизнесменларни кўрганда Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, деб айтган чуқур маъноли сўзлари ёдга тушади. Биз ана шундай тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, хавфсизлигини таъминлаш йўлида ҳаракат қиламиз.

Шу ҳақда ўйлаганда азалдан ота-боболаримиз тадбиркорликка алоҳида эътибор билан қараганлари ёдга тушади. Аждодларимиз айнан шу соҳа ҳисобидан рўзғор тебратиб, ўз оиласини боққан, айни пайтда эл-юрт манфаати учун хизмат қилган.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссасини яхши биламиз. Бу соҳа давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллаши яхши маълум. Юртимиз мустақилликка эришганидан буён бу соҳани ривожлантиришга устувор масала сифатида қаралмоқда. Чунки, бусиз иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлаш жуда мушкулдир. Бозорларимизни сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, ёшларни иш билан таъминлашда шу соҳани ривожлантириш энг асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Биз ана шу соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун астойдил бел боғлаганмиз. Фаолиятимиз давомида уларнинг тинч-осойишта ишлашлари, қонуний ва ҳуқуқий манфаатлари учун ҳамиша камарбастамиз.

 

Мақсуда Камолова,

Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ТБ катта суриштирувчиси, капитан

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>