Тошкентдан Андижонга яна бир поезд қатнай бошлайди

17 октябрдан бошлаб Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд ҳаракатлана бошлайди.

Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар қилган.

Ўзбекистон 09:56 3165

Фото: Uz24

Хабарга кўра, йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналиши бўйича ҳар куни янги 62/61 сонли тезюрар поезди ҳаракатланади.

Поезднинг Тошкентдан кетиш вақти соат 16-30да, у Андижонга соат 22-30га етиб боради.

Поезд Андижондан соат 06-00да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 12-10га етиб келади.

Шу сабабли 18 октябрдан «Андижон-Бухоро-Андижон» йўналишидаги 392/391 сонли поездининг, шунингдек «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишидаги 92/91 сонли поездининг ҳаракатланиш жадвалида ўзгаришлар эълон қилинади.

http://kun.uz/

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>