Шарофиддин Тўлаганов маҳорат мактаби

Таниқли сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлаганов ЎзМУ Журналистика

факультетида ўз маҳорат мактабини ташкил этганига анча йиллар бўлди. Жонкуяр устоз журналист вақти-вақти билан Журфак талабаларига амалиёт сирларидан сабоқ бераётгани ўз самарасини кўрсатаётганидан мамнунмиз. Зеро, Журфакни тамомлаб бугунги кунда радио, телевидение, газета-журналлар таҳририятларида, Ахборот хизматларида, ахборот агентликларида фаолият кўрсатаётган ўнлаб истеъдодли ёшлар Шарофиддин Тўлагановдан соҳа амалиёти сирларини ўрганганларини фахр билан эътироф этадилар.

Навбатдаги маҳорат дарси ҳақида Устоз журналистнинг ижтимоий тармоқларда ёритган таҳлилий мақоласини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Умид қиламизки, ўша амалиёт ва маҳорат дарсида иштирок этган талабалар мухтасар фикрномаларини ёзиб, қанчалик маҳоратлари ошганини кўрсатадилар, дейди Дониш домла.

ш ш1 ш2 ш3

Яқинда Мирзо Улуғбек номли ЎМУ журналистика факультети 2 курс талабалари билан маҳорат дарсларини имкон қадар ўтдим.

Таассуротларим…

Айрим талабалар кечикиб келди. Бу фожеа эмас. Аммо раҳбариятнинг давоматни текшириш мақсадида бир-икки марта дарсни бўлиши фикримизни чалғитди. Менга қолса талабаларнинг дарсга иштирокини эркин қилиб қўйиш керак. Ана ўшанда қайси домла қандай дарс ўтиши ойдинлашади. Кейин талабаларнинг (айниқса қизларнинг) эҳтиёж туғилганида ташқарига чиқиши учун рухсат берилиши лозим. Талабаларни 90 дақиқа мажбуран олиб ўтириш ақлга сиғмайди ва бу совет тизимининг кўринишидир.

Журналистика бўйича “ақдан-бақдан” гаплашиб вақт ўтказгандек бўлдим. Ўз тажрибам билан ўртоқлашишга ҳаракат қилгандим, аммо кўнгилдагидек чиқмагандек бўлди. Сал мақтаниб юбордим, шекилли, талабалардан бири мени бир чимчилаб олди. Унинг айтишича “анақа” деган сўзни кўп ишлатар эканман. Бу танбеҳдан тўғри хулоса чиқардим. Чунки нотиқ ўз фикрини тўғри ифода қила билиши керак ва шарт.

Талабаларга бизнинг пайтда ўз таассуротларимизни «умумий дафтар»га ёзиб борганимизни, эндиликда ижтимоий тармоқларга ўз фикрларимизни ёзиш имконияти туғилганини айтдим. Яхши журналист бўлиш учун ҳар куни ёзиб туриш лозимлигини таъкидлаб ўтдим.

Айрим нашрларнинг бош муҳаррирларини ёш кадрларга бўлган муносабатларини танқид қилдим. Бош муҳаррирлар ёш кадрларга нисбатан юракларини сал очишлари керакка ўхшайди. Ахир улар ҳам ёш бўлган. Ўшанда уларни ҳам катталар қучоқ очиб кутиб олишган-ку.

Одатдагидек, бу гал ҳам талабалар радиога ишга келишга ваъдалар беришди. Аввалги йилларда бўлгани каби уларнинг ваъдаларига кўп ҳам ишонмасдан университетдан қайтдим.

Ҳа айтганча, ўзим ҳақимда маълумот берар эканман, Низомий номидаги Педагогика институтида ўқиганимни мисол сифатида келтирдим. Демоқчиманки, журналист бўлиш учун махсус таълим олиш мажбур эмасдек. Бунинг учун биринчи навбатда қизиқиш ва ҳоҳиш керак. Биз талабаларга дарсга келишни мажбурлашни талаб қилишдан аввал мана шу қизиқишни ҳам уйғота олишимиз керак.

Савол берган ва фикрлари билан ўртоқлашган талабаларга раҳмат.

 шароф

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ,

сиёсий шарҳловчи «Олтин қалам» мукофоти совриндори

You may also like...

2 Responses

  1. Rostan ham bu uchrashuv ajoyib bo’lib o’tdi jurnalistlar uchun juda ko’plab savollarga javob oluvchi bir mahorat maktabini o’tadi desam mubolag’a bo’lmaydi shaxsan men ham bu davrada juda ko’p ma’lumotlarni oldim deb hisoblayman

  2. Menga ham bu uchrashuv yoqdi. Malikaning bildirgan fikrlarida ba’zi bir punktuatsion xatolar mavjud. Masalan, gap nuqtalar bilan ajratilmagan va katta harf bilan yozilmagan.

Добавить комментарий для Sobitjonova Kamola Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>