Шахмат юлдузлари Тошкентда баҳслашмоқда

Пойтахтимизда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига

бағишлаб тезкор шахмат бўйича жаҳон шахмат юлдузлари ўртасида халқаро турнир бошланди.

Мусобақанинг очилишида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда спортнинг барча турлари қатори шахматни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор самарасида ўзбек шахматчилари нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва мамлакатимиз шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Рустам Қосимжонов, Шаҳриёр Мамедяров (Озарбайжон), Борис Гельфанд (Исроил), Руслан Пономарёв (Украина) сингари таниқли гроссмейстерлар айланма тизимда ғолиблик учун дона сурмоқда.
Бугун ўзбек шахматчилари халқаро турнирларда мунтазам юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. 2015 йили вакилларимиз халқаро миқёсдаги мусобақаларда 25 олтин, 8 кумуш ва 12 бронза медални қўлга киритди.
Жорий йилги спорт мавсуми ҳам муваффақиятли бўлмоқда. Мўғулистонда ўтказилган Осиё чемпионатида ёш спортчиларимиз 4 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган жамоавий Осиё чемпионати – Осиё миллатлари кубогида Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси стандарт ва рапид шахмат бўйича кумуш медалга сазовор бўлди.
Жаҳон шахмат юлдузлари ўртасидаги халқаро турнирнинг биринчи давра баҳслари якунига кўра, Шаҳриёр Мамедяров 2, Рустам Қосимжонов 1,5, Руслан Пономарёв 1,5, Борис Гельфанд 1 очко жамғарди.

 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>