ШИФОХОНАДА

Ажойиб шифокор Баҳодирбек Тошбековга

IMG_2400

Шифохонада кўрдим тумонат бемор,

Бирин жигари адо, бирин буйраги…

Ошқозон ё ўт қопин чангаллаган ким,

Бир шўрликнинг дарз кетган эсиз юраги…

Айбдор эмаскан бунга – экология!

Она табиатдан ҳеч қилмангиз гина.

Юриш-туришингизга боқинг сиз аввал,

Ҳикматларга риоя этинг озгина.

“Сиҳат тилай десанг кам е” ҳикмати,

Нега кор қилмади қориндор ошна?

Ичкилик макруҳ, деб бонг урсалар-да,

Шу заҳриқотилга юрасиз ташна…

Чекиш зарар, деган гап кор қилмайди,

Кун бўйи бурқситиб чекасиз алҳол.

Тоза ҳаво истаб шўрлик ўпкангиз,

Ахийри қовжирар сўнг бўлиб беҳол…

Гулдан нозик дерлар одам жонини,

Юрак, жигар, буйрак қандоқ берсин дош?!

Нафсингни тиймасанг, кўзинг очмасанг,

Ҳатто ўт пуфакда пайдо бўлар тош…

Йигитга ўлим йўқ! У ўзин чўққа,

Парвона мисоли уравераркан.

Сочга оқ тушмасдан адойи тамом,

Букчайиб, азобин кўравераркан…

– Ўлмай қолсам, асло чекмайман энди…–

Зорланиб сўзларди бужмайган банда.–

Макруҳлигин билдим заҳриқотилнинг,

Соғлом ақл бўлар экан соғ танда!

– “Ужин – ненужин” дер рус ҳикматида,

Кечки овқатингни – душманингга бер…–

Қориндор бемор ҳам айтди дардини.–

Ҳақиқий мусулмон етти бор кам ер…

Боши тошга теккач очилган кўзлар!

Билган ҳикматингиз барчага айтинг.

Яшашни истасанг – ичиш, чекишдан,

Нафсибузуқликдан шу онда қайтинг!

Ўқинг улуғ Сино бобом китобин,

Ҳикматларга албат амал қилингиз.

Минг йил яшаш сирин кўрсатган Ҳаким,

Соғлик – бойлик, ҳаёт қадрин билингиз!

Дониш домла

You may also like...

1 Response

  1. Ушбу шеъримизга Қирғизистонлик ҳамкасбимиз Гулжан Шерипбаева https://www.facebook.com орқали шундай фикрнома йўллабди: «Толкун байке, эң сонун…сөз жок. Ден соолуктун чыңдыгы — байлык, жашоонун кадырын билиш керек! Ак сөз. Сиз менен сыймыктанамын. Тулкин ака, ажойиб…гап ек. «Соғлик – бойлик, яшаш қадрин билингиз!» Хак суз. Сиз билан фахрланаман».

Добавить комментарий для Тўлқин Эшбек Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>