ШИФОХОНАДА

Ҳолимдан хабар олиб келган Устоз тележурналист Фарҳод Бобожоновга ушбу шеъримни ўқиб бердим

Фарҳод Бобожон

Шифохонада кўрдим тумонат бемор,

Бирин жигари адо, бирин буйраги…

Ошқозон ё ўт қопин чангаллаган ким,

Бир шўрликнинг дарз кетган эсиз юраги…

Айбдор эмаскан бунга – экология!

Она табиатдан ҳеч қилмангиз гина.

Юриш-туришингизга боқинг сиз аввал,

Ҳикматларга риоя этинг озгина.

“Сиҳат тилай десанг кам е” ҳикмати,

Нега кор қилмади қориндор ошна?

Ичкилик макруҳ, деб бонг урсалар-да,

Шу заҳриқотилга юрасиз ташна…

Чекиш зарар, деган гап кор қилмайди,

Кун бўйи бурқситиб чекасиз алҳол.

Тоза ҳаво истаб шўрлик ўпкангиз,

Ахийри қовжирар сўнг бўлиб беҳол…

Гулдан нозик дерлар одам жонини,

Юрак, жигар, буйрак қандоқ берсин дош?!

Нафсингни тиймасанг, кўзинг очмасанг,

Ҳатто ўт пуфакда пайдо бўлар тош…

Йигитга ўлим йўқ! У ўзин чўққа,

Парвона мисоли уравераркан.

Сочга оқ тушмасдан адойи тамом,

Букчайиб, азобин кўравераркан…

– Ўлмай қолсам, асло чекмайман энди…–

Зорланиб сўзларди бужмайган банда.–

Макруҳлигин билдим заҳриқотилнинг,

Соғлом ақл бўлар экан соғ танда!

– “Ужин – ненужин” дер рус ҳикматида,

Кечки овқатингни – душманингга бер…–

Қориндор бемор ҳам айтди дардини.–

Ҳақиқий мусулмон етти бор кам ер…

Боши тошга теккач очилган кўзлар!

Билган ҳикматингиз барчага айтинг.

Яшашни истасанг – ичиш, чекишдан,

Нафсибузуқликдан шу онда қайтинг!

Ўқинг улуғ Сино бобом китобин,

Ҳикматларга албат амал қилингиз.

Минг йил яшаш сирин кўрсатган Ҳаким,

Соғлик – бойлик, ҳаёт қадрин билингиз!

Дониш домла

You may also like...

5 Responses

  1. Ушбу шеъримизга Қирғизистонлик ҳамкасбимиз Гулжан Шерипбаева https://www.facebook.com орқали шундай фикрнома йўллабди: «Толкун байке, эң сонун…сөз жок. Ден соолуктун чыңдыгы — байлык, жашоонун кадырын билиш керек! Ак сөз. Сиз менен сыймыктанамын. Тулкин ака, ажойиб…гап ек. «Соғлик – бойлик, яшаш қадрин билингиз!» Хак суз. Сиз билан фахрланаман».

  2. Albatta, inson salomatligiga nima yetsin. Toki tirik ekanmiz o’z salomatligimiz haqida o’ylashimiz kerak. Ammo oramizda buni qadriga yetmayotganlar ham topiladi. Ustoz o’zingiz ham ko’p bora ta’kidlagansiz sog’lik birinchi o’rinda deb. She’r menga juda yoqdi. Har bitta misrasidan ibrat olsa arziydi.

  3. Ҳақиқий ҳаётий шеър ёзибсиз Дониш домла. Юракларга малҳам бўладиган севги тароналарини ҳам кутиб қоламиз сиздан…

  4. Шунчалик зўр, ҳаётий шеър ёзиш қўлидан келадиган домла коррупционерлар билан бир ҳаводан қандоқ нафас олаяпсиз? Факультет учун бир бора қалб шифоси бўла олмайсизми? Бу ердаги порахўрликлар ҳақида Ректорга дангал айта олмайсизми?

  5. Ҳолимдан хабар олиб келган Устоз тележурналист Фарҳод Бобожоновга ушбу шеъримни ўқиб бердим. Устоз уни телевизорда ҳам ўқишимни маслаҳат бердилар.

Добавить комментарий для Тўлқин Эшбек Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>