Экология ва таълим уйғунлиги

Экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил қилиш бугуннинг

энг долзарб вазифаларидан биридир.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультетида ўтказилган давра суҳбати ана шу мавзуга бағишланди.

б1 б2

Унда иштирок этган ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Давлатбой Жумабоев, экология бўйича халқаро экспертлар сўнгги йилларда мазкур факультетда биолог олимлар, ёш тадқиқотчилар томонидан экология соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўлами, ЮНЕСКО доирасида ташкил қилинаётган семинар-тренинглар ва янги лойиҳалар ҳақида сўз юритдилар.

Айтиш жоизки, Экология кафедрасида АҚШнинг Вашингтон университети профессори Майкл Броуди, Германиянинг Мартин Лютер университети профессори Илҳом Солиев ва бошқа хорижлик мутахассислар тажриба алмашиб, Биология факультети талабаларига машғулотлар ҳам ўтдилар. Бу илғор ташаббус яна давом этиши режалаштирлаётгани қайд этилди.

– 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, республикамиз ҳудудидаги экологик масалаларни жамлаган ҳолда таълим тизими томонидан ушбу масала ечимига ҳисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, уларнинг экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш энг долзарб масалалардан бирига айланган,– деди ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори.– Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитаси мазмун-моҳиятини теран англаб олмоқ зарур. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий тамойилларини босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига тадбиқ қилиш ва бунинг асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичига олиб чиқишда биолог олимлардан улкан масъулият талаб этилади.

Давра суҳбатида таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир фаолиятдан келиб чиқиб, такомиллаштириш, таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолишга бўлган масъулиятини кучайтириш, таълим олувчиларга экологик таълим ва тарбия беришнинг ва бу борадаги маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда экологик таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикрлашиб олинди.

 

ЎзМУ ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>