Юртимизда коррупция билан боғлиқ қанча жиноят содир этилди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Юртимизда коррупция билан боғлиқ қанча жиноят содир этилди?

Учрашувда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
2017 йилдан эътиборан коррупция билан боғлиқ қанча жиноят содир этилган? Қанча шахс коррупцион жиноят содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган?
Бу каби саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
2017-2018 йиллар ҳамда жорий йилда содир этилган коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ 3 минг 965 жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, 3 минг 388 жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.
Мазкур жиноят ишлари бўйича 5 минг 72 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жавобгарликка тортилган шахсларнинг 70 нафарини республика, 494 нафарини вилоят ва 4 минг 508 нафарини туман, шаҳар миқёсидаги мансабдор шахслар ташкил қилади. Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар томонидан содир этилган коррупцион жиноятларнинг кўп қисми –
2 минг 706 таси ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш, 551 таси порахўрлик, 368 таси мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 111 таси мансаб сохтакорлиги, 100 таси мансабга совуққонлик билан қараш каби жиноятларни ташкил қилган.

Барно Мелиқулова, ЎзА​

http://uza.uz/oz/society/yurtimizda-korruptsiya-bilan-bo-li-ancha-zhinoyat-sodir-etil-17-06-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>