Ёшлар ва аёллар бандлиги: ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо эмас

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент

шаҳар кенгаши томонидан “Ўзбекистонда ёшлар ва хотин-қизларга оид давлат сиёсати: мавжуд вазият ва ривожлантириш истиқболлари” мавзуида онлайн ўқув-семинар ўтказилди.

ЎзМТДП Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари вакиллари, депутатлар ҳамда фаоллар иштирокида ўтган онлайн мулоқотда ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, муаммо ва камчиликлар сарҳисоб қилинди.

1 2 3 4 5

Тадбирга модераторлик қилган Тошкент шаҳар кенгаши девони раҳбари Ҳамдам Ниёзов бугунги семинарнинг мазмун-моҳияти ҳақида қисқача маълумот бериб, сўз навбатини партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухамеджановага берди.

— Маълумки, бугун муҳокама қилинадиган мавзу — ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади, — деди Ф.Мухамеджанова. — Чунки мамлакатимизда ёшлар, хотин-қизлар орасида ишсизлар сони кам эмас. Бугунги кунда 700 мингдан ортиқ ёшларимиз бандлиги таъминланмаганини инобатга олсак, Тошкент шаҳарида ҳам бу борада қиладиган ишларимиз етарли. Муҳтарам Президентимиз 2017 йилнинг июль ойида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида партияларнинг “Ёшлар ва Аёлар қаноти” фаолиятини жиддий танқид қилиб, бизнинг олдимизга бандлик, миграция масалаларида аниқ вазифаларни қўйган эдилар. Ўтган вақт давомида партиямизнинг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ҳам бу йўналишда кўплаб амалий ишлар қилинди.

Шундан сўнг партия Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Васила Файзиева сўзга чиқиб, “Ёшлар қаноти” томонидан 2019-2020 йилларда қилинган ишларга тўхталди.

— Тошкент шаҳрида партиямизнинг умумий аъзолари сони 18434 нафарни ташкил қилса, уларнинг 12256 нафари ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Пойтахтлик ёшларимиз партиянинг “Хизмат — беминнат”, “Депутат билан юзма-юз”, “Уйма-уй” каби лойиҳалар доирасида ўтказилаётган тадбирларида фаол иштирок этмоқда. “Ёшлар қаноти” томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси дорасида шу кунга қадар 500 дан ортиқ хонадонга ташриф буюрилиб, 300 дан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал қилинди. 100 нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди. Эҳтиёжманд оилаларнинг 125 дан ортиқ фарзандлари “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида бепул ўқув курсларга жалб қилинди, — дея ўз ҳисоботини тақдим қилди В. Файзиева.

Шундан сўнг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика кафедраси мудири, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбеков “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ахборот маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти ва устувор вазифалари”, Тошкент давлат юридик университети профессори, “Маърифат тарғиботчилари” жамияти аъзоси Феруза Муҳитдинова “Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшларга оид давлат сиёсати” ҳамда ЎзМТДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Феруза Жалилова “Партиянинг Шайхонтоҳур туман кенгаши ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуларида маърузага чиқдилар.

Тадбир якунида муҳокама қилинган масаллар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Иштирокчилар томонидан бундай мулоқотларни мунтазам ўтказиб туриш лозимлиги таъкидланди.

 

Анора ҲАЙДАРОВА,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>