Ёшлик баҳори

Ёшликда қўйилган мақсадли қадам инсон ҳаётининг маёқи ва пойдевори.

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа” кафедрасининг Ўзбекистон давлат консерваторияси, республика хореография билим юрти билан ҳамкорлигида “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни Ватанга содиқлик руҳида тарбиялаш, улар онгига юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ғояларини сингдириш ва талабаларнинг бўш вақтида маънавий ҳордиқ чиқариш мақсадида “Ёшлик баҳори” мавзусида бадиий кеча ташкил қилинди.

Унда юртимиз мустақиллиги йилларида ёшлар учун яратилган шароитларга муносабат билан бир қаторда санъатнинг маънавий маданиятни шакллантиришга таъсири ифодалаб берилди.

Ёшлик – умр деб аталмиш бебаҳо неъматнинг энг шижоат ва ғайратга тўлиқ давридир.

Ёшлик инсонни мақсад сари етакловчи куч. Мамлакат тараққиётининг давомийлигини таъминлайдиган, янгича фикрлайдиган янги авлод бугун юртимизнинг барча соҳаларини ривожлантиришга ўзларининг инновацион ғоялари, ишланмалари билан муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Ёшлигида юрагига Ватан туйғуси сингган инсонни тўғри йўлдан адаштириб бўлмайди. Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари, хусусан Ўзбекистон Миллий университети ёшлари фан тараққиётининг турли соҳаларида ватан равнақи ва юрт тинчлиги йўлида шижоат билан фаолият олиб бормоқдалар.

Уларнинг илмий изланишлари натижалари жамият тараққиётининг турли соҳалари ва ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда.

Ўзбекистон келажаги бўлмиш ёшлар эртанги кунимиз эгалари, юртимиз посбонлари сифатида мустақиллик даврида шаклланган янгиланган тафаккур билан келажак истиқболини таъминлаш бўйича фаолият олиб бормоқдалар.

 Нигина Шермуҳамедова,

ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети Фалсафа кафедраси мудири

You may also like...

4 Responses

  1. Xudayberganov Anvar:

    Ёшлик – умр деб аталмиш бебаҳо неъматнинг энг шижоат ва ғайратга тўлиқ давридир. Ushbu fikrga qo’shilgan xolda shuni ham qo’shimcha qilmoqchimanki,biz yoshlarga yaratib berilayotgan imkoniyatlarga loqaydlik bilan qaramasdan yuqoridagi misralarda qayd etilganidekshijoat va g’ayrat bilan xarakat qilmog’imiz lozim

  2. «Ёшлигида юрагига Ватан туйғуси сингган инсонни тўғри йўлдан адаштириб бўлмайди». Шундай экан, барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ватанимиз тараққиёти учун хизматга шайланайлик!

  3. Ushbu ajoyib tadbir òz samarasini kòrsatmasdan qolmaydi, albatta. Davlatimiz tomonidan yaratib berilayotgan shart-sharoitlar, qulaylik va imkoniyatlardan tòlaqonli foydalanish kerak. Bugungi kunda qay sohada bòlmasin, harakat qilgan, astoydil intilgan insonga barcha imkoniyatlar mavjud.
    «Sog’lom ona va bola» yili davlat dasturi ham kelajakni va farovon xayotni kòzlab qòyilgan katta qadamdir.

  4. Universitet miqiyosidagi tadbir nomi ham «Yoshlik bahori» edi. Unda fakultetimizning g’alaba qozongani yodimizda. O’tkazilgan kecha ham maroqli bo’lganiga ishonamiz. Faqat u haqda yanada to’liqroq ma’lumot bo’lganda yomon bo’lmasdi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>