Ёш тарихчилар назарий билимларини мустаҳкамлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги «Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3080-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ислом цивилизацияси маркази томонидан 2019 йил 18 май куни «Ёшлар ижодиёт саройи» кўргазмалар залида «Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги-рассомлар ижодида» номли кўргазма ташкил этган эди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети 1 курс археология йўналиши талабалари  ушбу тадбирда қатнашиб, фаол иштирок этди. Бундан ташқари «Халқаро музейлар куни» муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейида 2019 йил 18 май куни «Музей оқшоми» маънавий-маърифий акциясида Тарих факультети 1-2 курс архившунослик йўналиши талабалари ҳам фаол иштирок этди.

Ҳикматжон ПОЛВОНОВ,

Тарих факультети декани ўринбосари

http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/526

You may also like...

1 Response

  1. Зокирова Мадина:

    «Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги-рассомлар ижодида» номли кўргазма мени ҳам қизиқтириб қўйди

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>