ЎзАда ЎзМУ талабаларига баҳо берилди

Юртимиздаги етакчи ахборот агентлиги — ЎзАда ЎзМУ талабаларига

муносиб баҳо берилди, дейди Дониш домла қуйидаги мақоани ўқишни тавсия этиб.

***

Аждодларимизга муносиб авлод бўламиз!

Аждодларимизга муносиб авлод бўламиз!

Яқиндагина Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги биринчи халқаро олимпиада якунланди. Унда мамлакатимиз ёш математиклари билан бирга 20 дан ортиқ мамлакатнинг 56 олий таълим муассасаси талабалари ўз билимини синовдан ўтказди. Ўйлайманки, ушбу олимпиада илм-фанга қизиқувчи ҳар қандай инсонни бефарқ қолдирмади. Шу жумладан, математика, алгебра фанларига қизиқувчи биз – ўқувчиларни ҳам.Мазкур олимпиаданинг айнан Хоразмда ўтказилишида ҳам катта маъно мужассам. Зеро, Хоразмий бобомиз шу заминда туғилиб, вояга етди. Кейинчалик дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган илмий ғоялар шу тарихий диёрда пайдо бўлган, маромига етган.

Буюк мутафаккир, алгебра фани асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмийнинг жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси дунё аҳлини ҳали-ҳамон ҳайратга солиб келади. Замонавий математика, геометрия, тригонометрия, география каби фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида эришилаётган ютуқларнинг тамал тоши айнан Хоразмий бобомиз қолдирган илмий мерос билан чамбарчас боғлиқ.

Юртимизда ана шундай буюк аждодларга муносиб авлод етишиб чиқмоқда. Ҳар йили ўзбекистонлик ёшлар турли мамлакатларда бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этиб, олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиби бўлfяпти. Масалан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимов Болгариянинг Благоевград шаҳрида бўлиб ўтган талабалар ўртасидаги халқаро математика олимпиадасининг бир неча карра олтин медали соҳибидир. Жорий йил май ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро олимпиадада университет математика факультетининг 10 нафар талабаси 7 олтин, 1 кумуш, 2 бронза медалини қўлга киритди.

Жорий йилнинг 2-6 апрель кунлари Олмаотада МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирликлари ҳарбий олий ўқув юртлари курсантлари ўртасида ўтказилган математика фани бўйича халқаро олимпиадада ўзбекистонлик курсантлар учинчи ўринни эгаллади. Бу эса, ёшларнинг математика фанига бўлган иштиёқи нечоғли баланд эканини кўрсатмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқида мамлакатимизда таълим, илм-фан соҳасида қўлга киритилган ютуқлар, бу жараёнда рўй бераётган туб ислоҳотлар, тўпланган тажриба ва янгиликлар мазмун-моҳиятини халқаро жамоатчиликка тўлақонли етказиш зарурлигига урғу берган эди.

Шунингдек, саммитда давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда Муҳаммад ал-Хоразмий хотирасига бағишлаб ёш математиклар ўртасида халқаро олимпиада ташкил этиш таклифини илгари сурди. Айтиш мумкинки, мазкур олимпиада юртимизда илм-фан, таълим соҳаси ривожига кўрсатилаётган эътибор кўламини, бу борада орттирилган тажриба, соҳада эришилган ютуқларни халқаро миқёсда намойиш этишда муҳим қадам бўлди.

Беллашув ғолиблари олий таълим муассасалари магистратурасига математика, физика, ахборот технологиялари ҳамда муҳандислик-техник йўналишидаги таълим ихтисослиги бўйича қабул квотасидан ташқари, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Ушбу ҳуқуқ олимпиада ғолиблигини қўлга киритган талаба томонидан олий таълим муассасалари бакалавриатини тугаллаган вақтдан бошлаб уч йил давомида сақланиб қолинади.

Мен ҳам келажакда улкан мақсадларни кўзлаяпман. Ҳозирда Зарафшон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олаяпман. Математика фанига қизиқишим сабаб туман, шаҳар миқёсида ўтказиладиган олимпиадалар, билимлар беллашувида доимий иштирок этаман. Ниятим халқаро олимпиадаларда юқори натижаларга эришаётган юртдошларим сингари Хоразмий бобомизга муносиб авлод бўлиш.

Моҳларбону АХТАМОВА, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/azhdodlarimizga-munosib-avlod-b-lamiz-03-11-2018

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>