ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОЗОҒИСТОН ЙИЛИ ОЧИЛДИ

у қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОЗОҒИСТОН ЙИЛИ ОЧИЛДИ у қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йилда олий даражадаги мулоқотлар сўнггида 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказишга келишиб олган эди. 
84db8963-57a8-9af4-41b6-f7cf1979b6af.jpg
Бу халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тарихида ноёб воқеа сифатида қардошлик муносабатларининг ёрқин ифодаси бўлди.
«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 15 апрель куни Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими бўлди.
7250c576-2d21-865c-0c4a-c497548aa6cb.jpg
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жомарт Тоқаев нутқ сўзладилар. Давлат раҳбарлари Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида фаоллашган маданий-гуманитар алоқалар халқларимизни янада яқинлаштирганини таъкидладилар. Мазкур йирик тадбир икки халқ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, азалий дўстликни улуғлашдек муштарак мақсадларга эришишда муҳим ўрин тутишини қайд этдилар.
947167d3-0dd2-f719-ef8c-44aed189afc1.jpg
Ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бир-бирига таянч бўлиб, қийинчиликларни енгиб ўтгани, бугунги кунда халқларимизнинг умумий келажагини ҳам биргаликда бунёд этаётгани таъкидланди.
–Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг очилиши стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайиб бораётганидан далолат беради. Ушбу муҳим воқеа халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстлик, маданий ва маънавий яқинлик рамзидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
6873b2c8-51a8-b619-38c0-0857189ad7ba.jpg
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонда қозоқ тили ва маданиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирди. Қозоғистон йили доирасида ўтказиладиган тадбирлар қардош халқларимиз маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашини қайд этди.
Ўзбекистон Республикасида Қозоғистон йили очиқ, деб эълон қилинди.
Маълумки, Қозоғистонда 2018 йилда кенг нишонланган Ўзбекистон йили доирасида иқтисод, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда 100 дан зиёд тадбирлар, маърифий учрашувлар, турли фестиваль ва ижодий кечалар ўтказилди. Икки мамлакат санъат намояндаларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди. Ўзбек Миллий академик драма театри, Навоий вилояти ижодий жамоаларининг гастроль сафарлари қўшни Қозоғистон вилоятларида катта қизиқиш билан қарши олинди.
2d858d92-4c21-44cf-af97-02152d110dfa.jpg
Бугунги кунда мамлакатларимиз олий таълим тизимида ҳамкорликка оид 50 дан зиёд битим ва келишувлар амал қилади. Мамлакатимиздаги 400 га яқин мактабда қозоқ тили ўқитилади, олий таълим муассасаларида қозоқ тили, математика, физика ва бошқа фанлар бўйича педагог кадрлар тайёрланади. Чимкент шаҳрида 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон халқ ассамблеяси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу икки мамлакат ҳудудида ўзбек ва қозоқ тилларини ўрганишдаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш имконини берди.
2afbc811-270f-e2c4-4751-746f2ce00038.jpg
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13 мартда «Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Шунинг баробарида Қозоғистонда сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги катта тантана қилинди. Бу адабиёти ва маданияти бир дарёдан сув ичган, азалдан қавму қариндош бўлган халқларимиз ҳаётидаги муҳим воқеадир. Мамлакатимизда Қозоғистон адабиёти ва маданияти марказининг очилиши эса ушбу соҳадаги ҳамкорлик бардавомлигинининг яна бир тасдиғи бўлди.
Дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда Ўзбекистон – Қозоғистон парламентлараро дўстлик гуруҳлари аҳм муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, 2018 йил ноябрь ойида икки мамлакат парламентлари қуйи палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши қонун ижодкорлиги муносабатларида янги даврни бошлаб берди. Бу, ўз навбатида, савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётир.
b65ef13b-d665-fadf-48f9-9b77280afcf8.jpg
Мамлакатимизда Қозоғистон йилига катта тайёргарлик кўрилди. Унинг доирасидаги тадбирлар санъат, фан, таълим ва тадбиркорлик соҳалари вакилларига ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун янги уфқлар очади. Маданиятларимиз бир-бирини бойитишига, халқларимиз янада яқин бўлишига хизмат қилади.
Очилиш маросими катта концерт дастури билан давом этди.
be6acc8c-4c74-a3bf-2854-4d34faa5cc9e.jpg
Шу билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи якунланди.
089e3f97-4328-448f-fb00-3a532048bbb9.jpg
480e18ab-6aa7-6f8f-ce39-edabfa048999.jpg
00ad7a03-5aa3-d1eb-7981-62bdf2aaf098.jpg
56bab5d3-5c5e-ea74-2df6-b5a8c3ddd758.jpg
5ae662e6-8d17-5736-0001-b169aa16a727.jpg
158af8a4-a295-e14f-9226-c95b3d99b412.jpg
f33b32e9-ef66-e419-1779-06fa63e87c2c.jpg
df142eb5-9323-b927-38bc-57108c2d0732.jpg
З.Жонибеков, У.Шоназаров, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>