ЎЗБЕК ВА ТОЖИК
Менга ёққан энг яхши, сермазмун шеър! Қанийди, ҳаммамиз шундай
беғубор қалб ила, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиб яшасак, дейди Дониш домла узоқни ўйлаб.
Киприклари ўхшаш, кўзлари ўхшаш,
Қўшиқлари ўхшаш, сўзлари ўхшаш,
Икки томчи сувдек ўзлари ўхшаш,
Ажратиб кўринг-чи, ўзбекми, тожик?
Чопони, дўпписи, либоси бир хил,
Орияти бир хил, ибоси бир хил,
Дини, диёнати, дуоси бир хил,
Ажратиб кўринг-чи, ўзбекми, тожик?
Тоғаси ўзбегу тожик холадир,
Жияни тожигу ўзбек бўладир.
Ҳаттоки, гоҳида она-боладир,
Ажратиб кўринг-чи, ўзбекми, тожик?
Туташиб кетгандир томига томи,
Бир ёнда Навоий, бир ёнда Жомий.
Мирзо Турсунзода, Ғафур Ғуломи
Ажратиб кўринг-чи, ўзбекми, тожик?
Айирманг уларни у сан, бу сан деб,
Қариндош-қардошсан, яқин дўстсан деб,
Қабул қилаверинг Ҳасан — Ҳусан деб,
Ажратиб кўринг-чи, ўзбекми, тожик?
Худойберди КОМИЛОВ
Пиримқул Қодировнинг «Уч илдиз» романи 1958 йилда яратилган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар севиб ўқилади.