ЎзМУ академиги “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон

Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун бир гуруҳ зиёлилар орденлар билан мукофотландилар.

Улар орасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Алимов Шавкат Арифджанович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

ЎзМУ жамоаси ҳурматли академигимизни юксак мукофот билан муборакбод этади.

ШавкатА

Шавкат Алимов 1968 йилда М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университетини тамомлаб, шу даргоҳда 1970-84 йилларда фаолият кўрсатиш билан бир қаторда илмий изланишлар олиб борган. У Тошкент Давлат университетида кафедра мудири ва Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида директор ўринбосари (1984-85), Самарқанд Давлат университети (1985-87), Тошкент Давлат университети (1987-89) ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1990-92), Тошкент Давлат университети кафедра мудири (1992-94), Ташқи ишлар вазири ўринбосари (1994-95), Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги фавқулодда ва мухтор элчиси (1995-98), Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида проректор (1998-2003), ЎзМУ математик физика кафедраси профессори (2003-2012), Куала-Лумпурдаги Малайзия микроэлектроник системалар (MIMOS) институтининг математик моделлаштириш лабораторияси раҳбари ва етакчи олими (2012-2017), ЎзМУ дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраси профессори (2017 йилдан) лавозимларида ишлаган. Айни пайтда у ЎзМУ ректорининг илмий консультанти вазифасида фаолият кўрсатмоқда.

Устоз математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1973), профессор (1974), Олий Таълим Халқаро Фанлар Академиясининг академиги (1991) сифатида эътибор қозонган. Асосий илмий ишлари математик физиканинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалари муаммоларига, хусусан ўз-ўзига қўшма эллиптик операторларнинг спектрал назариясига, дифференциал ва интеграл тенгламалар муаммоларига бағишланган. «Каррали Фурье қаторлари ва Фурье интеграллари» монографияси 1991 йилда Германияда («Springer Verlag» нашриёти) инглиз тилида нашр этилган.

Самарали фаолияти учун Устоз 1985 йилда Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланган.

 

Шокирбой ҚОСИМОВ,

ЎзМУ Математика факультети профессори

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>