ЎзМУ ЙИЛНОМАСИ

2016 ЙИЛНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2016 йил 11 май) қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан ЎзФА Ядро физикаси институти ва ЎзМУ қошидаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти тугатилиб, Миллий университетнинг физика факультетига бирлаштирилди. Улар негизида факультет қошида 6 та илмий лаборатория ташкил этилди.

***

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида 10-11 ноябр кунлари «Фундаментал ва амалий физика ривожининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар» мавзуида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Унда университетимиз физик олимлари алоҳида фаоллик кўрсатдилар.

к1 к2 к3 к4 к5 к6

 САРҲИСОБ

Йил давомида бажарилган ишлар сарҳисоби – кимнинг нималарга қодирлигини, қай даражада фаолият юритаётганини яққол кўрсатади.

Поёнига етаётган 2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида илмий тадқиқот, ўқув жараёнлари, таълим-тарбия ва бошқа соҳаларда салмоқли натижаларга эришилди. Хўш, унга қайси факультет, кафедра, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ёки талаба қандай ҳисса қўшди?

Қуйида эришилган натижалар сарҳисоби билан танишар экансиз, юқоридаги саволга мухтасар жавоб топасиз ва ўзингиз баҳо берасиз.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН АРБОБИ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультети “Фотоника” кафедраси профессори Валиев Уйғун Воҳидович “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвони билан тақдирланди.

 

ПРОФЕССОР ИЛМИЙ УНВОНИ

  1. Физика факультетидан Холмўминов Абдулфатто Аҳатович – Полимерлар физикаси профессори.
  2. Математика факультетидан Тўхтасинов Мўминжон – Дифференциал тенгламалар ва математик физикаси профессори.

 

ФАН ДОКТОРЛАРИ

  1. Математика факультетидан Худойбердиев Аброр Ҳакимович – Физика-математика фанлари доктори.
  2. Математика факультетидан Пўлатов Асқад Муҳамеджонович – Физика-математика фанлари доктори.
  3. Математика факультетидан Раҳмонов Зафар Равшанович – Физика-математика фанлари доктори.
  4. Биология факультетидан Мирзараҳметова Дилбар Тўхтамуродовна – Техника фанлари доктори.
  5. Биология факультетидан Шуригин Вячеслав Владимирович – Биология фанлари доктори.
  6. Кимё факультетидан Эшмаматова Нодира Баҳромовна – Кимё фанлари доктори.
  7. Ижтимоий фанлар факультетидан Нишонова Озода Жалолиддиновна – Фалсафа фанлари доктори.
  8. Хорижий филология факультетидан Жумабоева Жамила Шариповна – Филология фанлари доктори.
  9. Физика факультетидан Миртожиева Каромат Тоҳировна – Физика-математика фанлари доктори.

 

КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ – ИЗЛАНУВЧИЛАРДАН ФАН ДОКТОРИ

ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ ОЛГАНЛАР

  1. Кимё факультетидан Бекчанов Даврон Жуманазарович – Кимё фанлари доктори.
  2. Биология факультетидан Набиева Гулчеҳра Мирҳайдаровна – Биология фанлари доктори.
  3. Хорижий филология факультетидан Комилова Саодат Эргашевна – Филология фанлари доктори.

 

“ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ПЕДАГОГИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

2015/2016 ўқув йили бўйича республика “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови ғолиблари:

  1. Хорижий филология факультетидан Француз филологияси кафедраси мудири Раҳима Ширинова.
  2. Кимё факультетидан профессор Мухторжон Муҳаммадиев.
  3. Биология факультетидан доцент Лола Эгамбердиева.
  4. Ижтимоий фанлар факультетидан доцент Холида Руҳиева.
  5. Ижтимоий фанлар факультетидан доцент Ўктам Шамсиев.
  6. Ижтимоий фанлар факультетидан доцент Нодира Латипова.
  7. Ижтимоий фанлар факультетидан катта ўқитувчи Элёр Зоитов.

 

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИГА 25 ЙИЛ” ЭСДАЛИК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАНЛАР

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар:

  1. Математика факультетидан профессор Абдушукуров Абдураҳим Аҳмедович.
  2. Тарих факультетидан профессор Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна.
  3. Ижтимоий фанлар факультетидан профессор Ғаниева Маърифат Ҳабибовна.
  4. Хорижий филология факультетидан кафедра мудири Ширинова Раҳима Ҳакимовна.
  5. Биология факультетидан доцент Мўминов Боқижон Алимович.
  6. Геология ва география факультетидан доцент Миракмалов Мирали Туронбоевич.
  7. Математика факультетидан катта ўқитувчи Жомирзаев Абдуғафур Абдураҳимович.
  8. Ижтимоий фанлар факультетидан кафедра мудири Ҳусанов Баҳодир Эргашевич.
  9. Тарих факультетидан катта ўқитувчи, ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Хидиров Аброр Мўминович.
  10. Физика факультетидан лаборатория мудири Ўтамуродова Шарифа Бекмуродовна.
  11. Журналистика факультетидан 2-курс талабаси Бургутбоев Исфандиёр.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРСЛИГИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

  1. Иқтисодиёт факультети “Макроиқтисодиёт” кафедраси профессори Ваҳобов Абдураҳим Восиқович, доцент вазифасини бажарувчи Тожибоева Дилдора Асомуддиновна ва катта ўқитувчи Ҳожибоқиев Шуҳрат Хўжаёровичлар томонидан ҳаммуаллифликда чоп этилган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” дарслиги.
  2. Хорижий филология факультети Француз филологияси кафедраси мудири Ширинова Раҳима Ҳакимовнанинг “Француз тили” дарслиги.
  3. Кимё факультети профессори, кимё фанлари доктори Бобоев Туйғун Мирзааҳмедовичнинг “Юқори молекуляр бирикмалар кимёси” дарслиги.
  4. Математика факультети профессори, физика-математика фанлари доктори Орипов Мирсаиднинг “Дастурлаш асослари” ўқув қўлланмаси
  5. Ижтимоий фанлар факультети “Социология” кафедраси профессори Ғаниева Марифат Ҳабибовна ва доцент вазифасини бажарувчи Латипова Нодира Мухторжоновналар томонидан ҳаммуаллифликда чоп этилган “Ижтимоий иш этикаси” дарслиги.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯТИ

  1. Хорижий филология факультетидан 4-курс талабаси Исмоилова Нурхон.

НАВОИЙ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯТЛАРИ

  1. Ижтимоий фанлар факультетидан 4-курс талабаси Қувондиқов Озоджон Ўктам ўғли.
  2. Иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси Нишонова Дилноза Баҳриддин қизи.

УЛУҒБЕК ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯТИ

  1. Математика факультети 3-курс талабаси Эгамберганов Ҳакимбой Қудрат ўғли

“ЎЗБЕКИСТОН БЕЛГИСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИ

 Математика факультети 3-курс талабаси Ибрагимов Шоҳруҳ Олимович  “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИ

1-6 март кунлари Кипр давлатида математика фани бўйича ўтказилган 10-халқаро “SEEMOUS 2016” олимпиадаси Математика факультети талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимов 2 та олтин медални қўлга киритдилар. Ушбу олимпиадада 20 дан ортиқ мамлакатнинг 43 та университети жамоалари ўртасида ЎзМУ биринчи ўринни эгаллади.

***

Апрель ойида Москва шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикаларининг 97 та олий таълим муассасаларидан кимё йўналиши бўйича 497 нафар талаба иштирок этган “Очиқ интернет халқаро олимпиадаси”да Кимё факультети талабалари Жалолиддин Хушвақтов кумуш ва Музаффар Махсумов бронза медалларини қўлга киритдилар.

 

РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ ВА ТУРЛИ ТАНЛОВЛАР ҒОЛИБЛАРИ

18 март куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ЎзМУда ташкил этилган “Франкофония” анжумани доирасида ўтказилган танловда Тарих факультети талабаси Татьяна Аббасова 2-ўринни эгаллади.

***

16-17 май кунлари республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ўзбекистон иқтисодиёти” фанидан ўтказилган олимпиадада Иқтисодиёт факультети 2-босқич талабаси Шоҳзод Ҳамдамбоев 1-ўринни эгаллади.

***

11-12 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, 13-14 май кунлари Тошкент молия институтида “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт” ҳамда “Молия ва кредит” фанларидан ўтказилган республика фан олимпиадаларида Иқтисодиёт факультети 3-курс талабалари Муқаддамхон Саидрасулова ва Суҳроб Шариповлар фахрли 3-ўринни эгалладилар.

***

Май ойида Фарғона далат университетида немис тилидан ўтказилган фан олимпиадасида Хорижий филология факультетидан 3-курс талабаси Ражабова Сабоҳат 1-ўринни эгаллади.

***

18-19 май кунлари Тошкент ирригация ва мелеорация институтида ўтказилган республика фан олимпиадасида Геология ва география факультети Гидрология ва гидрогеология кафедраси Гидрология йўналиши 4-босқич талабаси Хўжамова Мухаббат Тоғай қизи Гидрология-гидрометрия фанидан 1-ўринни эгаллади.

***

Май ойида Жиззах давлат педагогика инситутида рус тили ва адабиёти фанидан ўтказилган фан олимпиадасида Хорижий филология факультетидан 4-курс талабаси Аҳмеджонова Аида 2-ўринни эгаллади.

Француз тилидан ўтказилган фан олимпиадасида Хорижий филология факультетидан 4-курс талабаси Ҳошимова Зарина 2-ўринни эгаллади.

***

20 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси талабаларининг фан олимпиадасида Ижтимоий фанлар факультети Психология йўналиши 4-курс талабаси Рустамова Маҳбуба Раҳматилло қизи “Психология” фани бўйича 1-ўринни эгаллаб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.

***

21 июнь куни ўтказилган “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги мақолалар танловининг республика босқичида Иқтисодиёт факультети 3-босқич талабаси Дилноза Нишонова 2-ўринни эгаллади.

***

24 июн куни ўтказилган коррупцияга қарши кураш бўйича ижодий ишлар танловининг республика босқичида Журналистика факультети 2-босқич талабаси Исфандиёр Бургутбоев “Энг яхши иншо” номинацияси бўйича 3-ўринга муносиб кўрилди.

***

29 июнь куни ўтказилган “Биз терроризмга қаршимиз” мавзусидаги иншолар танловининг республика босқичда Геология ва география факультети 3-босқич талабаси Шаҳноза Алимаҳаматова 2-ўринни, “Ўзбекистон тарихининг билимдони” танловининг республика босқичда Тарих факультети 3-босқич талабаси Рустамов Сардор Аваз ўғли 1-ўринни қўлга киритдилар.

***

20-23 август кунлари Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳида ўтказилган “Юрт келажаги” республика иқтидорли ёшлар танловининг мамлакат босқичида Журналистика факультети 1-босқич магистранти Улуғбек Раҳмонқулов “Журналистика” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади.

***

Иқтисодиёт факультети талабалари Абдураҳимова Нодира Абдунаби қизи Германиянинг Штутгарт шаҳридаги Хоэнхайм университетига, Саидрасулова Муқаддамхон Саидвалихон қизи Чехиянинг Прага шаҳридаги Чехия табиий фанлар университетидаларига Европа Итифоқининг Эрасмус Мундис дастурининг “Training of individuals through Mobility to EU from Uzbek Republic” (TIMUR) лойиҳаси доирасида малака оширишга юборилди.

***

Иқтисодиёт факультети жамоаси Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган талабалар ўртасидаги “Солиқ билимдонлари” республика танловининг Тошкент шаҳар босқичида 2 ўринни эгаллади.

***

Ижтимоий фанлар факультети 3-курс талабаси Асророва Нозима “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги иншолар танловида 1-ўринни эгаллади.

***

Тарих факультети талабаси, Шакатан Каратэ-до бўйича жаҳон чемпиони Романова Барнохон Олимжон қизи Польшада ўтказилган 7-Жаҳон чемпионатида 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

***

Шунингдек, Математика факультети 3-босқич талабаси Эгамберганов Ҳакимбой Қудрат ўғли, Геология ва география факультети 4-босқич талабаси Мамажонова Дилсўз Маҳаммад қизи, Физика факультети 4-босқич талабаси Нарзиллоев Бахтиёр Мурот ўғли, Кимё факультети 2-босқич талабаси Мақсумов Музаффар Эркин ўғли, Тарих факультети 4-босқич талабаси Келдиёров Шуҳрат Ризоқул ўғли турли олимпиада ва танловларда фахрли ўринларни қўлга киритдилар.

 

 “УНИВЕРСИАДА – 2016” ҒОЛИБЛАРИ

2016 йил май ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган “Универсиада – 2016” спорт ўйинларида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоа сафида Геология-география факультети 2-курс талабаси Рустам Собиржонов, Журналистика факультети 1-курс талабаси Ирода Валижонова, Математика факультети 3-курс талабаси Бобур Сатторовлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

 

2016-2017 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ НАТИЖАЛАРИ

 2016-2017 ўқув йили учун ЎзМУга бакалавриат босқичининг 36 та таълим йўналиши бўйича 1463 нафар талаба (451 нафари давлат гранти, 1012 нафари тўлов-шартнома асосида) ўқишга қабул қилинган. Уларнинг 4 нафари республика фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ғолиблари сифатида имтиёзга эгадирлар. Шунингдек, 8 нафар хорижлик ёшлар ЎзМУ талабалари сафига қабул қилинган.

Айни пайтда 34 нафар талаба иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга қабул қилинган.

Магистратура босқичининг 61 та мутахассисликлари бўйича 304 нафар талаба (137 нафари давлат гранти, 167 нафари тўлов-шартнома асосида) қабул қилинган. Шунингдек, 2 нафар хорижлик ёшлар ЎзМУ магистратурасига қабул қилинган.

 

“УНИВЕРСИТЕТ ФАН ОЛИМПИАДАСИ” ҒОЛИБЛАРИ

к15

к7 к8 к9 к10 к11 к12 к13 к14 к16

ЎзМУ қошидаги академик лицейлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Университет фан олимпиадаси” ғолиблари:

1-ўрин

  1. Пўлатов Азимжон Алишер ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 305-гуруҳ.
  2. Ўктамов Ўктамжон Хайрулла ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 301-гуруҳ.
  3. Исмоилов Толибжон Икромбой ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 305-гуруҳ.
  4. Авазов Бунёд Ғайрат ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 214-гуруҳ.
  5. Раупова Дилфуза Мурод қизи, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 312-гуруҳ.
  6. Қўзибоева Дурдона Собир қизи, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 213-гуруҳ.
  7. Чоршанбиев Шахзод Бекмурод ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 311-гуруҳ.
  8. Қодиров Комилжон Тоҳир ўғли, Зангиота академик лицейи 2-курс, 206-гуруҳ.

2-ўрин

  1. Сатторов Аббос Тўлқин ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 311-гуруҳ.
  2. Рашидова Диёра, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 311-гуруҳ.
  3. Самадов Достон Абдуазиз ўғли, 2-сонли академик лицей 3-курс, 301-гуруҳ.
  4. Зарипов Мунисбек Мансур ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 202-гуруҳ.
  5. Олтибоев Даврбек Нодирбек ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 202-гуруҳ.
  6. Илёсов Баҳодир Ёдгор ўғли, Зангиота академик лицей 2-курс, 202-гуруҳ.
  7. Жамолиддинов Шаҳзод Дилшодбек ўғли, 2-сонли академик лицей 3-курс, 305-гуруҳ.
  8. Искандарова Дилфуза Рамазон қизи, Зангиота академик лицей 3-курс, 302-гуруҳ.

3-ўрин

  1. Султонова Наргиза Фарҳод қизи, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 215-гуруҳ.
  2. Асатуллаева Диёра Акбаржон қизи, 2-сонли академик лицей 3-курс, 307-гуруҳ.
  3. Қамариддинова Моҳира Ғулом қизи, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 311-гуруҳ.
  4. Иброҳимова Нозима Икромжон қизи, Зангиота академик лицей 3-курс, 305-гуруҳ.
  5. Матёкубов Дониёрбек Шомурод ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 208-гуруҳ.
  6. Файзибоев Аббос Жуматилло ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 202-гуруҳ.
  7. Ҳайдарова Нилуфар Орзумурод қизи, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 206-гуруҳ.
  8. Ҳайитбоев Сардорбек Соҳибжон ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс, 311-гуруҳ.
  9. Хайруллаев Бунёдхўжа Ҳабибулла ўғли, С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицей 2-курс, 210-гуруҳ.

 

Изоҳ: Университет Кенгашининг 2016 йил декабрь ойида ўтказилган йиғилишида “Университет фан олимпиадаси” ғолибларига «Диплом» ва мукофотларни Математика фани бўйича ЎзМУ қошидаги Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, профессор, ЎзФА академиги Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Физика фани бўйича Назарий физика кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, ЎзФА академиги Мусахонов Мирзаюсуф Мирзамаҳмудович, Биология фани бўйича қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор, ЎзФА академиги Сатторов Жўрақул Сатторович, Кимё фани бўйича Полимерлар кимёси кафедраси профессори кимё фанлари доктори, профессор, Бобоев Туйғун Мирзааҳмедович, Информатика фани бўйича амалий математика ва компютер таҳлили кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Орипов Мирсаид Мирсидиқович, Тарих фани бўйича археология кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, Инглиз тили фани бўйича Хорижий филология факультети декани, доцент Жўраева Ирода Аҳмедовна, Она тили ва адабиёти фани бўйича Журналистика факультети Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси доценти Аҳмаджон Мелибоев каби таниқли устозлар тантанали равишда топшириб, ёш иқтидор соҳибларининг келгусидаги ўқиш ва ишларига омадлар тиладилар.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

10 Responses

  1. Haqiqatdan ham universitet miqyosida qòlga kiritilgan yutuqlar salmoģi juda katta. Men òylaymanki, 2017 yilda universitetimiz bundan kòp yutuqlarga erishadi. Yil sarhisobida ancha kerakli ma’lumotlar bor ekan.

  2. Ушбу маълумотларни ўқиш давомида шуни гувохи бўлдимки, хақиқатдан хам Ўзбекистон Миллий Университети энг юқори натижага эга бўлган олий ўқув юртларидан бири екан. Эришган ютуқлари учун ЎзМУ профессор ўқитувчилари ва талабаларига катта омад тилайман.

  3. 2016 йил бир қанча йўқотишлар билан бирга кўплаб ютуқларга бой бўлди. Бундай эришилган ютуқларнинг орасида бизнинг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг ўрни беқиёс албатта. Бир йил давомида шунча ютуқ қўлга киритилган бўлса, келажакда йиллар давомида бу каби ютуқларнинг санаб саноғига етиб бўлмайди. Барча мукофотлар, унвонлар олган талабалар ва профессор ўқитувчиларни чин юракдан табриклайман. Уларга бундан хам катта марраларини қўлга киритишларини тилаб қоламан.

  4. Shohruh Shermatov:

    Universitetimiz yildan yilga rivoj topib dunyo miqyosida ham o`z so`zini aytmoqda.Bu esa yurtimizda ta`lim tizimiga katta e`tibor qaratilayotganining isbotidir

  5. Rahmatilla Sattorov:

    Bunday mukofotlar nafaqat bizning universitetimizga balki yurtimizdagi barcha Oliy o`quv yurtlariga yarashadi.Zero mustaqil O`zbekistonning barcha Oliy o`quv yurtlari saviyasi birdek kuchli.

  6. Sarhisobni o’qiy turib, har bir talaba o’zida faxr tuyg’usini his etgan bo’lsa ajab emas. Universitet tomonidan o’tkazilgan tadbirlar biz uchun faqatgina foydaga, kelajakda o’z o’rnimizga ega bolishimizda katta ahamiyat kasb etadi.

  7. Bir yilda qo’lga kiritgan yutuqlari bilan ustoz va talabalarni tabriklayman.O’ylaymanki yildan yilga erishilgan yaxshi natijalar bilan universitetimiz yanada yuksalib boradi.

  8. Gulshoda Jumaniyazova:

    Бу каби ютукларни куриб университетимиз билан яна бир маротаба фахрлансак арзийди. Укитувчи ва мураббийларимизнинг келгусидаги машаккатли мехнатларида зафарлар, талабаларга хам муваффакитятлар тилаймиз.

  9. Лобар Норбоева:

    Илм каерда булса буюклик хам уша ерда булади деганларидек университетимиздан хам буюклар етишиб чикиши давом этмокда. Бунга сабаб талабаларнинг интилишларию укитувчиларимизнинг бераётган таълим-тарбияси.

  10. Maftuna Yusupova:

    Birgina Universitet miqyosidagi yutuqlardan istiqlol epkinlarining naqadar buyukligini his qilsak bo’ladi. Bir yil davomida qo’lga kiritilgan muvaffaqiyatlar 2017-yilda ham bardavom bo’lishiga va Jurnalistika fakulteti bundan-da kattaroq marralarni zabt etishiga ishonaman.

Добавить комментарий для Gulshoda Jumaniyazova Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>