ЎзМУ спортчи талабалари “Универсиада – 2019” спорт мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди!

Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар уч йилда

ўтказиладиган Универсиада спорт мусобақалари илм толиблари саналмиш йигит-қизларни ҳам маънан, ҳам жисмонан камолга етказишга хизмат қилади.

Шуни фахр билан айтиш жоизки, шундай Универсиадаларда ҳар гал Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унверситети талабалари совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

таэк1 таэквандо

Навбатдаги “Универсиада – 2019”га пухта ҳозирлик кўраётган ЎзМУ спортчи талабалари яқинда “Пахтакор” спорт стадионида ўтказилган Тошкент шаҳар босқичи мусобақаларида фаол иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, республика “Енгил атлетика” федерацияси ҳамда “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур мусобақаларда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари ўзаро беллашдилар. Унда ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабалари Шоҳсанам Аъзамова 800 метр масофага югуриш, Ғиёс Зикруллаев уч хатлаб сакраш бўйича 1-ўринни эгалладилар! Бердиёр Дехқонов, Ғиёс Зикруллаев, Шоҳсанам Азамова, Ғиёс Зикруллаев, Фарруҳ Хўжаниёзов, Бердиёр Дехқонов, Шоҳсанам Аъзамовалар ҳам турли масофаларга югуриш бўйича фахрли 2-3-ўринларни қўлга киритдилар. Тарих факультети талабаси Оғабек Орзиев узунликка сакраш, География факультети талабаси Владислав Буров 110 метр тўсиқлар оша югуриш бўйича 1-ўринларни эгалладилар. Дмитрий Крюков, Жавоҳир Алимов, Гулнора Масобирова, Физика факультети талабаси Қувондиқ Қаландаров, Журналистика факультети талабаси Моҳина Валижонова, Хорижий филалогия факультети талабаси Нигина Ҳайдарова, Ира Серебрякова каби чаққон ва эпчил талабалар ҳам турли йўналишларда ана шундай юқори натижаларга эришдилар.

Мусобақа натижаларига кўра ЎзМУ енгил атлетика жамоаси жами 435 очко билан 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди!

Аъзам Болтаев,

ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ўқитувчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>