Ғийбатчиларга

Бу шеър ҳаёт илдизларини янада мустаҳкамлайди, дейди «Уч илдиз» маҳорат мактабида Дониш домла.

шахло

ҒИЙБАТЧИЛАРГА

Менинг миш-мишларга асло ҳушим йўқ,
Гар тошлар отсангиз мен нон тутаман.
Сиз чиркин ҳаёлдан ясаганда ўқ,
Мен муҳаббат ҳақда достон битаман.

Тун қўйнида оқ тонг ёришган маҳал,
Оппоқ юрагимни қучиб кетаман.
Сиз ғийбат-ла ерда қоришган маҳал
Мен муҳаббат бўлиб учиб кетаман.

Менга ёмонлардан сўзламанг зинҳор,
Ёмон кўнгиллардан йироқ юраман.
Ғализ сўзлар етмас, ғараз этмас кор,
Шунинг-чун мен сиздан баланд тураман!

Сиз ҳеч вақт қалбингиз тўлдиролмайсиз
Самимият билан, соф ният билан.
Билинг-ки, ғийбат-ла ўлдиролмайсиз,
Мен яшайвераман МУҲАББАТ билан!!!

Шаҳло АҲРОРОВА

***

Шоира, олима, мураббий Шаҳло АҲРОРОВАнинг қуйидаги ҳикматли сўзлари ҳам талабаларимиз учун катта маънавий сабоқдир:

Яхши сўз — жон озиғи. Яхши суҳбат — кўнгил озиғи. Жисм овқатсиз яшамагандек, кўнгил ҳам озуқасиз яшолмайди. Бу икки озуқанинг фарқи — жисм овқатини сотиб оламиз, яхши сўз эса текин! Нега гоҳида шу текин нарсани ҳам бир-биримиздан қизғонамиз? Баҳсларда ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда ўз фикримизни билдириш ўрнига, фикримизни қувватламаганларни сочини юлгудай бўламиз! Биз бир-биримизни қадрлашимиз лозим, зеро, инсондан буюк қадрият йўқ! Ахир биз жон-у жигармиз, у бўлмаса — миллатдошмиз, у ҳам бўлмаса — юртдошмиз, агар у ҳам бўлмаса — заминдошмиз! Кўнгил ҳамиша меҳр ва яхши сўз билан тўйиниб яшасин, дўстлар!

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>