Қалбимизда мангу яшайсиз

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига

КаримовМарсия

Юртим йўлбошчиси, Сарбон эдингиз,

Миллионлаб дилларни хушнуд этдингиз.

Бугун келиб эй воҳ ташлаб кетдингиз,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Ватан келажагин куну-тун ўйлаб,

Ҳар гўша, манзилга бордингиз бўйлаб.

Минглаб давраларда чарчамай сўйлаб,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Ёш авлодга доим қанот бўлдингиз,

Уларни ўйлабсиз сабот бўлдингиз.

Ғалабасин кўрганда дилдан кулдингиз,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Сизга аждодлардан мерос қатъият,

Ҳеч кимда йўқ сиздаги ажойиб сифат.

Дилингиз поклиги яна бир жиҳат,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Юрагингиз доимо юртим деб урди,

Суронли йилларда  у сергак турди.

Аждодлар орзусин авлодлар кўрди,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Жаҳон майдонида порлаган қуёш,

Ўғлонлари зафардан қилдилар кўз-ёш.

Таъзим қилар сизга қпнча кекса-ёш,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Ватанга чин бахтни йўллаган инсон,

Отамдек эдингиз дил йиғлар чунон.

Сийратингиз кетмас дилдан ҳеч қачон,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Яратган ҳиммати берилган тақдир,

Хизматингиз ила келажак нақддир.

Ёшларнинг қалбида шижоат – аҳддир,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Миллионлаб юраклар бугунда вайрон,

Табиат ҳам бунга бўлмоқда ҳайрон.

Нола қилар ҳаттоки тоғдаги жайрон,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Раҳматлар айтамиз охират қадар,

Миллатга бўлдингиз чин асл – падар.

Минг аср ўтса-да қолгай бу хабар,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Кўнгилга кирмоқлик энг олий шараф,

Халқимиз доимо бўлди сиз тараф.

Хотирангиз абадий тарихий садаф,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Ҳар айтган сўзингиз маънога бисёр,

Миллатнинг дилида бордир ғурур-ор.

Сизсиз нола қилар самодаги сор,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Иқтисоду-сиёсат чин билимдони,

Мамлакат ғамхўри эдингиз жони.

Безадингиз бахт-ла унинг ҳар они,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Илму фанга мудом бердингиз мадад,

Аждодлар руҳлари шоддур беадад.

Мустаҳкам қилдингиз чегара-сарҳад,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 

Елкангизда бор эди икки фаришта,

Қўллаб турар эди сизни ҳар ишда,

Жойингизни қилсин Оллоҳ беҳиштда,

Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

 Йўлчи Рўзиев,

ЎзМУ Олий журналистика курси 2-босқич магистранти

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>