Қаҳрамон Қуронбоев: Тошкентда 7 қаватли Ёшлар уйлари қурилади
Ёшлар қалбига ҳамиша йўл топиб, уларни эзгуликка чорлаб келаётган устозимизнинг навбатдаги дадил қадамларига яна бир бор омад тилаймиз, дейди Дониш домла.
«Ҳозирда «Камолот» уйларига 2500 мингдан ортиқ инсон навбатда турибди. Албатта, уйларни ажратиш лойиҳаси якунига етказилади ва ким рўйхатга киритилган бўлса, турар-жойга эга бўлади. Ёшлар иттифоқининг уйлари эса аввалгидек фақатгина қайсидир ютуғи ва муваффақияти учун эмас, балки чиндан ҳам ЁИ ҳаётида фаол иштирок этаётган аъзоларга ажратилади. Шундай одамлар борки, «Камолот» уйини олган, бироқ «Камолот» ўзи нималигини билмайди. Шу сабабли ҳам ёшларга уй беришнинг тартиб-низомини қайтадан кўриб чиқамиз», дея қайд этди Қаҳрамон Қуронбоев.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги «Ёшлар ижод саройи»да Қаҳрамон Қуронбоев ва ёшларнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтган эди.
Сўнгги фикрлар