Ҳисобот ёзиш ортиқча иш…ми?

Баъзи ҳамкасбларим «мунча ҳисобот талаб қилишади?» деб нолигани-нолиган…

Ҳатто, таълим мавзусига бағишланган телекўрсатувларда ҳам «Ҳисобот ёзиш ортиқча…» дея бонг ураётганларни ҳамма кўриб турибди. Аслида-чи? Бажарган ишингиз юзасидан икки энлик ҳисобот ёзиб бориш кони фойда эмасми? У ўзига хос «Кундалик»ка, таъбир жоиз бўлса — «Умр дафтари»га айланмайдими?

Афсус, ишлар кўплиги ва вақт тиғизлигидан «Кундалик» ёзиб боришга улгурмайман. Қуйидаги ҳисобот ҳам талабномага жавобан ёзилди. Бу рўйхатга http://uchildiz.uz сайтимизда ва бошқа ижтимоий тармоқларда, ЎзМУ газетасида ёритилган мақолалар ҳамда ўзимиз интервью берган бир нечта телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг рўйхатини олиб киритишга фурсат ҳам етишмади…

Иш бироз қиёмига етгач, кўрдикки, ўзимиз учун яхшигина хазина яралибди!

Шуни биздан талаб қилаётган мутасаддиларга ҳам, ҳурматли текширувчиларга ҳам миннатдорчилик изҳор этсак арзийди.

Мана, 2017-2018 йиллар давомида ОАВда ёритилган мақолалар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, ўқув қўлланмалар, асарлар ҳақида маълумотнинг бир қисми… Бу аста-секин «библиография»га айланиб қолса ажабмас!

тв4«Муносабат» кўрсатуви бошловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Қуддус Аъзам янги ғоялари ҳақида сўз юритмоқда.

ё5

ё6

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Эшбеков Тўлқин Усмоновичнинг 2017-2018 йилларда эълон қилинган мақолалари, ОАВда чиқишлари 

РЎЙХАТИ 

Ишлар номи Нашр этилган ёки қўлёзма Қаерда, қачон

нашр этилган

Ҳажми

2017 йил

1 “Халқ фикри” кўрсатувида Китоб ўқиш мавзусида интервью Эфирга берилди “Тошкент” телеканалида,2017 йил 13 январь соат 18 да 6 дақиқа
2 “Халқ фикри” кўрсатувида Вазирлар Маҳкамаси 14.01.17 йиғилишига муносабат интервью Эфирга берилди “Тошкент” телеканалида,2017 йил 17 январь соат 18 да 7 дақиқа
3 “Диний экстремизм – терроризм пойдевори” кўрсатувида иштирок этдим Эфирга берилди “Маҳалла” телеканалида, “Биламиз-ку аммо…” кўрсатувида 2017 йил 17 январь соат 20.00 дан 20.25 гача 15 дақиқа
4 ЎзМУда Эркин Воҳид “Танланган асарлар” китоби тақдимоти ҳақида интервью Эфирга берилди “Маданият ва маърифат” телеканалида, “Бугун” кўрсатувида 2017 йил 19 январь соат 20.00 дан 20.20 гача 2 дақиқа
5 “Халқ фикри” кўрсатувида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга сафарига муносабат интервью Эфирга берилди “Тошкент” телеканалида,2017 йил 23 январь соат 18 да 3 дақиқа
6 “Ривожланиш стратегияси” ижтимоий соҳалар бўйича интервью Эфирга берилди “Ахборот”,“Давр” теледастурида 2017 йил 26 январь соат 19.00 да ва 21.00 дабошланган Ҳар бирида 2 дақиқа
7 Биринчи Президент Ислом Каримов хотрасига интервью Эфирга берилди “Тошкент” телеканалида,2017 йил 23 январь соат 18 да 4 дақиқа
8 Биринчи Президент Ислом Каримов хотрасига интервью Эфирга берилди “Ёшлар” радиоси “Хотира” эшиттиришида 2017 йил 27 январь соат 16 да 5 дақиқа
9 Ҳикматлар хазинаси“Ибратли ҳикоятлар ва хислатли ҳикматлар” китоби таҳлили Нашр этилган “Маърифат” газетаси, 2017 йил 8 февраль
10 “Сўнмас юлдузлар” китобига тақриз “Ҳуррият” газетаси, 2017 йил 7 февралда берилган
11 Ёшлик шижоати: билим, тафаккур ва спорт Нашр этилган “Соғлом авлод учун” журнали. 2017 йил 10-сон 23-24-бетлар
12 Устознинг уч сабоғиПортрет очерк(Очил Тоғаев хотирасига)  Нашр этилган “Шарқ юлдузи” журнали,2017 йил 6-сонида ёритилди
13 Қарс икки қўлдан  Нашр этилган “Соғлом авлод” газетаси, 2017 йил 25 май сонида ёритилди
14 “Диёр оқшоми” кўрсатувида суҳбат (Журналистика илми мавзуида) Эфирга берилди “Диёр” канали 2017 йил 26 март соат 21.10 дан 21.55 гача.2 апрель куни ўша дақиқаларда такроран намойиш этилди
15 Китоб – тафаккур хазинаси: Офтобга дўст Нашр этилган “Соғлом авлод” газетаси, 2017 йил 18 март, 10-б
16 Публицистикада давр манзаралари Нашр этилган “Ҳуррият” газетаси, 2017 йил 29 март
17 ЎзМУда ўтказилган “Амир Темур сиймоси давримиз солномасида” маърифий тадбирида интервью бердим Эфирга берилди “Ахборот” информацион дастурида 2017 йил 7 апрель куни соат 19.30 да рус тилида, 21.00 да ўзбек тилида намойиш этилди
18 “Амир Темур илм-фан фидойиси” (фильми) кўрсатувида интервью бердим Эфирга берилди “Ўзбекистон” телеканалида 2017 йил 9 апрель куни соат 20.30 дан 21.55 гача намойиш этилди.
19 “Шахмат ақл чироғи” кўрсатувида интервью бердим Эфирга берилди “Спорт” телеканалида 2017 йил 15 апрель куни соат 18.00 да намойиш этилди.
20 Юлдузлар билан тиллашган даҳо (22 март – Мирзо Улуғбек таваллуд кунига) Нашр этилган “Шарқ зиёси” газетаси 2017 йил 13 апрель
21 “Мулоқот вақти” ток-шоусида иштирок этиб, матбуот соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр билдирдим Эфирга берилди “Ўзбекистон” телеканалида 2017 йил 21 апрель куни соат 20.30 дан 21.55 гача намойиш этилди.
22 Эл дардига дармон бўлиб… Нашр этилган “Ҳуррият” газетаси, 2017 йил 14 июнь
23 Йиллар замиридаги ҳаёт ва тараққиёт Нашр этилган “Ўзбекистон матбуоти” журнали, 2017 й. 1-сон. 13-16 бетлар
24 Халқ билан мулоқот жараёнларида журналистнинг ўрни Эфирга берилди “Ёшлар” радиосида 2017 йил 27 июнь куни соат 13.20 дан 13.50 гача жонли эфирда. Бу эшиттириш шу куни соат 22.00 да такроран эфирга берилган.
25 ОТМга қабул жараёнларида шаффофлик Эфирга берилди “Дунё бўйлаб” телеканалида 2017 йил 29 июнь куни соат 19.20 дан 19.55 гача намойиш этилди.30 июнь куни соат 07.00 да такроран намойиш этилди.
26 Миллий университет меъмори Нашр этилган “Ёди ҳамиша ёдда” мақолалар тўплами. –Т.: маънавият, 2017. 201-208-бетлар
27 Istambul: Old city, new spirit Нашр этилган “Modern houses” (“Замонавий уйлар”) журнали, 2017 йил 2-3-сон 58-61-бетлар
28 “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” Нашр этилган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2017 йил 16 октябрь
29 Ойдин кунлар орзуси Нашр этилган “Ҳордиқ” газетаси, 2017 йил 21 декабрь. 26-27 бетлар
30 Устознинг уч сабоғи Нашр этилган “Соҳибқирон юлдузи” журнали,2017 йил 4-сон 49-59-бетлар
31 Тафаккурга асосланган мулоқот Нашр этилган “Гулистон” журнали. 2017 йил 5-сон 12-13-бетлар

2018 йил

1 “Ўтган йил сарҳисоби” мавзуидаги радиосуҳбатда иштирок этдим. Эфирга берилди “Ёшлар” радиоканалида 2018 йил 3 январь куни соат 14.00 дан 14.45 гача жонли эфирга берилди.
2 Мулоқот майдонида ахборот хизматларининг ўрни. Ўқув-услубий қўлланма Нашр этилган –Т.: ЎзМУ, 2018. 5,4 босма табоқ
3 Мафкура ва ахборот-психологик хавфсизлик. Ўқув-услубий қўлланма Нашр этилган –Т.: ЎзМУ, 2018. 4,9 босма табоқ
4 “Муносабат” кўрсатуви “Миллий журналистикамиз масалалари”га бағишланиб, унда эксперт сифатида сўз юритдим. Эфирга берилди “Ўзбекистон” телеканалида 2018 йил 15 январь куни соат 19.25 дан 20.25 гача жонли эфирда намойиш этилди.
5 “Халқ фикри” кўрсатувида ёнғин хавфсизлиги ва огоҳлик мавзуида интервью бердим Эфирга берилди “Тошкент” телеканалида 2018 йил 27 январь куни соат 17.25 дан 17.55 гача намойиш этилди.
6 “Китобхонлик маданияти” мавзуидаги радиосуҳбатда иштирок этдим. Эфирга берилди “Маҳалла” радиоканалида 2018 йил 27 январь куни соат 16.30 дан 16.45 гача эфирга берилди.
7 ЎзМУда Чингиз Айтматов ижодий фаолиятига бағишланган тадбирда интервью бердим Эфирга берилди “Маданият ва маърифат” телеканалида 2018 йил 3 февраль куни соат 19.00 дан 19.10 гача намойиш этилди.
8 “Йўловчи маданияти” кўрсатувида таҳлилий фикр ва сўз юритдим. Эфирга берилди “Маданият ва маърифат” телеканалида 2018 йил 23 февраль куни соат 22.00 дан 22.25 гача намойиш этилди.
9 Публицистика – давр билан ҳамнафас ижод Нашр этилган “Ҳуррият” газетаси, 2018 йил 28 февраль
10 “Оила мундарижаси” кўрсатувида “Томошабин маданияти” мавзуида эксперт сифатида иштирок этдим ва шу мавзуда сўз юритдим. Эфирга берилди “Оилавий” телеканалида 2018 йил 16 февраль куни соат 20.10 дан 20.55 гача намойиш этилди.
11 Ижодий фаолиятимга бағишланган “Автопортрет” кўрсатувида маънавият ва адабиёт – ҳаёт сабоқлари мавзуида сўз юритдим. Эфирга берилди “Маданият ва маърифат” телеканалида 2018 йил 22 февраль куни соат 19.10 дан 19.15 гача намойиш этилди.
12 “Муносабат” кўрсатувида иштирок этиб, тўйларни ихчам, сермазмун ўтказиш мавзусида сўз юритдим Эфирга берилди “Ўзбекистон” телеканалида 2018 йил 12 марть куни соат 19.25 дан 20.25 гача жонли эфирда намойиш этилди.
13 Наврўз байрами муносабати билан Қорақалпоғистонда ўтказилган тантаналарда иштирок этиб, Қорақалпоғистон телевидениесига 3 марта интервью бердим. Эфирга берилди “Қорақалпоғистон” телеканалида 2018 йил 14-20 марть кунлари турли соатларда намойиш этилди.
14 Наврўз байрами муносабати билан Абдулла Қодирий боғида ўтказилган тантаналарда 7 дақиқа интервью бердим. Эфирга берилди “Ўзбекистон24” телеканалида 2018 йил 21 марть куни соат 12.00 дан 12.07 гача жонли эфирда намойиш этилди.
15 “Муносабат” кўрсатувида иштирок этиб, “Муносабат” клуби раҳбари этиб тайинланганимни бошловчи Қуддус Аъзам эълон қилди Эфирга берилди “Ўзбекистон” телеканалида 2018 йил 29 марть куни соат 19.25 дан 20.25 гача жонли эфирда намойиш этилди.
16 “Остонақул буванинг “бойликлари”. Ҳикоя. Нашр этилган “Шарқ юлдузи” журнали, 2018 йил 2-сон. 71-78 бетлар.

Бу жадвал йил давомида тўлдириб борилар экан, у ўзига хос умримиз зарварақларига айланаверади, дейди енгил тин олиб Дониш домла.

нн6

2018 йил 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан пойтахт шаҳримиздаги Абдулла Қодирий боғида ўтказилган тантаналарда тележурналист Зафаржон Ёқубов “Ўзбекистон24” телеканали жонли эфири давомида интервью олмоқда.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>