Ҳоким қандай ишлаши керак?

Дунёқарашларимиз бутунлай ўзгара бошлаган бугунги кунда ҳокимлар-у

вазирлар, бошқа раҳбарлар қандай ишлаши керак, деган жўнгина саволга мухтасар жавобни ҳаётнинг ўзидан топа бошладик, дейди Дониш домла «Жамоатчилик билан алоқалар» фани амалиётига мисол тариқасида қуйидаги мақолани тақдим этиб. Бу саъй-ҳаракатларни назарий жиҳатдан пухта ўрганаётган Журфак талабалари ташкилот ва идораларнинг Ахборот хизматларига ишга борганларида янада теран нигоҳ билан фаолият кўрсатишларига умид қилиб қоламиз. Бунинг учун қуйидаги мақолани ҳам эътибор билан ўқиб, тўғри хулоса чиқармоқ лозим.

Кутилмаган текширув: Эркинжон Турдимов раҳбарлар ишини текширмоқда

19:04 29.07.2018

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кутилмаган текширувлар натижалари ҳақида пост эълон қилиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Самарқанд шаҳридаги «Саховат» интернат-уйига кириб борди. Бу ҳақда Турдимовнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилган.

Вилоят ҳокими мазкур муассаса фаолияти билан танишар экан, у ерда олиб борилаётган ишлар мутлақо қониқарсиз, деган тўхтамга келган.

131 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган инсонлар истиқомат қилаётган “Саховат” интернат-уйи ҳудудида ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган, бино атрофи қаровсиз. Жумладан, бинода лифт ишламайди, ювиниш хоналари таъмирталаб, санитария қоидаларига амал қилинмаган. Ёзги павильонда кроват-сўрилар бор, бироқ шароит яратилмаганлиги сабабли баҳаво жойга ҳеч ким келмайди.

«Интернат-уйи мутасаддилари фаолиятидан қониқмадик. Ҳар қандай жамият муаммо ва камчиликлардан холи эмас. Лекин муаммоли масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва тезда бартараф этиш ҳар бир соҳанинг масъул кишилари билан бирга, кенг жамоатчиликнинг ҳам асосий вазифаси бўлиши лозим», — дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов июл ойининг биринчи ярмида Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. Янги ҳоким ўз ишини янги ташкил қилинган Ёшлар марказини бориб кўришдан бошлаганди.

Шундан сўнг Турдимов Халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида телеграм мессенжерини ҳамда вилоят ҳокимлигида кун давомида ишлайдиган қисқа – 1177 рақамли “Ишонч телефони” ишга туширди.

Айни кунда Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Турдимовнинг «кутилмаган текширувлари» ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, халқ ҳокимнинг ўзига хос иш услубини қўллаб-қувватламоқда ва ушбу чоралар Самарқанд вилоятида ҳам «тартиб ўрнатилиши»га ишонч билдирмоқда.

Ҳокимнинг ушбу иш услуби жойлардаги мутасаддилар фаолиятини ижобий томонга ўзгартиришга ёрдам берадими-йўқми — яқин келажакда маълум бўлади.

https://m.sputniknews-uz.com/politics/20180729/8996713/Xokimning-kutilmagan-tekshiruvlari-Erkinjon-Turdimov-rahbarlar-ishini-tekshirmoqda.html?mobile_return=no

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>