Бугунги абитуриентлар эртага талаба, индинга олий маълумотли
мутахассис бўлиб камолга етадилар, деган умиддамиз.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетига ижодий имтиҳонлар очиқ-ошкора ва ғоят ҳаяжонли бўлди. Имтиҳон жараёнларини университет ҳовлисига ўрнатилган катта мониторда ота-оналар бевосита кузатиб ўтирдилар.
Айрим жараёнларни Устоз тележурналист Дадахон Ёқубов ижтимоий тармоқларга тўғридан-тўғри эфирда ёритиб борган бўлса, Дониш домла ютубдаги
https://www.youtube.com/channel/UCHRNWhoD3BJLigtEeS8-H9A каналида атрофлича ёритиб борганини кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан кузатиб борди.
ИЖОДИЙ ИМТИҲОНЛАР БАРЧАНИНГ ЭЪТИБОРИДА
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати бўйича ўринбосари Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида меҳмон бўлди.
2018 йил университет ташкил этилган илк кунлар унинг очилиш маросимида иштирок этган Комил Алламжонов университетда салкам 5 йил ичида катта ўзгаришлар бўлганини таъкидлаган ҳолда, тезликда қурилган янги биноларни кўриб ҳайратда эканини яширмади.
Меҳмон университетда бўлиб ўтаётган ижодий имтиҳон жараёнларини кузатиб, журналист бўлишни ният қилган абитуриентлар билан яқиндан суҳбат қурди. Уларнинг қизиқишлари, дунёқарашлари, дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган жараёнларга нисбатан муносабатлари билан қизиқди. Ёшлар ҳам Комил Исмоилович берган саволларнинг барига катта қизиқиш ва иштиёқ билан жавоб беришди. Алламжонов имтиҳон бўлиб ўтаётган деярли ҳар бир аудиторияга кириб ёшларга омад тилади. Учрашув абитуриентларнинг ижодий имтиҳонларда кайфиятлари ва мотивациялари ошишига хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаган Комил Алламжонов ўзининг ушбу лавозимдаги илк ташрифини айнан Журналистика университетидан бошлагани аҳамиятлидир. Суҳбатимиз медиа оламида кечаёткан жараёнлар, талабалар учун ўқув дастурларни доимо янгилаб туриш зарурати, ТВ ва Радиостудиялар фаолиятида талабалар фаоллигини ошириш, медиага таълуқли илмий изланишларни кучайтириш, замонавий трендларни таҳлили мавзулари атрофида бўлди.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети жамоаси Комил Исмоиловичга янги лавозимдаги фаолияти давомида, мамлакатимиз тараққиёти учун амалга оширажак ишларида омад тилайди ва илмий масалаларда доимо ёрдамга шай эканини изҳор этади.
Амалиётчилар икки кунга базўрға бардош бердилар)),
аммо бизни профессор ўқитувчилар йиллар давомида матонат билан мана шундай “доно” ёшларимизни саводли қилишга тинмай харакат қиладилар. Аудиторияда билим, илмини бериб чаласига ота- онаси уйида бермаган тарбия ва одобни ҳам бепул ўргатадилар.
Тьюторлар етмаганига талабалар турар жойида элементар (оддий) гигиенага риоя қилишни ўргатадилар, музлаткичу-хожатхонадан тўғри фойдаланиш, этика, эстетика бўйича улар билан бош қотирадилар. Психологимиз эса нозик қалбларини даволаш ва меҳримицин дорисини бериш билан куну-тун овораю сарсон.
Билмам, бизни домлалар бедор тунлари қандай ухлайдилар, қанча кўз-ёш қиладилар???
Етмаганига кафедра, деканат, ректорат ва турли ташкилотларнинг сон саноқсиз мажлис, йиғилиш, кенгаш, семинар, вебинар, zoom, коферансларлардаги фаол иштирокчиларидирлар..
Хамма танқид қиладиган ва савалайдиган бизни домланинг нони мана шунақа қаттиқ… заҳмати ҳам анча оғир…
Йиллар ўтиб магистрнинг қора “тўни”ни елкасига кийдириб ва тўртбурчак салласи устига дунё илми ва китобларини юклаб кузатадилар. Универга қайтсалар яна ушал шоввоз абитуриентлар уларни мўлтиллаб кутмоқдалар, барини яна нольдан бошлаш шарт((( таълим занжири ва ғилдираги айланиши мана шунақа…мукофоти эса хатто оддий рахматни эшитмасликдир!
Бизни тушунганларга кўўп раҳмат!
Бизга мадад берган амалиётчиларга кўп раҳматлар айтаман, соғ бўлинглар.
Балким шу бўйича бугун жонли эфир қиларман?)
***
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ АНТИҚА ҲАНГОМАЛАР
10 тадан биттаси пичоққа илинса-я?!
ЎзЖОКУда бошланган ижодий имтиҳонда Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишига топширган абитуриентлар билан суҳбат қилдик. Бу сафар амалиётчи эксперт сифатида .Бундан 2 йил аввал ҳам шундай ижодий имтиҳонда қатнашган эдик.Ўшанда салоҳиятли ёшлар талайгина эди
.
Бугун ижодий имтиҳонга келган ёшларнинг 10 нафари билан суҳбат қилган бўлсам атига 1 нафари пичоққа илинади (Йиғлагим келди). Ўша пичоққа илинадиган қиз билан мазза қилиб суҳбатлашганимни ҳатто
Laylo Rustamova ва
Дилфуза Собирова лар ҳам сезишди. Улар билан бирга ушбу масъулиятли ишни бирга бажардик
Аксарият ёшлар тўғри 11-синфни тугатиб тайёргарликсиз келган. Нима учун топширганиниям билмайди.
5 йилдан кейин ўзингизни ким сифатида тасаввур қиласиз деб сурасак журналист,дейди .Унда нима учун Ахборот хизматига топширдингиз, десам ЖИМ
Аксарияти бемақсад, таваккал қилган шекилли. Лекин барчасини журналистикага қизиқиши баланд! Бироқ қизиқишни ўзи билан иш битмайди,ўқиш керак,уқиш керак !
Аксарияти фақат нодавлат ТВни кўради, у ердаги журналист бошловчиларни танийди. Китоб ўқийсизми десангиз олиб қочади …Тўғриси юрагим сиқилиб кетди
Истардикки, Ахборот хизмати соҳасида ҳам сифат бўлсин! Сифат бўлиши учун эса ҳар томонлама салоҳиятли,билимли, ўз соҳасини тушунадиган, фидойи кадрлар керак !
Балки ҳаяжон сабаб
Komil Allamjonov ни ҳаётда кўриб шошиб қолиб таний олмагандек
Жавобларни беришдаям шошгандир улар! Буни энди вақт кўрсатади !
Ҳар нима бўлганда ҳам абитуриентларга омад тилайман !
P.S. Ижодий имтиҳонда суҳбат чоғида Комил ака Алламжонов
Шерзодхон Қудратхўжа -университет ректори ҳамроҳлигида бизни аудиторияга ҳам кириб келишди.Жараённи кузатди.Айрим абитуриентлар билан қисқа савол жавоб қилди. Журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш масканидаги шароитлар билан танишди.
МАҚОЛАГА АЙРИМ ИЗОҲЛАР:
Илмира Рахматуллаева
Кеча менам қаерга қочишимни билмай қолдим. Журналист деса лабини бўяб, ясаниб чиқадиган, маҳмадона икки уч номини айтишяпти. Қодирийни эшитишган, лекин у нима қилганини билишмайди…
***
***
Тулкин Эшбек
Ана энди журналист-кадрлар тайёрлайдиган профессор-ўқитувчилар олдида қанчалик улкан ва машаққатли вазифалар турганини тасаввур этаверинг…
Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиргани каби бу йил олий таълим муассасалари остонасига қадам қўяётган абитуриентларнинг савияси бир-бириникидан қолишмайди…
***
ШАРОФИДДИН ТЎЛАГАНОВ САБОҚЛАРИ
Фейсбукда теран фикрли зукко журналист дўстим Шарофиддин Тўлагановнинг қуйидаги мақоласи ва унга ёзилган фикрномаларни қайта-қайта ўқир эканман, аввалига роса кулгим қистади.
Кулиб-кулиб, ахийри йиғлаб юбордим…
Ҳозирги катта (50 ёшдан ошган) авлод нари борса 25-30 йилда кексалик боғларига кетамиз…
Ўрнимизни эгаллайдиган ёшлар биздан кўра билимли, ақлли, доно, истеъдодли бўлиши ва жамият жиловини қўлларига олишларини орзу қилгандик-ку…
Майли, барибир тарбиялаймиз, дейди Дониш домла бу йил ЎзМУ Журналистика факультетига ўқишга кираётган абитуриентларни ҳам кўз олдига келтириб…
***
ещё 5
Бугун ЎзЖОКУда ижодий имтиҳонларда иштирок этдик. Халқаро журналистика соҳасига қизиқан ёшлар билан суҳбат ўтказдик. Аслида журналистикага кирмоқчи бўлганларга талаб кескин бўлиши керак. Халқаро журналистикага эса талаб ўн баробар юқори бўлиши шарт. 14 нафар йигит-қиз билан суҳбатлашдим. Атиги 4 нафари соҳага (Халқаро журналистикага эмас) қизиқади. Қолганлари қўшиқдаги «адашган ит каби Фурқат қаён бормоқ билолмайман» деган сатрларни ёд олишдан нарига ўтишмаган кўринади. Саволлар жуда оддий:
— Нима сабабдан журналисткани танладингиз.
— 27 июнь қандай сана?
— Ўзбекистоннинг қўшнилари қайси давлатлар?
— Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ҳақида ўз билганингизча гапириб беринг.
— АҚШ президенти ким?
— АҚШ пойтахтини айта оласизми?
— Журналистлардан кимларни биласиз?
Мана шу — юқоридаги саволларга кимдир ҳаминқадар жавоб берди.Кимдир олиб қочди. Таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков Ўзбекистоннинг қўшнилари борасидаги саволга қизларимиздан бирига ёрдам берар экан Туркманистон дегандилар, ўша қиз «домла мени чалғитманг, номи «истон» билан тугаган давлатларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг қўшниси бўлавермайди» деса бўладими?. Сурхандарё қайси давлат билан чегарадош деган саволга ўша қиз «домла вилоятлар ҳорижий давлатлар билан чегарадош бўлмайди-ку» дея билағонлик қилди.
Яна бир йигит АҚШ пойтахти Лондон деди.
Умуман олганда «Учрашув» фильмидаги «Сувда атом борми?» деган саволга «домла, сувда атом нима қилади, ахир атом бомба-ку» деган жавобга кулиб қўйган бўшлсак, энди йиғлайдиган пайт етиб келибди. Мактабда нималарни ўқитишмоқда? Бир нарса аниқ: ўзингизда қизиқиш бўлмаса дунёдаги бирорта университет сизни халқаро шархловчи қилиб тарбиялай олмайди. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини билмаган абитурентнинг талаба бўлишини тасаввур қила олмайман. Бунинг устига халқаро шарҳловчиликка даъво қилиб турса. Бугунги ёшларнинг ҳаммаси «Марказий студия»дан бошқа кўрсатувларни кўрмас экан.
Айримлари диктор билан журналистни фарқига бормайди. Суҳбатлашган ёшларнинг 90 фоизи ижтимоий тармоқларда йўқ. Бўлажак журналистлар информация ичида бўлишлари керак эмасми?
Гапираман деса гап кўп.
МАҚОЛАГА ИЗОҲЛАР:
***
Журналист чаласавод бўлса, ўзига қийин, одамлар қизиқмай қўя қолади Медицина институтларининг чаласаводлари офат
-
Abdulla Azamov Домла, шу медицина су́зини, бобомиз номи билан боглик бу́лсаю бутун дунё ишлатсаю Ватанида бегона килинса…Ишлатганингиздан хурсанд бу́лдим.
***
Doniyor Yusupov
Ман кеча асабларим бузилиб, бугун бормай қӯя қолдим. Тӯғри пичоққа илинадиган бор, лекин кам, илоҳим энг аввал ӯшалари ӯтсин, деб дуо қиламан, шунда сал ҳаққонийроқ бӯлиб, соҳага қизиқувчи, эртага нонини топиб кетадиганлар кӯпаяди
***
Солиха Аллаярова
Бугун kun.uz сахифаларида «… тилини чайнаб юборган бола… » жумлалари бор макола барча ижтимоий тармокларда танкидларга учради. Сабаби оддий — юкоридаги жумлалар урнига касаллик номини езиш кк эди. Вахоланки kun.uz республикамиздаги юкори рейтингдаги энг «саводли» электрон ахборот нашри хисобланади. Журналистикани ривожлантиришга хозиргидек эътибор хеч качон берилмаган, шундай экан
Шарофиддин Тулаганов kun.uz даги каби холатлар булмаслиги учун имтихонда иштирок этган абитуриентларга талабни жиддийрок, каттикрок куйиш кк . Ёзган хабарингизндаги холат жуда ачинарли ва айни пайтда индуктив хулоса килсак Узбекистоннинг якин 5-10 йиллик келажаги…
***
22 йил олдин ўзим абитуриент сифатида Халқаро журналистика факультетига ижодий имтиҳон топширгандим, ўшандаги ҳаяжоним ҳозиргидай эсимда. Ким менга қандай савол берганию, нима деб жавоб берганимгача. Ўшанда ижодий имтиҳондан 33 дан 33 балл олганман. Ва мана бугун ўзимга ҳам абитуриентлардан имтиҳон олишдай масъулиятли ва шарафли вазифани ишониб топширишди. Инсонларни келажагига таъсир ўтказишдай бундай юксак ишонч учун
O’zbekiston Jurnalistika va Ommaviy Kommunikatsiyalar Universiteti миннатдорчилик билдираман, сабаби бу мени фаолиятим учун яна бир ютуқ ва мотивация бўлди. Ҳам ҳаяжонли, ҳам масъулиятли бу ишни имкон қадар адолат билан бажаришга ҳаракат қилдим. Абитуриентлар ўрнида 22 йил аввалги Лайлони тасаввур қилиб, жуда ҳам қийнамадим ва асосан уларнинг журналистика касби ва Ахборот хизмати ҳақидаги дунёқараши ҳақида сухбатлашдим.
Шу ўринда яхши ниятларда ҳақиқаттан ҳам Журналист бўлишни чин юрагидан мақсад қилган ҳар бир абитуриентга омад ёр бўлишини тилайман. Бир кун келиб, мен суҳбат қилган абитуриентлар журналист бўлиб, «ўша пайт Лайло опа мендан ижодий имтиҳон олгандилар» деб яхши хотира билан ёдга олса фақат ҳурсанд бўламан.
Раҳматли дадам ҳаёт бўлганларида (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) мен билан аниқ фахрланар эдилар, бу онажонимнинг фикрлари, сабаби онам мен учун ҳам ҳурсанд бўлдилар. Бугунги куним учун Яратганга беҳисоб шукр
Шу даражага эришишимга сабаб бўлган устозларим ва ота-онамга раҳмат.
Кеча, ЎзЖОКУда абитуриентларнинг ижодий имтиҳонда иштироким ҳақида ёзгандим. Гап талабалар ҳақида эмас, мактабни кечагина битириб келган ёшлар ҳақида эди. Уларнинг билимсизлигида университет эмас, мактаб айбдор.
Тан оламан, 14 нафар йигит-қиз билан суҳбатлашган бўлсам, уларнинг тўрт нафарига энг юқори балл қўйдим. Улар журналист бўлишга тайёр.
Бир қизимиздан ҳаммага берган саволни бериб “машҳур журналистлардан кимларни биласан?” деб сўрадим. У Навбаҳор Имамова, Анора Содиқоваларни мисол сифатида келдирди.
-Сен улардек бўла оласанми?- дея берган саволимга ўша қиз “улардек бўла оламан, улардан ўтаман” дея дадил жавоб берди. Бизга шунақа ёшлар керак.
Мен у қиздан, “ҳозиргина хонага кириб келган Комил Алламжоновга савол бера олармидинг?” дея сўрадим. У, “ҳа, бера оламан, ҳар қандай амалдорга дуч келсам ўзимни қизиқтирган саволларни бераман”, деди.
Хурсанд бўлдим. Шунақа ёшлар кўпаяверсин. Университет шунақа ёшлар учун ҳамиша эшикларини очади.
Аммо мактаб ислоҳатларга муҳтож экан. Ким айбдорлигини қидирмасдан ислоҳатларни бошлашимиз керак. (“Ислоҳатларни давом эттириш керак” иборасини ишлатмадим, балки “бошлаш керак” дедим). Бизнинг даврда ўқувчилар мамлакатлар чегараларини, пойтахтларини яхши биларди. Картадан ҳатто Африкадаги барча давлатларни топа олардик.
НАТО, Варшава шартномасига аъзо мамлакатларни номини айта олардик. Политбюро аъзоларни билардик.
***
Мухаббат Шарипова
Ман хар йил мактабимиз битирувчиларини якуний давлат аттестацияда яъни битириш имтихонларида катнашаман.
Бу йил хам 9-синфлар ва 11-синфларни имтихонларида катнашдим.
11-синфларга оддий саволлар яъни узбекистон тарихига оид берилган саволларга 50/50 жавоб беришяпти.(оддий саволлар)
Картадан хам яхши билимга эга эмаслар.( Европа давлатларини курсатиш учун бутун Амеркани сузиб чикишади)
9-синфларга география фанидан берилган саволларга хам коникарли жавоб ололмадим. Оддий чегарадош давлатларни айтолмайдиган укувчиларимиз хам топилди,афсус…
Физика, математика, кимё фанлари хам худди шундай.
Шу жойда бир нарсага эътибор каратдим.Агар укувчи танлаган йуналиши буйича тайёрланаётган (масалан тиббиёт сохасини танлаган булса химия ва биология ) фанларидан берилган хар бир саволларига тугри ва коникарли жавоб беради, чунки айнан шу икки фандан репетиторга катнайди. Яъни хозирги укувчиларимиз учун факат тест топширадиган фанлари мухим, бошка фанлардан укиш,билим олиш иштиёки деярли йук.
Хар бир укувчига танлаган йуналиши кайси эканини ва шу йуналишдан ташкари булган фанлар хам хаётда аскотишини тушунтиришга тугри келди.
Хозир тест чикиб, укувчилар факат тест топшириши аник булган йуналишидаги фанларни бор кучи ва иштиёки билан урганишмокда,колган фанлар гуё ортикчадек туюляпти. Хатто репитеторсиз хам узлари танлаган йуналишлари буйича яъни факат икки фандан чукур билим олишга харакат килишяпти.
Мани таклифим биз укиган пайтимиздек она тилидан ижодий иш хар бир йуналишга куйилиши керак. ОТМ тугатиб ишга киришга келаётган талабалар орасида ишга кириш учун ариза ёзиб билмайдиганлари топилади. Амаллаб ёзсалар хам хатога тула килиб олиб киришади.
Мактаб таълими ростдан хам ислохатга мухтож.
Дарсликлар масаласида хам худди шундай.
***
Шавкат Авазметов
Тўғри. 14 номзоддан 4 тасига юқори балл — бу кўп, 28,5 фоиз, ҳар 3,5 дан бир номзод мутахассис бўлишга тайёр, биз яшаётган жамиятга нисбатан олиб қараганда бу жуда юқори кўрсаткич. Мен бунчалик деб ўйламайман. Фақат таниқли журанлистлардан кимларни биласиз деган савол билан чекланмасдан, журналистлик касби ва уни вазифаси нимадан иборат деган саволни ҳам қўйиш керак менимча. Ислоҳотлар масаласига келсак, афсус бу масалада ҳали бери ечим топиладиган эмасдек кўриняпти. Таклиф (рецепт) борми десалар, мен бор, ўхшаши (аналоги) йўқ рецептни биламан деган бўлардим. Афсус, таклифимни қабул қиладиган аудиторияни ҳам кўрмаяпман. Кеча собиқ афғончи (байналминалчи) жангчиларни болаларига имтиёз инъом этадиган қарор лойиҳаси тайёрланмоқда дейилдими? Икки абзац юқоридаги таклифим қабул қилинмаса, иккинчи заҳира таклифим ҳам йўқ эмас. Майли, биринчиси ҳозирча сир бўла қолсин. Иккинчисини айтиб қўя қоламан: Аҳоли қатламини тоифаларга ажратавермасдан, бирйўла мактаб битирувчиларини ҳаммасига аттестат билан бирга қизиққан соҳасини бакалавр дипломини ҳам бервориш керак ! Институтларга бюджетдан шунча пул сарфлашга ҳожат қолмайди. Мен бакалавр дипломини олган мутахассис билан мактаб битирувчиси ўртасидаги катта фарқни кўрмаяпман. Айрим, саноқли иқтидорлардан узр сўрайман. P.S.: Савияни кўтариш учун «планка»ни кўтариш ўрнига борган сари пастлатилмоқда. Ва «планка»ни мактаб эмас, ҳукуматни ўзи туширмоқда. Энди «планка»ни умуман олиб ташласа ҳам бўладиган кўриняпти, имтиёз берилмайдиган ким қолди? Конституцияни 18-моддаси бажарилмаса, янги Конституцияга нима ҳожат? Конституция билан (имтиёз берувчи) қарорни фарқига бормайдиган одамлар давлатни бошқариши қанчалик тўғри?
***
Dilfuza Zaripova
ЎзЖОКУда 2-3 курсларда ўқийдиган талабалар ўтган йили амалиётда бўлишди. Афсуски, улар журналист деган ном учун ўқишяпти. Журналистикадан билим ҳаминқадар. Уларнинг кўпчилиги журналистикани ТВга чиқиб, матн ўқиб бериш деб тушунади.
Лекин Олтин қалам совриндори бўлган Абдукарим Зарипов деган йигитга тан бердим. Интилиши бор, айта оладиган сўзи, ўз фикри бор.(У билан фамилиядошмиз, холос)))) )
***
Отабек Худойбердиев
Фалсафа ва жамиятшунослик фанларини дарсликдан чикариб ташланишининг катта сабаблари бор эди ва бу иш бугун уз самарасини ешларимиз мисолида курсатяпти.Уларга бугун дуне хаети ,жамиятлар ва уларнинг пайдо булиш асослари хакида гапирсангиз,тушунарсиз эртак эшитаетган киши ахволини курамиз…
***
Vohidjon Jabborov
Бу ерда ҳам доимий нақоратимни қайтараман.Ўтмишга айланган бўлса-да, Совет ҳукуматининг мафкура машинаси жуда кучли эди.Шунинг учун Сиз ўшаларни билгансиз.
Ҳозир-чи?! Давлат мафкура билан қизиқяптими? Мафкура машинамизнинг пачағи чиқиб ётибди.Уни тузатишни ёки янгилашни ўйлаётганлар ҳаракати сезилмаяпти. Устозларимиз биз учун ҳам, ота-онамиз учун ҳам идеал эди.
***
Алоуддин Садриддинов
Шарофиддин ака, гапларингиз ҳақ.
Фақат бир жиҳатига эътибор қаратмоқчиман.
Ростдан ҳам, «лубойидан» ўтаман, дейдиган, «лубойига» савол беролиман, дейдиган «олов»лар кўп.
Лекин ўшалардан ўтиш, ўшаларга савол бериш учун етарли билим базаси, дунёқарашга эга ёшлар йўқ даражада.
Амбиция осмонда, савия эса паст.
Имтиҳонларда абитуриент/битирувчиларнинг «лубой» мавзуда ўз фикрини тиниқ ва асосли ифодалаб бера олиш малакаси ҳам текшириладими?
***
***
Ана шунақа гаплар!
ЎзМУ Журналистика факультетида ижодий маҳорат мактабини ташкил этган устоз журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлаганов шу кунгача аудиторияларда анча-мунча пишиб-етилиб қолган талабалар билан суҳбатлашарди. Уларни шу даражага етказиш қанчалик машаққат эканини у қай даражада ҳис этарди, билмадим… Бироқ, бугун у университет остонасига қадам қўяётган абитуриентларнинг аҳволини ўз кўзи билан кўргани хўб ажойиб иш бўлибди!
Ана шу нўноқ, билими ҳаминқадар бўлиб кўринган йигит-қизлар эртага талаба бўлса, уларни ҳам тарбиялаш, илм-фан ва ижодий маҳорат сирларини ўргатиш қанчалик машаққат эканини тасаввур этаверинг энди…
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти
Сўнгги фикрлар