2019 йил 25 март куни университетимизнинг “Ҳаракатлар стратегияси тарғибот”
залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Рус Православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, Ўзбекистон ислом академияси билан ҳамкорликда “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Озод Саринбоев, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ инспектори, капитан Салоҳиддин Салимжонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров иштирок этди.
Тадбирни ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров кириш сўзи билан очиб, сўз навбатини Ўзбекистон Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Озод Саринбоевга берди.
У ўз нутқида радикализм,миссионерлик ва прозелитизм ва унинг даҳшатли оқибатлари ҳақида маълумот берди.
Давра суҳбатида мутахассислар ёшларга доимо сергак бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Зеро замон талаби ҳам шу.
Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Эркин АБДУСАТТОРОВ,
ЎзМУ магистранти.
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/370
Сўнгги фикрлар