Китоб ўқинг!
Талабалар ижодидан
Демадилар китоб ўқиб хато топдим,
Ҳар бир сатрин ўқиганда маъно топдим.
Китоб ўқиб хатоларни бугун ёпдим,
Шундай экан дўстлар доим китоб ўқинг!
Навоийу-Бобурларга ҳавас қилинг,
Билим олмоқ учун доим юриб елинг.
Ҳар ёзилган китобларни қадрин билинг,
Китоб ўқиб тарихингиз мағзинг билинг!
Умр яна асло қайтмас англанг шуни,
Минг бир кеча ёзилганди минг бир туни.
Ўқиганлар англагайдир ҳар гардунни,
Шундай экан дўстлар доим китоб ўқинг!
Нақорат
Осмондаги қуёш бордир китобларда,
Ҳар бир бетни ҳикмати бор хитобларда.
Бир кун келиб айлангайсиз минг ёдларда,
Дунёни кенг гавҳаридан маъно тўқинг,
Абдуллаю-Эркинларни байтин ўқинг!
Ёнингизда бўлсин доим ҳамроҳ китоб,
Ўқисанггиз ўққинг келар кейинги боб.
Қодирийни Ўткан куни буюк сабоқ,
Шундай экан дўстлар доим китоб ўқинг!
Мамлакатда эътибордир китоб бугун,
Минг йилларга татигайдир ҳар битта кун.
Китобларни асраган эл буюк чунун,
Шундай экан дўстлар кун-тун китоб ўқинг!
Китоб ўқиб кўрмагайсиз асло ғамни,
Бефойда ҳеч нурин кетмас ёруғ шамни.
Тўлдирасиз билимингиз кўсту-ками,
Китоблардан англагайсиз ҳаёт таъми!
Ака-ука, сингилжонлар китоб ўқинг,
Шоир Йўлчи шеърларида маъно уқинг.
Ёзсангиз гар ҳикматлардан жамлаб тўқинг,
Шундай экан дўстлар кун-тун китоб ўқинг!
Умрингизни сўнгигача китоб ўқинг!
Йўлчи Рўзиев,
ЎзМУ Математика факультети талабаси,
“Сеҳрли сўз соҳиби” номинацияси ғолиби
Сўнгги фикрлар