Меҳнатми ёки ўғирлик

Журфакда таҳсил олиб камолга етган Дилноза Қурбоновадан мактуб келди.

Устоз, саломатмисиз. Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали матбуот котиби Дилноза Қурбоноваман! Қўлингизда таҳсил олганмиз, бошингиздан оғир жарроҳлик амалиётини ўтказибсиз… Фарзандларингиз ва шогирдлар бахтига соғ-омон бўлинг! Сизга чексиз ҳурмат ва эътиқод билан Дилноза

м3

МЕҲНАТМИ ЁКИ ЎҒИРЛИК

Сир эмас, бугунги кунда ижодиётнинг турли соҳаларида, у қўшиқ, мусиқа ёки айтайлик бирор мақола, қисқа хабар, лавҳами, хуллас ижодий иш. Уни тайёрлашда, яратишда, кимдир ижод қилади, шу аснода ўйлайди, ўқийди, солиштиради, изланади. Ниҳоят бедор қалби, меҳнати асосида янги бир ижодий намунани яратади.
Ҳақиқий ижодкор ўзини аямайди. Ўрнини ҳаётнинг қайноқ жабҳаларида деб билиб, халқ ва жамият ташвиши-ю муаммолари билан ҳамнафас бўлади. Ижодкор тафаккурли, мулоҳазали шахс бўлиши керак. Бунинг учун у тинимсиз ўз устида ишлаши, ҳамма гапирган гапни эмас, ҳамма сўзлаган сўзни эмас, янги гапни, янги фикрни айтиши даркор. Талабалик давримизда устозимиз, қалами ўткир ижодкор, журналист Тўлқин Эшбек шундай дерди: “Ўзини ижодкорман деган одам ҳар куни ўқимадим деганида 100-120 бет китоб саҳифасини мутолаа қилиши керак. Агар у ўз устида ишламаса, ҳамиша изланишда бўлмаса, қалами занг босиб қолади. Бу эса ижодкор учун фалокатдир”. Ҳақиқатдан адолат кўзига тик қарай оладиган, ҳаётий воқеликни ҳаққо¬ний ёрита оладиган, асосий қуроли бўлган СЎЗНИ маржон доналаридек тизиб қўя олиб, халқнинг қалб-қўрига сингиб бориш учун ҳам Ижодкор ҳар кун китоб ўқиши, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан қониб яшаши даркор.
Афсуски, шу соҳада фаолият олиб борувчи, аниқроғи тирикчилиги шу йўсинда бўлган кўпчилик “ижодкорлар” бунинг осон йўли, яъни кимлардир яратган ижод намуналарини сўроқсиз олади ва ўз манфаати йўлида уни ҳудди ўз ижоди каби ўзлаштиради. Бу ҳолат айниқса ижтимоий тармоқларда ниҳоятда урчиб кетган. Шу сабабдан ҳам турли тармоқдаги хабарлар бир хил жаранглайди. Гўёки уларнинг бир неча исми-шарифи бору аслида эса бир муаллиф томонидан ёзилганидек. Тўғри, зийрак ўқувчи маълумотни аввало эълон қилинган вақтига эътибор беради, таҳлил эта олади. Лекин кўпчилик бу ўринда ҳақиқий муаллифни йўқотиб қўяди. Ёки бора-бора чинакам ижодкор шахс қарашларга беъэътибор бўлиб қолади…

Дилноза ҚУРБОНОВА,
Ислом Каримов номидаги ТДТУ
Олмалиқ филиали матбуот котиби.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *