Файзибоғ “машварати” (Ҳа+зил)
“Учрашув” комедиясини мириқиб томоша қилаётиб раҳматли Эргаш
Каримов “Саримсоқ пиёз” ва Роза Каримова “Лампа шиша” ролини қойилмақом қилиб ижро этишганига ҳавасим кеп кетди. Бизнинг котиба ўша “Лампа шиша”дан ўтса ўтади-ки асло кам эмас! Ўзига сездирмай уни ўзимча “200лик лампочка” дейман. Айтсам-айтмасам, чақмоқдек ёниб турган кўзлари ҳам, ялтираб турган лўппи юзлари ҳам, чарс-чарс жаранглаган сўзи ҳам, қарс-қарс қилиб юрадиган ўзи сўзи ҳам нақд “200лик лампочка!” Рост-да, “Лампа шиша”ларнинг даври аллақачон ўтиб кетган. Бугун бизнинг “200лик лампочка”лар даври!
Шуларни ўйлаб бир қизиқчилик қилгим келди. ФБда қадрдон бўлиб қолган, ҳатто ҳазил-ҳузул қилишга ҳаддим сиғадиган қадрдонларим билан бир мириқиб “машварат” ўтказсак қандоқ бўларкин? Қатъий қарорга келгач, кабинетда ялпайиб ўтирганча “чақирув” тугмачасини босдим. Зумда остонада “200лик лампочка” ялт этиб пайдо бўлди.
– Файзибоғ “машварати” ўтказмоқчиман,– дедим буйруқомуз оҳангда.– ФБда энг фаол масъулларни таклиф этинг.
– Хўп бўлади,– деди котибам “Топшириқлар дафтари”га ёза бошлаб.– Кимни таклиф этай?
– Биринчи галда академикларнинг АЪЗАМ алломасини таклиф этиш керак.
– Танимас эканман,– деди котибам ҳайрон бўлиб.– Ким у киши?
– Сиз индамай ёзаверинг,– дедим “Саримсоқ пиёз”га тақлид қилиб.– ФБда эълон берсангиз, ўзлари билиб келаверишади.
– Хўп бўлади,– деди котибам ёзишда давом этиб.
– 2. Зарафшоннинг тилла ТОШи.
- Асримиз ҚОБИЛ инсони.
- Фондимиз КОМИЛ инсони.
- Маҳалламиз ҚЎЛли-оёқли йигити.
- Муносабатларимизга АЪЗАМона руҳ бахш этувчи фидойи.
- Радиомиз ШАРАФИ.
- Клубимиз ҚУДРАТли етакчиси.
- Тарихимиз ЗИЁси.
- Ургутнинг бургутдек ТЎРАси.
- Водийнинг ОБИД кетмони.
- Катта оиламизнинг ДИЛБАР онаси.
- Шоираларнинг МЎМИНқобил қизи.
- Халқнинг РАҲМАТга лойиқ сўзи.
- ШАРИФи улуғ шоира.
- Овозимиз МИРЗОси, биласиз-а, жуда ЎКТАМ йигит…
- Адабиётимиз БАХТИЁР йигити.
- Хоразм БЕКаси.
- Темуршунослар ҲАКИМи.
- Насримиз УЛУҒи.
- Маънавият ҲОЖИси.
- Шоир отасининг ЮЛДУЗи.
- Уюшмамиз ФОЗИЛ инсонларидан бири.
- Қалампирнинг ШАЙХи.
- Масалчиларнинг МУХТОР элчиси…
- Ишончли ЭР йигит.
- Маъсумалар БИБИси.
- Руҳият ШОИРАси.
- Дилимизни ШОД қилиб юрган ўқитувчи.
- Оқдарёнинг ЙЎЛЧИси.
- Дилкаш давраларнинг МУСЛИМ йигити.
- Сурхонда КАМОЛ топган қиз.
- Халқ орасида МАВЖ урган қаламкаш.
- Маънавиятнинг АЗАМАТ йигити.
- Навоийнинг ҲОСИЛи.
– Узр,– деди котибамнинг кўзлари лампочкадек чарақлаб.– Хонангизга 35 кишидан ортиқ одам сиғмайди…
– Эй, яна қанча фаолларимиз бор-ку,– дедим торроқ хонамизга яна бир бора разм солиб.– Майли, ҳозирча шу қадрдонларимизни таклиф этинг. Айтиб қўяй, хонамиз тор бўлса-да ФБ кўнглимиз каби кенг. Қолганлар ўзлари билиб келади. Бизда ҳаммаси очиқ, ошкора, самимий бўлади! Дониш домланинг дўстларидан ҳечам нодонлик ўтмагай!.. Жамоатчиликка нафи тегмайдиган гап-сўз асло айтилмайди, мутлақо ёзилмайди! Мавзу: “Дилда бори – тилга чиқар!”
Гапимни тугади, деб ўйлади шекилли, котибам свет ўчгандек лип этиб кўздан ғойиб бўлди. Энг муҳими қолган эди-да: “Эълоннинг тагига “Ташкилий гуруҳ” ёки “200лик лампочка” деб ёзиб қўйинг” дейишга улгурмадим-да…
Мен шохида юрсам, котибам ҳамиша баргида. Зумда эълонимиз жумлаи жаҳон узра нурдек таралиб кетди. Фақат тагида мен кутмаган, ҳатто хаёлимга келмаган ғалати ном турарди:
“Юрак ТЎЛҚИНи”.
Ҳе ўргулдим сендақа “200лик лампочка”дан дея тилимни тишлаб ўтирибман.
Хўш, азиз ФБдошлар, “машварат”ни бошлаймизми?
Дониш домла
Сўнгги фикрлар