Шифокорга ишонч – дарднинг ярим давоси!

Соғлиқ – туман бойлик, деган пурҳикмат ўгитнинг асл моҳиятини бемор

бўлганлар теран англаб қоларкан. Тўрт мучанг соғ пайтида соғлиқнинг қадрига ет, деган панду-насиҳат олтиндан қиммат экан. Шифокор маслаҳатига амал қилиш – умринг узайиши, соғ-саломат яшашинг учун мисоли бир маёқдир. Тошкент тиббиёт академияси Хирургик касалликлар кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Октябрь Руҳиллаевич Тешаевнинг “Бариатрик ва метоболик операция ўтказилган беморлар учун қўлланма” деб номланган янги китоби жарроҳлик операциясидан кейин саломатликни тиклашга хизмат қилади. Уни қунт билан мутолаа қилганлар ўша жарроҳлик операцияси столига ётишгача бормасдан, бир қатор касалликларнинг олдини олиш сирларидан ҳам бохабар бўладилар, албатта.

Минглаб беморлар дардига даво топиб, эл дуосини олаётган ажойиб шифокор Октябрь Тешаевнинг тиббий илму хазинасидан баҳраманд бўлинг.

ш1

КИРИШ

    Кўпчилик одамлар семизликнинг инсон онги, ҳаёт учун зарур бўлган ички аъзолари ва бутун танасига сезиларли даражада таъсир этишини тушуниб етмайди. Семизлик билан касалланган кишилар соғлигида ижтимоий ва психологик муаммоларга дуч келади, бу муаммолар жамиятимиз томонидан тан олинмаган ва унга ҳеч ким эътибор ҳам бермайди.

Семириш одатда, инсон иродасининг етишмаслигидан, деб қаралади, аслида ундай эмас. Семизлик, инсон ирсиятига, бош мия фаолиятига, оиладаги ва атрофидаги муҳитга, унинг ҳаёт тарзига боғлиқ. Семизликка чалинган инсон кундалик ҳаётда кўпгина ноқулайликларга дуч келади. Масалан, автомобилга ўтириш ва ундан тушиш каби оддий кундалик вазифалар, шахсий гигиена, ҳатто поябзал ипини боғлаш ҳам муаммога айланади.

Семизлик оқибатида юзага келадиган жиддий ва баъзан ҳаётга таҳдид солувчи хавфларни инобатга олсак, бундай беморлар ҳаёти жуда оғир кечишини англаса бўлади. Семизлик юқори қон босими, бепуштлик, артрит, диабет, юрак касалликлари, ўпка касаллиги ривожланишига, шунингдек, умр кўриш давомийлигини камайишига олиб келади.

Семириб кетиш ҳаёт сифатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Семизлик жуда оғир касаллик, сиз бу касалликдан шунчаки қутулолмайсиз. Бошқа ҳар қандай касаллик сингари, семизлик ҳам аралашувга муҳтож ва буни эътиборсиз қолдирмаслик керак. У ёки бу одамнинг семизликка чалинганига ҳеч ким айбдор эмас. Кўпчилигингиз бу касаллик билан курашган бўлишингиз мумкин, бироқ ўз вазнингизни ўзгартиришда ютқазгандай иложсиз хис этасиз. Сиз қанча муддат диета (парҳез) тутишингиздан қатъи назар, диета сизнинг вазнингизга минимал ва қисқа муддатли таъсир кўрсатади. Статистик маълумотларга қараганда, диета қандай бўлишидан қатъи назар, 95 фоиз одамлар диетадан кейин вазнини қайта тиклайди.

Бу касалликнинг ягона ва узоқ муддатли фойдали даволаш усули, бу бариатрик операция ҳисобланади. Мазкур операция бошқа барча жарроҳлик операцияларидаги сингари оддий хавфларга қарамасдан ҳаётингизни сезиларли даражада яхшилайди. Биз семириш ва унга боғлиқ бўлган асоратлар учун узоқ муддатга қутқарувчи энг илғор усуллардан фойдаланиб, минимал инвазив жарроҳлик усулларини (анъанавий усулларни) таклиф этамиз.

Эҳтимол операция ҳақида саволларингиз бўлиши мумкин. Ушбу қўлланма шундай дардга мубтало бўлган беморларга мўлжалланган. Бариатрик ва метаболик операция ролини тушуниш учун сафарингизни бошланг. Энг муҳими, бу қўлланма сизни операциядан олдин ва кейин кутадиган ҳодисаларга тайёрлайди.

Биз сизнинг ҳар қандай саволингизга жавоб беришга тайёрмиз ва сизни ўз дастуримизга қабул қиламиз.

Дардига даво истаган азиз беморлар! Сизнинг руҳиятингизда аввало соғайиб кетишингизга  ишонч бўлиши лозим. Акс ҳолда, бу касаллик билан курашишнинг самараси кутилган даражада бўлмайди.

 октябр1

Октябрь Тешаев,

Тошкент тиббиёт академияси,

хирургик касалликлар кафедраси мудири,

тиббиёт фанлари доктори, профессор

Давоми бор. Сайтимизни кузатиб боринг.

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Albatta davomini kutib qolaman

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *