Ўзбекистонда таълим, фан ва барқарор ривожланишнинг эътирофи

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2016 йил 6-8 апрель кунлари “таълим ва фан – барқарор ривожланиш манфаатлари йўлида” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

г1

Унда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, мамлакатимизнинг барча илмий ва олий таълим муассасалари, шунингдек, Белорусь Республикаси, Германия, Латвия, Литва, Польша, Швеция, Қозоғистон, Жанубий Корея каби чет мамлакатлар олимлари ва мутахассилари иштирок этдилар.

Таълим ва фан жамият, иқтисодиёт ва давлатни модернизациялашда асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Чунки, ҳар қандай жамият ёки давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда унинг билимдон фуқароларининг ўрни жуда муҳимдир. XXI аср арафасида жаҳондаги қатор мамлакатлар дуч келган иқтисодий ва молиявий инқироз ҳолатидан чиқиш йўлларидан бири ҳам барқарор тараққиёт концепциясини ишлаб чиқиш бўлди.

Маълумки, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимида барқарор тараққиёт ғояларини интеграциялашга қаратилган дастлабки ҳаракатлар ўтган асрнинг 90-йилларида ЮНЕСКО томонидан бошланган. Худди шу йиллардан бошлаб дунёнинг қатор малакатларида таълим жараёнига “Минг йиллик ривожланиш мақсадлари” дастури киритила бошланди.

Ушбу дастурда жамоатчиликнинг асосий диққат-эътибори атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммоларига қаратилди. Бу муаммолар инсониятнинг келажакдаги барқарор тарақиёти билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги кўрсатиб берилди.

Дастурда инсоният олдида кўндаланг бўлиб турган ўта мураккаб ва айни пайтда долзарб муаммоларни ҳал қила оладиган ёш мутахассисларни тайёрлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда табиат-жамият-иқтисодиёт тизимидаги муаммоларни ҳал қилишда ҳар томонлама билимли, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар ривожланишини табиий муҳит мувозанатини бузмай бошқара оладиган мутахассисларга эҳтиёж жуда катта эканлигини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Сув манбалари мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиё минтақаси ривожланиши учун муҳим стратегик аҳамиятга эга. Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури доирасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилаётган “UZWATER” лойиҳаси келажакда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни амалга оширадиган ёш мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Мазкур лойиҳа мамлакатимиздаги (Қорақалпоқ Давлат университети, ТИМИ, ТДТУ, СамАҚИ, БухДУ ва бошқалар) ҳамда чет давлатлардаги (Германия, Латвия, Литва, Польша, Швеция ва бошқалар) олий ўқув юртлари олимлари ва мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади магистратура босқичи учун табиатдан оқилона фойдаланиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга оид барча масалаларни ўз ичига оладиган янги ўқув дастурлари ва материалларини яратишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Ботир Усманов анжуманни очилиш маросимида таъкидлаганидек, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, ер-сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳаларида фаолият олиб борадиган магистрлар тайёрлаш дастурларини жаҳон стандарларига мослаштириш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бу мамлакатимизда магистратура таълими тизимини янада такомиллаштиришда ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилади.

Илмий анжуман очилишининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ижроя қўмитаси раиси, Олий Мажлис спикери ўринбосари Борий Алихонов республикамизда табиатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича эришилган натижалар тўғрисида атрофлича маълумот берди. Унинг таъкидлашича, турли корхоналар фаолияти таъсирида атроф-муҳитга келтирилган зарарнинг салбий оқибатлари билан курашишдан кўра, уни келтириб чиқарадиган сабабларнинг олдини олиш ҳам маънавий, ҳам иқтисодий жиҳатдан жуда муҳимдир. Чунки, атроф-муҳит муҳофазаси борасида юзага келган салбий оқибатлар билан курашадиганлар, вақт нуқтаи-назаридан доим орқада қоладилар. Натижада, қулай фурсатни бой берадилар. Масалан, корхонанинг чиқинди ва оқова сувларини шу ернинг ўзида тозалаш, уларнинг табиий сув ҳавзаларига оқизилиши натижасида ифлосланган миллионлаб метр куб ҳажмдаги сувни тозалашдан кўра анча арзонга тушади. Ўзбекистон ҳозирги кунда атроф муҳит ва табиий ресурслар муҳофазасини ташкил этишда худди мана шу йўлдан бормоқда.

Анжуман ишида Швециянинг Упсала университети профессори, UZWATER лойиҳасининг координатори Ларс Риден ўз маърузасида “Таълим – барқарор тараққиёт манфаатлари йўлида” тамойилига амал қилган ҳолда, бу борада таълим соҳаси мутахассисларига тавсиялар тақдим этди.

Варшаванинг (Польша) “Ҳаёт ҳақидаги фанлар” университети профессори Жозеф Мосеш эса сув ресурсларини барқарор бошқариш индикаторлари масалалари устида тўхталиб, келажакда магистрлар тайёрлашда ўқитилиши кўзда тутилаётган фанлар дастурларини тузишда улардан фойдаланиш бўйича илмий-услубий тавсиялар берди.

Германиянинг Брандербургдаги Технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб қувватлаш интститути профессори Эдгар Клозе “Табиат ривожланиши – жамиятнинг барқарор тараққиёти учун намуна ва андоза” деб номланган маърузасида табиат ва жамият тараққиётидаги ривожланишларнинг ўзига хослиги ҳақидаги фикрларини баён этди. Унинг фикрича, ҳозирги кунда табиат ривожланиши билан жамият ривожланиши ўртасида номутаносиблик мавжуд. Ушбу номутаносибликлар табиий, жумладан, ер, сув, ўрмон, энергия ва бошқа ресурслардан фойдаланишда яққол акс этади. Маърузада дунё бўйича суғориладиган ерлар деградацияси, сув манбаларида кузатилаётган салбий миқдорий ва сифат ўзгаришлари, ўрмонлар эгаллаган майдонларнинг кескин камайиб бораётганлиги ва бошқа жарёнлар ҳақида аниқ рақамларни қайд этиб ўтди. Ушбу салбий ҳолатларни чуқур илмий ва назарий таҳлил қилиб, магистратурада ўқитиладиган фанлар дастурларида ҳисобга олиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда маърузачи юқорида баён этилган, яъни табиатда руй бераётган салбий ўзгаришларни ҳозирги кунда дунё миқёсида кечаётган нотинчликлар билан боғлиқ ҳолда изоҳлади. Анжуман иштирокчилари диққатини Европа (Франция ва Белгиядаги воқеалар), Африкадаги давлатлар (Ливия, Миср), Яқин Шарқ (Ироқ, Сурия)да бўлиб ўтган даҳшатли воқеалар ёки Тоғли Қорабоғда ҳозирги кунда рўй бераётган нотинчликларга қаратди. Шулар ҳақида гапира туриб, профессор Эдгар Клозе мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сураётганлигига ва ўзининг Ўзбекистонга ҳаваси келаётганлигини очиқ-ойдин баён этди ва маърузасини қуйидаги сўзлар билан якунлади: “Анжуман қатнашчиларидан бири, адашмасам, Польшалик ҳамкасбим Жосеф Мосеш, ўз маърузасида “Ёшлар биздан нимани кутмоқда?” деган саволни ўртага қўйди ва ўзи унга жавоб ҳам бериб ўтди. Мен ушбу саволга “Ёшлар биздан биргина нарса, у ҳам бўлса, тинчликни, барқарорликни кутади”, деб жавоб берган булур эдим. Шундагина таълим тизими ва фан ривожланади, жамият барқарор тараққий этади”.

Анжуман ишида мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтларининг ёш олимлари ва мутахассислари ҳам фаол иштирок этдилар. Улар яқиндагина магистратура босқичини тугаллаган ёш мутахассислар сифатида ушбу тизимни янада такомиллаштириш ва жаҳон андозаларига мослаштириш бўйича ўз фикрларини баён этдилар.

Ўз-ўзидан равшанки, анжуман қарорларида келтирилган, мамлакатимизда магистратура таълимини янада ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар ва тавсияларни келажакда амалиётга жорий қилиш мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган комплекс билимли ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш имконини беради. Юқоридагиларга хулоса қилиб айтганда, анжуман жараёнида эришилган натижалар мамлакатимиз олий таълим тизимида ўқув жараёнини жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш тажрибалари амалга оширилаётган ҳозирги кунда янада муҳим аҳамият касб этади.

 

Фазлиддин Ҳикматов,

ЎзМУ Қуруқлик гидрологияси кафедраси профессори,

география фанлари доктори,

Бахтиёр Аденбаев,

кафедра мудири, география фанлари номзоди, доцент,

Ғолиб Юнусов,

кафедра доценти, география фанлари номзоди.

Вам может также понравиться...

Ответов: 22

  1. bugungi kunnda yurtimizda ta`lim sifatini yaxshilash, yoshlarni har tomonlama bilimli qilib voyaga yetkazish borasida amaliy ishlar amalga oshirilmoqda.

  2. Pokiza Turdaliyeva:

    Qiziqarli va ahamiyatli ma’lumot uchun rahmar.

  3. Zarina Sohibova:

    Jurnalist doimo har narsadan xabardor ogoh bo’lishi lozim.Shunday ekan ,ushbu saytni biz bemalol jurnalistlar uchun ma’lumotlar ombori deyishimiz mumkin.

  4. Бўлиб ўтган тадбир мақолада атрофлича ёритилган, аммо тадбир номини ёзишда кичик хатоликка йўл қўйилган (“таълим ва фан – барқарор ривожланиш манфаатлари йўлида” ), менимча. Миллий университет номидан иштирок этган устоз ва олимларнинг фикрларини ҳам келтириб ўтсангиз яхши бўларди.

  5. Bugungi kunda ta’lim sohasida ulkan ishlar amalga oshirilayotgani quvonarli hol. Ayniqsa yosh kadrlar tayyorlash masalasi bu o’rinda muhim ahamiyat kasb etadi. Mazkur tadbir ham mana shunday maqsadlar yo’lida xizmat qilsa ajabmas.

  6. Sevara Uktamovna:

    Yuqoridagi kabi tadbirlarning samarasi o’laroq yoshlarimiz kundan kunga yangi marralarni zabt etishmoqda.

  7. Yoshlarni har tomonlama yetuk va barkamol etishda ta’lim sohasiga ahamiyat qaratilayotgani kishini quvontiradi.

  8. Ўзбекистонда таьлим тизимининг замонавий имкониятларга эга бўлиши юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлашнинг энг муҳим босқичларидан биридир. Ҳар бир мамлакатнинг эртанги куни ва тараққиётини ҳаракатга келтирувчи қудратли куч — ёшлар экан, уларга ишониш ва имконият яратиб бериш келажакда албатта, ўз самарасини беради.

  9. Ertangi kun egalari bo`lgan yoshlar bu cheksiz imkoniyatlardan foydalanib, yurtimiz ravnaqi uchun o`z hissasini qo`shmoqda.

  10. Sevinch Norqobilova:

    Haqiqatdan ham ta’limning sifat darajasi mamlakatdagi tinchlik totuvlikka bog’liqdir.

  11. Fayyoz Achilov:

    Ta’lim sohasida shunday izchil harakatlar bo’layotgan bir paytda o’qimaslik katta ayb bo’lsa kerak. Ertaning egalari bo’lishimiz uchun bugunning imkoniyatlarini qo’ldan boy bermaylik!

  12. Sevinch Norqobilova:

    Yurtimizda ta’lim taraqqiyoti uchun tashkil etilayotgan konferensiyalar biz yoshlar uchun katta imkoniyat eshiklarini ochadi. Har jabhada yetuk bo’lish esa bizning bosh vazifamiz bo’lishi kerak.

  13. Aziz yurtdoshlar yurtimizning boshqa davlatlar bilan diplomatik aloqalari shunday yaxshi rivojlanganki hattoki davlatimizning talim tizimimizga ham õzlarining katta hissalarini qõshib kelmoqda

  14. Bu yurtimizning kelajakda yuqori chõqqilariga erishishining poydevoridir.

  15. Bo’lib o’tgan ilmiy anjuman haqida yetarlicha axborot berilibdi. Aynan, anjumanda aytib o’tilgan mamlakatimizda magistratura ta’limini barqaror rivojlantirishga oid bo’lgan mulohaza va fikrlar ,o’ylaymanki,amaliyotga qo’llanilishi bilanoq o’z samarasini beradi, albatta.

  16. Ta’lim tizimidagi o’zgarishlar va amaliy tadbirlar haqida bosma nashrlar orqali bilib turibmiz. Ularning barchasida berilayotgan ma’lumotlar bir-biriga o’xshash. Internet jurnalistika va yangi kirib kelayotgan proyektlar haqida esa materiallar negadir kam. Faqat ayrim jurnallar orqali o’qiwimiz mumkin. Shu masalada ham ma’lumotlar berishingizni so’rardim.

  17. Nigora Eshqulova:

    Yildan yilga ta’lim tizimiga turli o`zgartirishlar kiritilmoqda. Bu avvalo, biz yoshlarning har bir sohada yetuk kadr bo`lishimizda muhimdir. Shu boisdan respublikamizda ta’lim va fan sohasiga bo`lgan e’tibor kuchaytirilmoqda. Zero, har bir yurtning buyukligi, uning barkamol, har sohada faol yoshlari, sog`lom farzandlari bilan belgilanadi. Shunday ekan ertangi kun bizniki, marra bizniki!

  18. Malika Ruziyeva:

    O’zbekistonda olib borilayotgan ta’lim boshqa mamlakatlarnikidan ijobiy tarafdan ancha farq qiladi deb o’ylayman. Chunki faqatgina tinch yurtda nafaqat ta’lim, balki, boshqa sohalarda ham rivojlanish bo’ladi.

  19. O'tkir Jalolxonov:

    Tinchlik bo’lgan joyda ilm olish qulay, o’z navbatida ilmlilar ko’p bo’lgan joyda tinchlik bo’lishiga sharoit bo’ladi

  20. Õrol Hamidullayev:

    Bugungi kunda yurtimizda ta’limga aloxida etibor qaratilmaqda. Shu sababdan ham yosh kadrlarni tayorlash va jamiatga tadbiq etishda bizning oliygoximizni o’rni beqiyos ekanligini alohida takidlash lozim.

  21. Ta’limga,yoshlarga e’tibor-kelajakka e’tibor!

  22. Yurtimizda hamma sohada katta o’zgarishlar sodir bo’lyapti.

Добавить комментарий для Nigora Eshqulova Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *