Нутқ маданияти ва сўзлашув одоби

Чиройли сўзлаш, нутқ маданияти – инсоннинг асл зийнатидир.

Халқ билан ҳамнафас ишлаётган ҳар бир масъул ходим ана шундай зийнатга эга бўлмоғи лозим. Тошкент шаҳар Мудофаа ишлари бошқармасида 2019 йил 16 август куни “Нутқ маданияти ва сўзлашув одоби” мавзуида ўтказилган маънавий-маърифий тардирда бу ҳақда атрофлича сўз юртилди.

Тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек нутқ маданиятининг ўзига хос жиҳатлари ва сўзлашув одоби ҳақида таҳлилий мулоҳазаларини баён этди.

1

– Она тилимизга – давлат тили мақоми берилганидан буён ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонунида белгиланган нормаларни амалга ошириш борасида кўп саъй-ҳаракатлар қилинди. Шу билан бир қаторда ҳали олдимизда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳам анчагина,– деди маърузачи.– Буюк мутафаккир аждодимиз Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида сўз дурга қиёсланади. Демак, бу дуру гавҳарнинг асл маъно-моҳиятини билиб сўзлаш жуда муҳим аҳамият касб этади. Демоқчиманки, она тилимиздаги дурдона сўзларни тўғри қўллаш, адабий тилда сўзлашиш, ёзиш учун изоҳли луғатлардан фойдаланиш зарурлигини ёш авлодга ўргатишимиз, керак бўлса, доим эслатиб туришимиз зарур.

Интернет тизими бутун дунёни ягона ахборот маконига айлантирган бугунги кунда виртуал оламда ўзбек ёшларининг овози нафақат ўз она тилида, шу билан бир қаторда рус, инглиз, испан, немис, француз, хитой, япон, корейс, араб, форс ва бошқа дунёвий тилларда ҳам баралла жаранглаши мақсадга мувофиқдир. Ёшларимиз ана шу тилларни мукаммал эгаллаётганлари эртанги кунга янада кўпроқ умид уйғотади. Эътибор берган бўлсангиз, бугунги кунда интернет тизимида салмоқли ўрин тутаётган миллий сайтларимизда ўзбек тилида ранг-баранг мавзуларда мақолалар, бадиий асарлар ёритилмоқда. Она тилимизда битилган мақолалар дунё ахборот маконида кенг қулоч ёйишида лотин алифбосига асосланган ёзувимиз ҳам муҳим ўрин тутаётир. Бугунги кунда бу ёзувда бемалол қалам тебратаётган муаллифлар сони тобора ортиб бораётгани ҳам ўзига хос ютуғимиз эканлигини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак.

Сўнгги пайтларда кўп ишлатиладиган айрим сўзларимиз шевада фаол қўлланилиши адабий тилимизга путур етказмоқда. Ўша сўзлар мазмун-моҳияти ҳам ўзгариб кетмоқда. Айтиш жоизки, шева сўзлари адабий тил нормаларига зид келмаслиги лозим.

Масалан, керак сўзи – “кере” шаклида айтилиши хунук эшитилади. Худди, кел-е, кет-е, ўтир-е, тур-е… деганга ўхшатиб “кер-е” дейилиши – керавер (кер – йир, дегани, бунда гўё – йиравер, дегандек) ғалати туюлади.

Айтдим сўзи ҳам – “этдим” шаклида қўлланилмоқда. Ваҳоланки, адабий тилимизда этдим – бажардим, қилдим, деган маъноларни англатади. Масалан, мен бурчимни адо этдим…

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш мавзусидаги баъзи мақолаларда шундай беўхшов ибора қўлланилмоқда: “Жиноятчининг иссиқ изидан”. Бу нима дегани? Сўхтаси совуқ жиноятчининг изи “иссиқ” эканми? Модомики, жиноятчининг изи ҳақида сўз юритмоқчи бўлсангиз, она тилимизда шунга мос сермазмун, пурмаъно сўз ва иборалар етарли! Айтайлик, жиноятчининг изи ўчмасдан… дейилса мантиқан тўғри бўлади.

Афсуски, бундай сўзлар телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда ҳам бот-бот такрорланаётганига тоқат қилиб бўладими?

Она тилимизда, қолаверса, рус тилида ҳам чиройли, ифодали гапиришга ўрганишимиз ва ёшларга бу борада ҳам ибрат кўрсатишимиз зарур.

Сермзмун ўтган давра суҳбатида мазкур бошқарма масъул ходимлари Нилуфар Эргашева, Наталья Петровна, Наташа Кузменько, Нодира Мираҳмедова ва бошқалар ушбу мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳаларини билдирдилар.

 

Равшанжон ОМОНОВ,

тадқиқотчи

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>