Маънавиятимиз юлдузлари

Пойтахтимиз Тошкентнинг кўркига кўрк қўшиб турган Темурийлар

тарихи давлат музейида «Маънавиятимиз юлдузлари» мавзуида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар Ижодий уюшмаси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, МТДПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати, «Дўстлик» ордени, Усмон Носир мукофоти, «Олтин қалам» мукофоти соҳиби, таниқли публицист, ёзувчи ва шоир Тўлқин Эшбекнинг маърузаси катта қизиқиш билан тингланди.

ЎзМУ Журналистика факультети талабалари, ёш истеъдод соҳибалари Боғдагул Бобомуродова ва Ойсулув Aбдумaликовa шеърлари даврага файз киритди.

IMG_20221130_145341 IMG_20221130_150239

Музей масъул ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, таниқли адиб Тўлқин Ҳайит таъкидлаганидек, 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан бунёд этилган. Музейни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14-мартдаги 99-сонли қарори қабул қилинган.

Музейнинг асосий мақсади Амир Темур ва темурийлар даврида илм – фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.
Музей фондининг асосий қисми Амир Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлардан иборат. Экспонатларнинг сони эса 2,5 мингдан ошади. Айни пайтда музей залларидаги “Ўзбекистонда ёзув маданияти ва тарихи”, “Шоҳруҳия қалъа-шаҳри”, “Хориждаги меросимиз”, “Амир Темур-Клавихо-Самарқанд”, “Амир Темур ҳаётидан лавҳалар”, “Амир Темур ва темурийлар даври — рассомлар нигоҳида”, “Амир Темур ва темурийлар даври тарихи олимлар ва ёзувчилар назарида” каби кўргазмаларда 1,5 минг экспонат намойиш этилмоқда.

 

Гулмира Хайруллаева,

Комила Ҳамроева,

ЎзМУ Журналистика факультети талабалари,

«Уч илдиз» маҳорат мактаби фаол ижодкорлари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>