ЎзМУда АҚШлик профессорларнинг маърузалари тингланмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар олий таълим муассасалари билан илмий ҳамкорликлар тобора ривожланиб бормоқда.

м1 м2 м3 м4 м5

Шу йил 25-27 апрель кунлари Механика-математика факультети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси ўқув режаси доирасида Америка Қўшма Штатларининг Флорида университети “Биостатистика” кафедраси профессорлари Сомнат ДАТТА (Somnath Datta) ва Сусмита ДАТТА (Susmita Datta)лар ўз илмий маърузаларини ўқишлари режалаштирилган эди.

Куни кеча “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедрасида АҚШлик олимлар билан ўзаро давра суҳбати ўтказилди.

Меҳмонлар Ўзбекистонга ташрифидан нақадар мамнун эканликларини, Самарқанд ва Бухорога саёҳат қилганлари, бу тарихий шаҳарлар катта таассурот қолдирганини эҳтиром ила сўзлаб бердилар.

– Биз мўъжизакор Ўзбекистон диёри, бу заминда яшаб ўтган Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур каби сиймолар ҳақида ўқиган эдик,– дейди Сусмита ДАТТА хоним.– Минг эшитгандан бир бора кўрган афзал, деганларидек, бу зотлар яшаган шаҳарни, унинг сержило обидаларини томоша қилишнинг гашти ўзгача экан. Айниқса, дунёга донг таратган Улуғбек обсерваторияси ва музейининг мафтуни бўлиб қолдик.

Бугун АҚШлик олимлар Миллий университетнинг кенг ва шинам аудиториясида дастлабки маърузаларини бошладилар. Унда факультет талабалари, ёш тадқиқотчилари ҳамда педагог-ходимлари иштирок этмоқдалар.

Профессор Сомнат ДАТТАнинг биостатистика назариясига оид “A nonparametric analysis of waiting times from a multistate model using a novel linear hazards model approach” мавзуидаги маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Машғулотлар 27 апрель куни давом эттирилади.

Унда профессор  Сусмита ДАТТА “Improved protein inference from tandem mass spectrometry data” мавзуида маъруза қилиши кутилмоқда.

Мазкур дастур доирасида Флорида университетининг “Биостатистика” билан ЎзМУ “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедралари ўртасида доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ҳақида келишиб олинади.

IMG_2711

Дилнура Рўзиева,

“Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси ассистенти

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *